Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-04-20 12:33:16
Кетма-кет 4 кун дам оларканмиз.

Ома мактаб ва боғчалар ҳам кетма-кет 4 кун дам оларкан

@bahodirahmedoff
2.0K views09:33
Ochish/sharhlash
2023-04-19 21:46:49 Ниманингдир ҳақиқий қиймати унга эришиш учун нимадан воз кечишингиз билан белгиланади. Ҳар доим фақат пулдан эмас, кўп нарсалардан воз кечилади. Агар олти соат ёмғирда тик оёқда навбат кутган ва концертга текин чипта олган бўлсангиз, бу вазиятда “текин” деган тушунча ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.

Бошқа мисол: дейлик, инжиқ мижозингиз билан учрашувга кеч қоляпсиз. Уни куттириб қўйсангиз, у эллик минг долларлик транзакцияни бекор қилиши мумкин. Бундай вазиятда учрашувга бориш учун 15 долларлик такси ўрнига 2.75 долларлик автобусдан фойдаланиш сизга арзонга тушади, деб бўлмайди.

Дўконга бориб, чегирмага савдо қилиш арзонга тушади, аммо кўпроқ вақтингизни олади. Мен ёзувчиман, асарларим учун қалам ҳақи оламан. Янги оёқ кийим олишда эллик доллар тежаб қолиш учун машинамда 144 километр юриб, Висконсин штати Кеноша шаҳридаги дўконга боришим мумкин. Ёки тушлик учун ажратилган вақтда Мичиган шоҳкўчасидаги “Nordstrom" дўконига кириб, оёқ кийим сотиб олишим мумкин. Мен одатда иккинчисини танлайман, умумий харажатим 225 доллар бўлади. Шунингдек, кетган ўн беш дақиқа вақтим ва онамнинг: “Нега Кеношага бориб келмадинг?” ‒ дея муқаррар койишларини ҳам бу ҳисобга қўшиб қўйиш лозим.

Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан
1.9K viewsedited  18:46
Ochish/sharhlash
2023-04-18 17:24:38 Ифторликда бошқаларга гап бермаётган бизнес тренер:
- Сизда эрталабдан жойиздан туришга мотивация берадиган орзу бўлиши керак.

Мен ичимда:
- Ўша орзуни ўзи эрталабдан турмаслик бўлсачи?
2.8K views14:24
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:27:51 Ҳуқуқий давлат мана шунақа ишлайди. Кимдир қонунни бузса, қонунан жазо олади. Бу кейингиларга ҳам дарс бўлади. Фуқаро кимлигидан қатьий назар жазосиз қолмаслигини билса эҳтиёт бўлади, мажбур бўлиб бўлсада қонунни ҳурмат қилади.
Қонун бузилиши бутун дунёда бор. Педофил ҳам, ўғри ҳам, коррупционер ҳам хоҳлаган ривожланган мамлакатда топилади. Муҳими қонун ишласа, тийиб турувчи механизм ролини ўйнайди. Қайсидир йўллар билан жазосиз қолиш имкони бўлса, муаммо томир отиб бошлайди.
Вақтида реакция бўлганини олқишлайман, жазо ҳам муносиб бўлади деб умид қиламан. Агар қонун статусидан қатъий назар ҳамма фуқарога бир хил ишласа, янада адолатли бўлади.

Аслида, орзудаги Ўзбекистонда одамлар "понятка"лардан келиб чиқиб эмас, қонун доирасида яшашади-ю, тўғрими?


@allaevuzb
10.3K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:22:15 Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувидаги ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Бош прокуратура матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
2.8K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:22:15
Сурхондарёдаги мактаблардан бирида юз берган ҳолат дейилмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
2.7K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-04-17 21:42:53 Бозорда ахлоқ тушунчаси мавжуд эмас. Йўқ, бозор жуда ахлоқсиз ҳам эмас, у шунчаки ахлоққа нисбатан бефарқ. Бозор ўз ҳолича аҳамиятли бўлган маҳсулотни эмас, балки танқис маҳсулотларни қадрлайди. Олмоснинг бир карати минглаб доллар туради, аммо сув (агар сиз жўмракдан сув ичишдан тортинмайдиган одам бўлсангиз) деярли бепул. Ваҳоланки, агар сайёрамизда ҳеч қанча олмос бўлмаганида, биз бунидеярли сезмас эдик, бироқ сув йўқолганида, ҳамма ўларди.

Бозор бизни керакли нарсалар билан эмас, балки биз сотиб олмоқчи бўлган нарсалар билан таъминлайди.
Бу ‒ фундаментал фарқ. Тиббий суғурта камбағалларни соғлиқни сақлаш тизими билан таъминламайди. Нима учун? Чунки суғуртага камбағалларнинг пули етмайди. Энг кучли америкалик шифокорлар Ҳолливуд кино юлдузларини кўкракларни катталаштириш ва юздаги ажинларни операция йўли билан йўқотиш каби хизматлар билан таъминлайдилар. Нима учун? Чунки бунга юлдузларнинг пули етади.

Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан
2.2K views18:42
Ochish/sharhlash
2023-04-17 20:03:53 Миллионерлар тонгни қандай бошлашади? Энг қизиғи миллионерлар ҳам Asaxiy китобларини ўқишар экан:

https://www.instagram.com/reel/CrI3sRAB-F-/?igshid=Mzc1MmZhNjY=
2.9K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:58:35 Кимдир Asaxiy даги муаммо ҳақида мурожаат жўнатади, кимдир таржимага китоб тавсия қилади, кимдир маслаҳат сўрайди, кимдир шунчаки дардини айтгиси келади, ҳатто психологга мурожаат қилгандай ёзадиганлар бор, хуллас электрон почтага ҳар куни ўнлаб хатлар келади. Шу хатлардан қанчадан-қанча ғоя олганмиз.

Шу учун электрон почтам манзилини яна бир бор эълон қиламан: firuzallayev@gmail.com
3.6K viewsedited  12:58
Ochish/sharhlash
2023-04-17 07:48:49 Душанбага мотивация.

Агар сен ўзингни руҳан чарчаган, зўриққан ҳис қилсанг, кўчага югургани чиққин. Шунда жисмоний ҳолатинг руҳий ҳолатингдан ҳам баттар аҳволда эканлигини билиб оласан.

Раҳмат шарт эмас.
6.1K views04:48
Ochish/sharhlash