Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-05-12 01:04:24 ​Самолёт Бейрут вақти билан 23-15да қўнди. Ўзим бўлсам фарқи йўқ, лекин аёлим биланман, ортиқча оворагарчилик керак эмас. Шу учун ҳам аэропортдан меҳмонхонага таксини олдиндан буюртма қилдим.  Трансфер нархи 25 доллар. Бугун кун бўйи таксида юриб шу ерида адашганлигимни ҳис қилдим. Шаҳарда таксида юриш нархи ўртача 2-4 доллар. Бейрутда аэропорт шундоқ шаҳарнинг ёнида жойлашган. Меҳмонхона бир неча маротаба қимматга хизмат сотган. Ўзимиздаги каби бу ерда ҳам туристларга қиммат сотишга ҳаракат табиий ҳисобланади. 

Мамлакат ҳозирда чуқур иқтисодий инқироз ҳолатидадир. Шу учун келишимиздан олдин боокинг орқали меҳмонхона фақат нақд тўлашимиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ливанда ҳозирда долларнинг курси 100 000 лира. 100 доллар эмас, 1 долларнинг. Энг қизиғи, 2018-йилда бир доллар 1500 лира бўлган. Энди беш йилда мамлакат аҳолиси қанақа оғир даврни яшаб ўтганлигини фараз қилинг. Курс ўтган ойда 140 000гача етган. Ниҳоят ўтган ойда сайловлар эълон қилингач курс 100 000гача пасайган. Лекин, 100 000 лирадан доллар алиштириш муаммо. Мен бугун 94 000 лирадан валюта айирбошлаш шаҳобчасида алмаштирдим. Сиз ҳозир расмда 18 800 000 лирани яъни 200 долларни кўриб турибсиз. Курс ўзгараверганидан кўп жойлар нархни тўғридан-тўғри долларда кўрсатишган. Дўконларда аниқ нархлар ёзилмаган, кун давомида доллар курси ўзгаришига қараб нархни ўзгартириб айтаверишади. Бирор жойда картадан тўлаб бўлмайди, ҳамма жойда нақдни севишади. Visa бу ерда фойдасиз. Курсни кунига бир неча маротаба ўзгариши, пластик карта билан муаммолар менга ўзимизнинг яқин тарихни яъни 2016 йилдан олдинги даврни эслатди.

Меҳмонхона масаласида, боокинг орқали марказий Ҳамра кўчасида 4 юлдузли меҳмонхонани кунига 103 доллардан олдик. Тайланд ёки Туркия билан солиштирганда бироз қиммат. Лекин, Бейрутни Тайланд ёки Туркиядан топиб бўлмайди. 

Канални кузатишда давом этинг, сизга ёқса бўлишинг. Ҳали Ливан ҳақида кўп ёзаман. 

2/2

@allaevuzb
2.6K views22:04
Ochish/sharhlash
2023-05-12 01:02:48 ​Бошладик. Демак, Ливан. 

Нима учун айнан ҳозир саёҳат? Айтганимдек, 12 йил олдин манда биринчи марта Ливанга келиш хоҳиши пайдо бўлганди. Нима учун айни кунда бу қарорга келдим? Аввало май Ливанга саёҳат учун энг қулай ой ҳисобланади. Ҳозирда ҳаво ўртача 25-27 даража, бу на иссиқ, на совуқ, сафар учун жуда қулай ҳаво. Ҳозирга келиб мамлакат COVID-19 га доир ҳамма тақиқларни бекор қилган ва 2023-йил май ойи ҳолатида Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга келиш учун виза шарт эмас. Шунингдек, сўнгги марта саёҳатга чиққанимга икки ярим ой бўлган, жуда қийин даврни бошдан кечирган, ман учун саёҳат ва дам олиш, бироз ҳаётга ташқаридан қараш жуда муҳим эди. 

Албатта, Ўзбекистондан Ливанга тўғридан-тўғри рейс йўқ. Кеча чегарачилар сўнгги уч йилда биринчи ўзбек келиши деб ҳазиллашганлиги ҳақида ёзган эдим. Демак, энг қулай вариант Истанбул орқали учиш эди. Шу билан бирга аёлимга Истанбулни кўрсатишни анчадан бери ният қилган эдим. Билетни шошилинч Ўзбекистон ҳаво йўллари сайтидан олдим. Келиб-кетиш нархи шошилинч олинганлиги учун одам боши билет 683 доллардан тушди. Билет олгандан бир неча соат ўтиб аэропортга шошилдик. Ягона муаммо, шошганда Виса картам қолиб кетибди. Яхши инсонлар эртаси куни Истанбулга етказишди. 

Истанбулдан Бейрутга учиш учун билетни туркларнинг low-cost Pegasus компаниясидан олдик. Бориб қайтиш билети багажсиз икки кишига 410 доллар.  Истанбулдан Бейрутга самолёт 1.5 соат учади. Менимча, анча олдиндан багажсиз харид қилса, билетни бориб қайтишни одам бошига 160-180 доллардан олса ҳам бўлади. 

Келишдан олдин рус ва француз форумларидан Либанга саёҳат ҳақида кўп ўқидим. Руслар бир неча маротаба мамлакатга киритилмаганликлари ҳақида нолишган. Шу учун ҳам меҳмонхонани олдиндан бронь қилиб, қайтиш билети ва ҳужжатларни пдф шаклда тайёрладим. Киритмасачи деган бироз стресс бўлди. Лекин, аэропортда ҳаммаси яхши ўтди. Чегарачилар ман ўйлагандан анча хушмуомала бўлиб чиқди. Француз тилида гапирадиган Ўзбекистонликни кўришганидан ҳайрон бўлишганини ҳисобга олмаса, ҳаммаси ажойиб. Муаммо умуман кутилмаган жойдан келди. Мамлакатда на Beeline, на Ucell роуминг шартномасига эга эмас экан. Нимагадир ҳамма профилларидан телефон чиқиб кетди. Facebook, Instagram, telegram, ҳатто Google. Алам қилгани, такси учун Bolt ҳам профилдан чиқиб кетган ва рақамсиз ишламайди. Манимча, профилларни кимдир бузиб кирди деб ўйлашди, шекилли. Роуминг ишламаганлиги сабабли рақамларга смс келмайди. Ҳозирда ҳам аксар профилларга телефонда доступ йўқ. Яхшики ноутбукда айримларига доступ бор. Сим карта сотиб олмоқчи эдим, туристлар учун жуда қиммат нарх қўйилган. Бир ҳафтага 5 гб интернет билан сим карта 30 доллар. Шундоқ ҳам профилларга доступ йўқ, шунингдек фокусни сафарга қаратиш учун сим карта олмасликка қарор қилдим. 

1/2
2.5K views22:02
Ochish/sharhlash
2023-05-11 00:50:08 ​Ливан мамлакати ҳақида биринчи марта Францияда талаба бўлиб юрган вақтим ливанлик талабалар орқали билгандим. Улар ўзининг билим даражаси билан бошқа араб талабаларидан фарқ қилиб турарди. Ундан кейин эътибор берсам, Ливанликлар Францияда анча ҳурмат топган, уларга нисбатан бошқа арабларга нисбатан бўладиган миллатпарастликни камроқ кўрасиз. Бунга асосий сабаб ливанлик кадрлар молия, хизмат кўрсатиш, адвокатлик, ҳатто медицина соҳаларида яхши ишларда ишлаши эди. Кейинчалик, Дубай ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам бунга гувоҳ бўлдим. Буни АҚШ ва Австралияда яшайдиган ҳамюртларимиз ҳам тасдиқлашди. Бунинг асоси бўлса сифатли таълимга бориб тақалади. Бу ҳақида пост ҳам ёзган эдим, линкка босиб ўқиб чиқсангиз бўлади. 



Ўша даврдан бошлаб Ливан ҳақида қизиқиб бошладим, мамлакатнинг ўлдириб кетилган раҳбари Рафиқ Ҳарири ҳақида китоб ўқиб чиқдим, кинолар кўрдим. Сизга таниш бўлса керак, олдинроқ тавсия қилган фильмим “Капернаум” ҳам Бейрутда олинган. Яна Ливан ҳақида ўзбек аудиторияси асосан Ҳизбуллоҳ орқали ва яна 2021 йилда портлаб кетган аммиак омбори орқали билишади. 

Хуллас, Эрон каби Ливан ҳам мен баъзида нима гаплар деб қизиқиб турадиган, 12-13 йилдан бери келиб кўришни орзу қиладиган мамлакат эди. Бугун ниҳоят бу орзуга эришдим, аёлим билан Ливанга саёҳатга келдик. 

Кейинги кунларда, Ливан ҳақида билганларимни ва саёҳат таассуротларини бўлишаман. Мамлакатда чуқур инқироз, одамлар, жамият, низолар, ҳаммаси ҳақида ёзишга ҳаракат қиламан. Мавзу қизиқ бўлса каналда қолинг ва бўлишишни ҳам эсдан чиқарманг. 

Айтганча, ҳазиллашиб ёки чиндан чегарачилар сўнгги уч йилда биринчи ўзбек келиши дейишди.

@allaevuzb
4.1K views21:50
Ochish/sharhlash
2023-05-10 18:08:40
Xalq banki китобга ҳомийлик килишгани ҳақида ёзган эдим. Бу бизга айни керакли вақтда зарур ёрдам эди. Бугун банк ўзининг 148 ёшини нишонлаётган экан. Бу катта тарих эканлигини шундоқ ҳам биласиз.
Asaxiy жамоаси номидан банк ва унинг жамоасини ажойиб кун билан табриклайман.
4.6K views15:08
Ochish/sharhlash
2023-05-08 08:31:03 У ўз мутахассислигини француз тилига ўзгар­тириш ҳақида ҳам ўйлади. “Француз тили ўқитувчим олдига бу ҳақда гаплашгани бордим. У мендан нима билан шуғулланаётганимни сўради.” Даудна “кимё” деб жавоб берганида, ўқитувчи унга шу со­ҳада қолишни маслаҳат берган. “У ўз сўзида қатъий туриб олди. У шундай деди: “Агар кимёни ўргансанг, ҳамма нарса билан шуғуллана оласан. Агар француз тилига ўтсанг, француз тили ўқитувчиси бўласан холос.”


Фақат тил ўрганиш етарли эмаслиги ҳақида “Код бузар” китобидан
8.0K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-05-06 22:33:55 Бугун бир суҳбатда мани анчадан бери қийнаб юрган масалада муҳокама бўлиб қолди. Тез-тез кўрамиз, катта лавозимдаги, ақлли инсонларнинг фарзандлари унақа ақлли чиқишмайди. Ҳаёти бузилиб, дабдала бўлиб кетганлари ҳам орасида жуда кўп. Ҳамма билан шунақа демаймизу, лекин бунақа воқеалар тез-тез учрайди. Ўйлашимча, бунинг асосий сабаби мамлакатимизда шаклланган иш муҳити сабабли. Муваффақиятли инсон бўлиши учун кадр бир кунда 12-14 соатини, баъзида ҳатто 18 соатини иш билан ўтказиши керак. Масъулиятли жойларда бу ҳафтасига 7 кун даражага етган. Натижада оила учун, бола учун отада вақт қолмайди. Энди қолган ҳаммаси онага боғлиқ. Бола тарбияси онага қолиб кетади. Ота муваффақиятли, ақлли, ҳурматли, лекин у шу статусларни ушлаб туриш, янада ривожлантириш билан банд. 

Онанинг руҳий ҳолати, тарбияси, таълими боланинг келажагига муҳим роль ўйнайди. Камбағал оилада ота назоратисиз ҳам пул етишмовчилиги сабаб бола чалғиб кетиш эҳтимоли кам. Бой оилада вазият фарқ қилади, пул бор, у хоҳлаган ишини қилиши мумкин. Унда ота эътиборидан бошқа ҳамма нарса бор. Янада ёмони, унинг ҳаётидаги энг муҳим вазиятларда унга ёрдам беришга меҳрибон, лекин вақти йўқ ота пайдо бўлади. Муҳим қадамми, отанг қўллаб ҳал қилиб беради. Ўқишга киритиш, пул тўлаш, машина, уйлантириб қўйиш, ундан олдин ҳатто мактабда, ҳамма жойда отанинг ёрдами бор, вақти ва меҳридан ташқари. Ота олдида бўлмасдан, фақат керакли вазиятда ёрдам қиламан деб ўйлаб, аслида зарар етказиб қўяди. Натижада, отасидан фарқли, ҳаракат ва меҳнат эвазига бирор нарсага эришишни ўзига эп кўрмайдиган, бир гуруҳ дангаса ва кўнгилхушликдан боши ортмайдиган инсонлар чиқади. 

Мен атрофдаги катта тадбиркор акаларда тез-тез кўраман, боласи бир нечта чет тилини билади, дунёнинг йирик Университетларида ўқийди. Пул, ота-она эътибори, тўғри тарбия, сифатли таълим бирлашган жойда катта натижалар чиқарса бўлади. 



Шу учун ҳам, фарзандлар ва оила билан кўпроқ вақт ўтказайлик. Ҳар бир фарзандга алоҳида лойиҳа сифатида қараб, уларга эътибор ва меҳр ажратайлик. Фарзанднинг тақдири, аҳамияти, бугун номимиз ва карьерамиздан кам эмас.
16.2K views19:33
Ochish/sharhlash
2023-05-06 21:01:13
Шок...
13.0K viewsedited  18:01
Ochish/sharhlash
2023-05-05 11:01:01 Gazeta Uz ёзишича, Франция президенти Макрон бу йили расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Адашмасам, янги даврда ҳали Ғарбнинг ривожланган давлатлари биринчи раҳбарлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишмаган эди.
Бу рамзий томондан муҳим янгилик бўлади.
7.9K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-05-05 10:57:52 Kecha Xalqaro matbuot erkinligi kunida so‘z erkinligi bo‘yicha xalqaro reytingda ahvolimiz yomonlashgani haqidagi xabarlar tarqaldi.

Shu o‘rinda reyting ko‘rsatkichlaridan tashqari boshqa jihatlarga ham e’tibor qaratishni istardim. Masalan. “Kun.uz” va “Ozodlik”ning Youtube kanallarini kuzatsangiz, so‘nggi vaqtlarda “Ozodlik”ning videolari ko‘proq ko‘rilayotgani ayon bo‘ladi. Vaholanki, bir necha yil avval “Kun.uz”ni va boshqa mahalliy nashrlarimizni ko‘proq kuzatishar edi. Ya’ni, jamiyatning ishonchi yana “u tomon”ga og‘di, deyish mumkin.

Siyosiy-ijtimoiy bloging sohasida esa shaxsi ochiq yangi nomlar so‘nggi yillarda deyarli chiqmayapti. Aksincha, anonim kanallarning soni ham, kuzatuvchilari ham tezda ortib bormoqda.

Axborot ekspertlari va sohaga mas’ullar bu tendensiyalarga befarq bo‘lmasligi kerak. Reytinglarda pastga tushar ekanmiz, axborot maydonida mahalliy va shaxsi ma’lum o‘yinchilarning shanslari kamayib, risklari ortib bormoqda. Bu esa bir necha yillar avval biz maqtangan muvaffaqiyatlarimiz samarasi kamayayotgani, ortga ketish badali esa qimmat to‘lanayotganidan dalolat.

O‘sha gap: so‘z erkinligi yo rivojlanishi kerak, yo ortga ketadi. To‘xtab tura olmaydi. To‘xtatish mumkin emas bu jarayonni. Zarar-foydalarni to‘g‘ri hisoblaysizlar degan umiddaman.

@shahnozxon
6.0K views07:57
Ochish/sharhlash
2023-05-04 16:18:19 Марказий банк ҳукуматнинг банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларидан хабардор бўлиб туришга интилишини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуродов 4 май куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз ўзимизнинг фикримизни матбуот орқали етказмаганимизни Марказий банк ўз фикрини билдирмаган деб баҳоламаслик керак. Биз бу фармон чиққанидан кейин ўзимизнинг салбий муносабатимизни Солиқ қўмитасига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига етказганмиз.

Бизнинг қарашларимиз ОАВда муҳокама қилинганидан кўра қатъийроқ. Ва биз буни етказганмиз. Бунинг асосий туб мақсади нима экани ҳақида ҳалигача маълумот олганимиз йўқ. Бу нарса 1 майдан қўлланилмайди. Энг асосийси, банк қонунчилигидаги дахлсизлик нормалари бўйича тамойиллар тўлиқ бажарилмайдиган бўлса, буни амалда қўллаш бўйича низомлар ва бошқа қарашлар Марказий банк томонидан маъқулланмайди. Чунки бу нарса Марказий банк билан келишилган низом ёки кўрсатмадан сўнг амалга ошиши керак”, – деди Нурмуродов.

Регулятор раҳбарига кўра, банклардан маълумот сўраш учун маълум бир тартиб, низом бўлиши керак, бу низом Марказий банк билан келишилмасдан банкларга етказилмайди.
2.4K views13:18
Ochish/sharhlash