Get Mystery Box with random crypto!

Шахсларнинг мурожаатларини жавоблантиришда “асосга қарши асос” | Advokat Abdullayev

Шахсларнинг мурожаатларини жавоблантиришда “асосга қарши асос” усули

#мурожаат #норма

Одатда қонун талабидан келиб чиқиб, ҳуқуқларимиз ва қонуний манфаатларимизни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат - аризани, бузилган ҳуқуқларимизни тиклаш ва қонуний манфаатларимизни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат - шикоятни ҳал қилиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборамиз.

Албатта мурожаатимизда бир эмас, бир неча масала бўйича важларимизни кўрсатиб тақдим этар эканмиз, кўриб чиқиш натижасига кўра рад жавоби умумий мазмун билан шаблон тарзда тақдим этилиши ҳолларига ҳам дуч келмоқдамиз. Ваҳоланки, ушбу масалада қонунчиликда аниқ-тиниқ қоида белгилаб қўйилган.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрири)нинг 27-моддасига асосан, мурожаатларга жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.

Демак, мурожаатимиз қаноатлантирилмаган тақдирда мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларимизни инкор этувчи ҳар бир асос алоҳида - алоҳида, аниқ ва тушунарли тарздаги изоҳлари билан келтириб ўтилган ҳолда ва албатта ёзма шаклда жавоблантирилиши лозим.

Бундай талаб қаноатлантириш лозим топилган мурожаатларга нисбатан ҳам бирдек тааллуқлидир.

Шундай экан, мурожаатларимизга берилаётган жавоб хатларига диққатли ва эътиборли бўлиб, етарлича асослантирилмаган ва изоҳлаб берилмаган жавобларга қарши эътирозларимизни билдиришдан асло андиша қилмаслигимиз лозим. Чунки бу ўз навбатида мурожаатимизни кўриб чиқилишига масъул идоралар, мансабдор шахсларнинг ҳар бир мурожаатга атрофлича, ҳар томонлама ва чуқур ёндашишларига ундаб туради.

Муқаддам одил судловдаги айрим оғриқли нуқталар ҳақида тўхталиб, “асосга қарши асос" усулини зарур даражада тадбиқ этилмаётганига нисбатан эътирозларимизни баён қилган эдик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev