Get Mystery Box with random crypto!

Эътироф: Моҳиятни тушуниш 'шаблон' амалиётдан чекинишга қўйила | Advokat Abdullayev

Эътироф: Моҳиятни тушуниш "шаблон" амалиётдан чекинишга қўйиладиган илк қадамдир

Куни кеча Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Музаффар Ахмедов раислигида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрим устидан берган шикоятимизни кўриб чиқилиши натижасида 2 хил мазмундаги ажрим чиқарилди.

Биринчи ажрим 1-инстанция судининг ҳимоямиз остидаги шахсга нисбатан қамоққа олиш тарқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш ҳақида бўлса, иккинчиси терговчининг қонунга зид ҳаракатлари устидан чиқарилган хусусий ажрим эди. Кейинги ажримга сабаб шахсни терговга жалб қилишда йўл қўйилган қўпол процессуал хатоликлар бўлди.

Ушбу куни яна 3 нафар шахсга нисбатан прокурорларнинг бундай мазмундаги позициялари суд томонидан қувватланмагани эътиборимизда бўлди.

Демак, бизга кўра судлар секин-аста қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашдаги амалиётда сақланиб қолаётган умумий қоидалардан чекинмоқда. Дастлабки тергов органининг эҳтиёт чоралари борасидаги моҳиятдан узоқ ёндашувларини ўзгартиришга уринмоқда.

Ёдда тутилиши керак-ки, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилишига умумий қоида тариқасида қаралмаслиги ва буни, суд текширувини кутаётган шахсни судга ўз вақтида келиши кафолатигагина боғлаш лозим. Яъни, моҳиятдан келиб чиқиш энг тўғри йўл.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev