Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.40K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-11-27 07:04:56 Ёқтирган ишингни қилишинг – бу эркинлик. Қилаётган ишингни ёқтиришинг – бу бахт.

Франк Тайгер
13.8K views04:04
Ochish/sharhlash
2023-11-24 17:31:32 Фирибгарлик: Аслида бу тузоқ

Кичгинагина бир маслаҳат, банкоматнинг ёнида турганингизда, кимдир (нотаниш одам) сизга “пулим қолмади, ҳозир ота-онам манга пул юбормоқчи, лекин картамни йўқотиб қўйдим, сизнинг картангизга юборишса, нақдлаштириб берасизми?” (ёки шунга ўхшаш баҳоналар билан) илтимос қилса, зинҳор рози бўлманг!

У одам кимгадир ниманидир гўёки сотган бўлиб, олдиндан пулни олган бўлади. Лекин нарсани эгасига етказмайди. Картангизга пул ўтказган одам ички ишлар идораларига ариза ёзади. Ички ишлар ходимлари картангизнинг маълумотларига асосан сизни жуда тез топишади. Ана энди фирибгармаслигингизни исботлаб кўринг...

Адвокат Мукадамов Бобир

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.0K views14:31
Ochish/sharhlash
2023-11-22 20:15:19 Эътироф: Моҳиятни тушуниш "шаблон" амалиётдан чекинишга қўйиладиган илк қадамдир

Куни кеча Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Музаффар Ахмедов раислигида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрим устидан берган шикоятимизни кўриб чиқилиши натижасида 2 хил мазмундаги ажрим чиқарилди.

Биринчи ажрим 1-инстанция судининг ҳимоямиз остидаги шахсга нисбатан қамоққа олиш тарқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш ҳақида бўлса, иккинчиси терговчининг қонунга зид ҳаракатлари устидан чиқарилган хусусий ажрим эди. Кейинги ажримга сабаб шахсни терговга жалб қилишда йўл қўйилган қўпол процессуал хатоликлар бўлди.

Ушбу куни яна 3 нафар шахсга нисбатан прокурорларнинг бундай мазмундаги позициялари суд томонидан қувватланмагани эътиборимизда бўлди.

Демак, бизга кўра судлар секин-аста қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашдаги амалиётда сақланиб қолаётган умумий қоидалардан чекинмоқда. Дастлабки тергов органининг эҳтиёт чоралари борасидаги моҳиятдан узоқ ёндашувларини ўзгартиришга уринмоқда.

Ёдда тутилиши керак-ки, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилишига умумий қоида тариқасида қаралмаслиги ва буни, суд текширувини кутаётган шахсни судга ўз вақтида келиши кафолатигагина боғлаш лозим. Яъни, моҳиятдан келиб чиқиш энг тўғри йўл.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-11-22 14:05:00 Одил судлов: Адолат излаб борган жойингда ўзларига адолат қила олмасалар ...

Бизга келаётган мурожаатлар орасида суд идораларида хизмат қилаётган судья ёрдамчиларининг меҳнатига оид ҳуқуқ бузилишлар ҳақидагиларини ҳам эътиборимиздан четда қолдира олмаймиз.

Аввало, одил судлов фаолиятини судья ёрдамчиларининг меҳнатисиз тасаввур қилиш қийин. Ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш жараёнидан тортиб, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилиши, судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текшириши, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилиши, суд мажлислари баённомасини юритиши, раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажариши, қўйинг-ки, тинимсиз банд бўлиш ва ярим тунга қадар узлуксиз иш жойида ҳозир бўлишга мажбур бўлиши барчамизга маълум.

Расмий ҳужжатларда судья ёрдамчиларининг айримлари 0,50, баъзилари эса 0,75 ҳамда 1 ставкаларда ишлашаётганликлари кўрсатилган бўлса-да, лекин афсуски, тегишли ставкада иш соатлари адолатли тақсимланмаётганлиги, иккинчидан, эрталаб соат 9:00 дан то кеч соат 22:00 гача меҳнат қилаётганликлари, ҳафтасига 60 соатдан ортиқ, ҳаттоки айрим вақтларда дам олиш кунлари ҳам ишга чиқаётганликлари ҳақида маълумотларга эгамиз.

Улар ёш, ишлаши, иш ўрганиши керак, деб оқланишга асло урина кўрманг.
1. Амалда бажарган ишига мутаносиб равишда ва миқдорда аввал моддий, қолаверса, маънавий рағбатлантира олиняптими? Албатта йўқ.
2. Юкланаётган иш ҳажми иш ставкасига мутаносиб бўлиши таъминлай олинмоқдами? Албатта, бунга ҳам баралла, ҳа деб жавоб бера олишмайди.
3. "Ҳали ёш" бўлган кадрни меъёридан ортиқ юкламалар билан бу йўсинда сурункали банд қилиниши келгусида унинг ўз ишига сидқидилдан, виждонан ёндашишдан совутиб қўйиши, бора-бора меҳнатга иштиёқи сўниб, ишга меҳри нафратга айланиб қолиши хавфи ҳақида ҳеч ўйлаб кўришадими? Таассуфки, бунга биз ҳа, деяолмаймиз. Чунки, булар ҳақида ўйлаганларида эди, қонунийлик ва адолатни таъминлаш маскани-суд буларни аввало ўзида тўлақонли таъминлаб қўйган бўлар эди.

Меҳнат интизоми фақатгина қўл остингиздагиларнинг интизоми эмас, иш берувчи сифатида Сизнинг ҳам интизомингизни англатади. Аввало қўл остингиздагиларга адолат қилинг-ки, биз Сиздан адолат кутайлик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.8K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-11-22 06:11:08
Эрон киносидан лавҳа

Бир одам ночорлигидан нон ўғирлади. Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди:

Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди, ота?

Сотувчи:

-Ҳеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.

Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз ҳам эсдан чиққан.

Хулоса: Биз одамларни тузалишига ҳисса қўшайлик, жазоланишига эмас.

Манба: Ruhiybarkamollik

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
24.8K views03:11
Ochish/sharhlash
2023-11-20 12:59:27 Судья лавозимини тарк этиши керак

Адашса, шунчаликка ҳам адашадими? Ушбу жиноят ишини биринчи инстанцияда кўрган, жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси Қ.Холов Қонунни нотўғри қўллаши оқибатида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни ўта оғир жиноят, деб баҳолаб, одил судлов фаолиятида қўпол хатоликка йўл қўйган.

Ишни ичига кириб кўришимиз натижасида апелляция суди бу жиддий даражадаги хатони тўғирлаб қўйганлигига биз ҳам ишонч ҳосил қилдик.

Бу даражага борган судья, бизнингча, ўз виждони олдида мард бўлиб, бу лавозимни тарк этиши керак.

Судьялар олий кенгаши ишни биринчи инстанцияда кўрилишида раислик қилган судьянинг масаласини жиддий кўриб чиқмаса, агар бундай қўпол хатолик арзимас, деб қаралса, ундан ҳам ёмонроғи бўлиши мумкин.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
16.6K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2023-11-19 22:00:09 Tезкор-қидирув: Шахсий телефонингиз шахсий сирларингиздир

Бизга келаётган мурожаатлар орасида шахсий уяли алоқа телефонини тезкор ходим (опер) олиб қўйганидан норози мазмундагилари ҳам кўп учрамоқда.

Мазкур мурожаатлар асосида амалиёт ва қонун нормалари ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлиллар шу кўрсатди-ки, кўп ҳолларда инсонларнинг мобил телефон қурилмалари “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган “техник воситаларни текшириш” дан иборат тезкор-қидирув тадбир турини ўтказиш орқали олиб қўйилаётган экан.

Бу тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ҳамда ҳолатларни аниқлаш мақсадида алоқа қурилмаларини бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ҳамда ўрганишдан иборат бўлган тадбир.

Шундан келиб чиқсак, қуйидагиларга кўра тезкор ходимларнинг бошқаларга тегишли шахсий алоқа қурилмаларини олиб қўйишларини қонуний, деб бўлмайди:

Биринчидан, ушбу моддада алоқа қурилмаларини олиб қўйиш назарда тутилмаган. Олиб қўйиш кўздан кечириш ва ўрганишдан бошқа ҳаракат ҳисобланади. Қонуннинг 17-моддаси эса, шу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилмаган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишни тақиқлайди.

Иккинчидан, мобил телефонни олиб қўйиш, кўздан кечириш ва ўрганиш шахснинг телефон орқали сўзлашувлари, ёзишмалари ва бошқа хабарлари (тижорий, касбий, тиббий, оилавий, шахсий ва бошқа сирлар) сир сақланишидан иборат ҳуқуқи чекланишига олиб келади.

Конститиуциянинг 31-моддаси 2-қисмида “Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.”, - деб белгилаб қўйилган.

Шундай экан, сир сақланиши ҳуқуқининг чекланиши фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Бизга тақдим этилаётган “техник воситаларни текшириш” дан иборат тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш ҳақидаги қарорларга асосан мобил телефон қурилмаларини олиб қўйилиши аввало “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида” ги Қонунга, қолаверса, суд қарори мавжуд эмаслиги учун ҳам Конституциянинг 31-моддаси 2-қисми талабига зиддир.

Ҳуқуқий оқибати: Далилнинг Қонун ва Конституция нормалари талаблари бузилган ҳолда қўлга киритилиши уларнинг номақбул далил, деб топилишига хизмат қилади. Номақбул далил эса шахсни бирор бир ҳуқуқ бузилишини содир этганликда айблаш учун асос бўла олмайди.

Аввалроқ каналда "Шахсий телефон аппаратларингиз ҳам дахлсиздир" - деган мақола жойлаштирган эдик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
15.1K viewsedited  19:00
Ochish/sharhlash
2023-11-19 18:09:26 Мустақиллиги ҳамон қоғоздагина қолиб кетаётган адвокатура

Кеча конференция ўз ишини якунлаган эди. Эътиборимизда қолган жиҳатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз:

Биринчидан, конференциянинг ишчи дастуридаги вақт тақсимоти нотўғри ишлаб чиқилган бўлиб, ўз навбатида, конференция ишчи дастурга мувофиқ тартиб ва тарзда ўтказилмади.

Иккинчидан, конференцияда ҳақсиз чекловлар бўлди. Яъни, делегатларнинг ҳар бир қўйилган масала бўйича маърузачига саволлар беришдаги, шунингдек, кўрилаётган масалалар юзасидан фикр билдиришдаги имкониятлари чекланди.

Имкониятлар чекланиши, албатта ҳуқуқлар чекланишига олиб келиши барчага маълум.

Учинчидан, очиқдан-очиқ Конституция нормалари бузилди. Яъни Адлия вазири йиғилганлар қаршисида Адвокатлар паталаси раислигига номзодини тўғридан тўғри тақдим этди ва шу номзод делегатлар томонидан сайланди.

Бу билан Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 72-моддаси 2-қисмидаги “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”, - деган ҳамда 141-моддаси 2-қисмидаги "Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади.", - деган талабларини очиқдан очиқ бузди.

Мазкур ҳолат конференция баённомасининг Адлия вазирлиги аралашувига оид қисмини ҳақиқий эмас, деб топилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу масалада делегатлар томонидан судга мурожаат қилиш-қилмаслик масаласи ҳозирча муҳокама қилинмоқда.

Мақсад - адвокатура фаолиятига Давлат органларининг аралашувини таъқиқлашга оид Конституция нормаларини амалда ишлашини таъминланишига эришиш.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
17.5K viewsedited  15:09
Ochish/sharhlash
2023-11-18 08:13:44
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг IV конференцияси бошланди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K views05:13
Ochish/sharhlash
2023-11-18 07:04:27
"Илтимос, эрталаб нонушта тайёрлаб кузатилмаган, эътибор кўрсатилмаган ва пешонасидан ўпилмаган фарзандни дунёга келтирманг".

Либер Ортайли

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
14.7K views04:04
Ochish/sharhlash