Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.88K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2024-01-08 09:08:31 Таътилда эдик, ва ниҳоят қайтдик. Ишни бошладик.
12.6K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-12-23 20:49:22 Шахсларнинг мурожаатларини жавоблантиришда “асосга қарши асос” усули

#мурожаат #норма

Одатда қонун талабидан келиб чиқиб, ҳуқуқларимиз ва қонуний манфаатларимизни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат - аризани, бузилган ҳуқуқларимизни тиклаш ва қонуний манфаатларимизни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат - шикоятни ҳал қилиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборамиз.

Албатта мурожаатимизда бир эмас, бир неча масала бўйича важларимизни кўрсатиб тақдим этар эканмиз, кўриб чиқиш натижасига кўра рад жавоби умумий мазмун билан шаблон тарзда тақдим этилиши ҳолларига ҳам дуч келмоқдамиз. Ваҳоланки, ушбу масалада қонунчиликда аниқ-тиниқ қоида белгилаб қўйилган.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрири)нинг 27-моддасига асосан, мурожаатларга жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.

Демак, мурожаатимиз қаноатлантирилмаган тақдирда мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларимизни инкор этувчи ҳар бир асос алоҳида - алоҳида, аниқ ва тушунарли тарздаги изоҳлари билан келтириб ўтилган ҳолда ва албатта ёзма шаклда жавоблантирилиши лозим.

Бундай талаб қаноатлантириш лозим топилган мурожаатларга нисбатан ҳам бирдек тааллуқлидир.

Шундай экан, мурожаатларимизга берилаётган жавоб хатларига диққатли ва эътиборли бўлиб, етарлича асослантирилмаган ва изоҳлаб берилмаган жавобларга қарши эътирозларимизни билдиришдан асло андиша қилмаслигимиз лозим. Чунки бу ўз навбатида мурожаатимизни кўриб чиқилишига масъул идоралар, мансабдор шахсларнинг ҳар бир мурожаатга атрофлича, ҳар томонлама ва чуқур ёндашишларига ундаб туради.

Муқаддам одил судловдаги айрим оғриқли нуқталар ҳақида тўхталиб, “асосга қарши асос" усулини зарур даражада тадбиқ этилмаётганига нисбатан эътирозларимизни баён қилган эдик.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.2K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-12-23 19:06:00
@Advokat_Abdullayev
13.2K views16:06
Ochish/sharhlash
2023-12-23 08:17:59 "Йўқ" дейишни ўрганинг

Ҳар сафар арзимас кичик, аҳамиятсиз нарсаларга "ҳа" деяверсангиз, ҳақиқатан ҳам, муҳим ва аҳамиятли бошқа нарсаларга "йўқ" деяётган бўласиз. Доимо "Ҳа" дейдиган инсон ҳеч қачон буюк бўлмайди. "Йўқ" дейишни ўрганиш фаровонлигингиз учун жуда муҳимдир.

Ғийбат қилиш учун қаҳва ичишга таклиф қилган дўстингизга "йўқ" денг. Салбий ҳис-туйғуларни ва ҳаёсизликни тарқатаётган ходимингизга "йўқ" денг. Орзу-истакларингиз, мақсадларингиз устидан кулиб, ўзингизга бўлган ишончингизни шубҳага соладиган яқинингизга ҳам "йўқ" денг. Ҳаётингиздаги муҳим ва аҳамиятли ишларингизни бажаришингизга халақит берадиган бошқа ишларга ҳам "йўқ" денг.

Сиз ҳаммани кўнглини бирдек ола олмайсиз, ҳаммани мамнун қила олмайсиз. Энг ақллиларгина буни тушунадилар. Ўзингизни айнан нималарда устун эканлигингизни билишингиз керак. Мақсадларингизни белгиланг. Келаётган ҳафталар, ойлар ва йиллар давомида нима қилишингиз кераклигини билиб олинг, шунда "ҳаёт" деб аталмиш ўйинда ўзингизни яхши намоён этишингиз мумкин. Кейин эса қолган бошқа ҳамма нарсага йўқ дейишингизга тўғри келади. Ишончим комилки, бу атрофингиздаги баъзиларга ёқмайди. Лекин сиз бошқалар хоҳлаганингдек яшашни танлайсизми ёки ўз ҳақиқатингизга кўра ва орзунгизга мувофиқ ҳаёт қуришни бошлайсизми?

Адвокат Робин Шарма

@Advokat_Abdullayev
13.1K views05:17
Ochish/sharhlash
2023-12-20 15:52:25 Фирибгарлик: Ўзбек тилида гапиришни талаб қилинг

Онлайн фирибгарларни (гўёки Кликдан, Марказий банкдан, Прокуратурадан, ИИВдан ва ҳ.к. идоралардан телефон қиладиганларни) аниқлашнинг, уларнинг тузоғига тушиб қолмасликнинг жуда самарали йўли бор:

Ўзбек тилида гапиришни талаб қилинг. 99% ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.

Ушбу огоҳлантиришни барча яқинларингизга юборинг, фирибгарлар авжига чиқяпти.

Манба: Адвокат Бобир Мукадамов

@Advokat_Abdullayev
13.4K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2023-12-19 06:22:05 Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Advokat_Abdullayev
14.2K views03:22
Ochish/sharhlash
2023-12-17 16:51:06 Жиноят ишини ўрганиб чиқишда самарали усул

Судга келиб тушган жиноят ишини ўрганишга қай тарзда киришасиз ва қандай усуллардан фойдаланасиз?

Тажрибамиздан келиб чиқиб, бир самарали усул борасида Сиз билан фикрларимизни бўлишмоқчимиз.

Жиноят иши, одатда жилдма-жилд рўйхатланган, ундаги ҳужжатлар эса эпизодлар, шахслар ёки процессуал ҳаракатларни хронологик тартибини ифодалаган ҳолда тикилган бўлади.Охирги жилдга айблов хулосаси тикилади.

Айблов хулосаси тавсиф-асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўларкан, ўрганишни унинг хулоса қисмидан бошлаш, унда ёзилган далиллар кетма-кетлиги билан танишиб, шундан сўнг орқага қараб ҳаракатланиш, бизнингча, яхши самара берадиган усул. Айблов ёки айбловни тўлдириш қарори, ундан кейин айбланувчини сўроқ баённомаси ва ҳоказо.

Шундан сўнг, биринчи жилднинг бошига қайтиб кетма-кетликда ўрганиш бошланади.Тегишли саволлар остида ўрганиш муҳим: Тикилган ҳужжат номи нима? Нима учун жиноят иши ҳужжатларига қўшилган? Тергов ҳаракати ўтказишда процессуал тартибга риоя этилганми?...

Кўп эпизодли айбловлар илгари сурилган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқишда усуллар бироз фарқли бўлиши мумкин ва бу ҳақда кейин тўхталамиз.

Хуллас, жиноят ишини ўнгдан чапга ва бошига сакраб, кейин кетма-кетликда ўрганишни йўлга қўйсангиз, жиноят ишини тезроқ, чуқурроқ ва самарали ўрганиб чиқишингиз осонлашиши шахсий тажрибамиздан маълум.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
19.2K views13:51
Ochish/sharhlash
2023-12-17 16:46:12
Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.

Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта ИТ фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Nokia, Dell, AMD).

Биз ҳам тўйга эмас, фарзандларимизни ўқитишга пул йиғиб бошлашимиз керак.

Анвар Назруллоҳ

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
13.3K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-12-16 14:16:40
Адолатсизликка қарши туришга кучли тарғиб

"... нотўғри ҳукмимни қабул қилдингиз, сукут сақладингиз, рози бўлдингиз. Зинҳор бундай қилманг" демоқчи Устоз.

Ҳақиқатан ҳам адолатсизликка қарши туришга чақириқнинг ўта таъсирчан ва жонли услуби қўлланилибди.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
17.2K viewsedited  11:16
Ochish/sharhlash
2023-12-16 10:14:49 Одил судлов: Собиқ судья ҳасратидаги жиддий таклиф

Адвокат сифатида фаолият юритишга эндигина киришган собиқ судья билан кутилмаганда учрашиб қолдик. У бир неча йил турли инстанцияларда судьялик қилган ва бу тизимдаги фаолиятини Олий суднинг судьяси деган шарафли лавозимда анча вақт ишлагани ҳолда якунлаб, адвокатлик билан шуғулланишга қарор қилган эди.

У билан суҳбатимиз давомида бир нарсани ачиниб, ҳам куюниб гапирди. “Олий суд судьяси бўлиш учун албатта камида 5 йил адвокат бўлиб ишлаш керак экан. Буни Олий суд судьяси бўлган одам - мен Сизга айтяпман. Нега бундай фикрлаётганимни тушунтираман: Мен адвокат сифатида фаолият юритишга киришганимдан кейингина шунақанги адолатсизликларга дуч келяпман-ки, тасаввур қила олмайсиз. Вақтида Олий суд судьяси бўлиб ҳам, буни кўра олмаган эканман. Мен судьяларнинг, ҳа-ҳа, айнан судьяларнинг адолатсизликлари, ишга нохолис ёндашишларини назарда тутяпман ва "Шу даражада ҳам бўладими?", - деб юборяпман. Тушунтирсам, судьялар тушунмайди. Асослаб келтириб берсам ҳам инобатга олмайдилар-да, "юқорига ёзарсиз", - дейишади-қўяди. Агар ўша судьялар адвокат бўлиб, озгина бўлса ҳам ишлаб кўришса, кейин тушунишади”, - деб куйиниб, ич-этини еётган дардини дастурхон қилди.

Биз эса ҳасратлар замирида ажойиб ва айни пайтда жуда жиддий бир таклиф яширинганига эътибор қаратдик. Вақт келади, биз бунга ишонамиз, судья бўлиш учун албатта адвокат бўлиб, қанчадир муддат ишлаганлик талаби қўйилади. Чунки инсоннинг энг аввалги сирдоши унинг яқинлари бўлса, ундан кейин албатта адвокатдир. Уни дардига шерик бўлиб эшита олувчи ва воқеалик ҳамда вазиятларга аввало инсоний ёндаша олиш кўникмасини айни шу касб билан маълум муддат шуғулланиб кўриш орқали олиш мумкин эканлигига шубҳа йўқ. Терговчи, прокурор ва судьялар билан эса ўртада барибир масофа, жуда узоқ масофа сақланиб туради.

Шундай экан, таклиф деб илгари сурилаётган шундай амалиётни секин аста жорий этиб бориш устида мулоҳаза қилиб кўришимиз керак.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
12.8K viewsedited  07:14
Ochish/sharhlash