Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгарлик: Аслида бу тузоқ Кичгинагина бир маслаҳат, банком | Advokat Abdullayev

Фирибгарлик: Аслида бу тузоқ

Кичгинагина бир маслаҳат, банкоматнинг ёнида турганингизда, кимдир (нотаниш одам) сизга “пулим қолмади, ҳозир ота-онам манга пул юбормоқчи, лекин картамни йўқотиб қўйдим, сизнинг картангизга юборишса, нақдлаштириб берасизми?” (ёки шунга ўхшаш баҳоналар билан) илтимос қилса, зинҳор рози бўлманг!

У одам кимгадир ниманидир гўёки сотган бўлиб, олдиндан пулни олган бўлади. Лекин нарсани эгасига етказмайди. Картангизга пул ўтказган одам ички ишлар идораларига ариза ёзади. Ички ишлар ходимлари картангизнинг маълумотларига асосан сизни жуда тез топишади. Ана энди фирибгармаслигингизни исботлаб кўринг...

Адвокат Мукадамов Бобир

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev