Get Mystery Box with random crypto!

Қачонгача ҳолвани ҳоким, таёқни ҳаким ейди? “Антиструм | Advokat Abdullayev

Қачонгача ҳолвани ҳоким, таёқни ҳаким ейди?

“Антиструмин” иши доирасида тиббиёт соҳасида фаолият олиб борган 3 нафар аёлларни қамоққа олиш ҳақидаги суд ажрими билан танишиб чиқдим.
Ҳаттоки, юрист бўлмаган одам ҳам ажримни ўқиса, ўзига қуйидаги маънони осонликча ажратиб олади:

“Биз Президентимизнинг болаларда йод танқислигини бартараф этиш ҳақидаги ўта муҳим саьй-ҳаракатини чиппакка чиқарган шахсни ҳам, зарур бўлган препаратни ўрнига қиммат ва кераксиз дори сотиб олиб, давлатни 11,5 млрд. сўмини ҳавога совурган каттаконниям, ҳаттоки, болаларга зарарли дозани ичиришни буюрганниям яхши биламиз, лекин уларга тега олмаймиз. Чунки рухсат йўқ”.

Бу гапларимни заррача муболағасиз, барча масъулиятни зиммамга олган ҳолда айтаяпман.

Ҳолатдан жуда яхши хабардор мутахассис сифатида ҳеч иккиланмасдан айта оламанки, бугун асосий айбдорларнинг ўрнига фан доктори ва фан номзоди бўлган уч нафар олим аёллар қамоқхонанинг зах камераларида ўтиришибди.

Ваҳоланки, улар 30-40 йиллаб халққа ҳалол хизмат қилиб келишган эди. Кимга зўр эндокринолог керак бўлса, энг аввало, шуларнинг олдига югурганидан хабардорман.

Эҳтиёт чорасининг бошқа турини қўллагиси келганда исталган майда важниям асос сифатида қабул қиладиган суд нимагадир олим аёллардан бири 62 ёшда эканлигини, яна бири эса эри вафот этганлиги учун 11 яшар фарзандини якка ўзи боқаётганлигини, бошқасининг 5 яшар боласи борлигини “унутиб қолдирган”.

“Ҳолвани ҳоким, таёқни ҳаким ейди” деган мақол шу ҳолатга атаб тўқилганмикан деб ҳам ўйлаб қолдим шу кезда. Афсус, минг афсуслар бўлсин.

Қаердадир эр-хотин уйини ичида урушиб қолганини эшитса, дунёни бузиб ташлайдиган “хотин-қизлар ҳимоячилари” ҳақида эса майли умуман гапирмай қўя қолай.

Ҳуқуқшунос Руслан Муҳаммадиевнинг ФБдаги саҳифасидан

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev