Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 266

2021-12-26 09:50:24
Ходим билан муддатли шартнома тузилган бўлиб, муддат 2021 йил 31 декабрда тугайди.

Лекин 31 декабрь дам олиш кунига тўғри келяпти. Шунда шартнома қайси санадан бекор қилиниши керак?

@yuristkadr
8.3K views06:50
Ochish/sharhlash
2021-12-26 09:42:03
Ходимга декрет таътилига кетган бошқа бир ходимнинг вазифалари ҳам қўшимча қилиб юклатилди.

Лекин, бухгалтер бу ходимга қўшимча ҳақ тўламаймиз деяпти.

Шундай бўлиши мумкинми?

@yuristkadr
7.8K views06:42
Ochish/sharhlash
2021-12-26 09:33:09
Аввалги мактаб директорини ишга тиклаш ҳақида суд қарори қабул қилинди.

Энди амалдаги директорнинг тақдири нима бўлади?

@yuristkadr
7.5K views06:33
Ochish/sharhlash
2021-12-26 00:25:33 “Тошкент ёшлар форуми – 2021” доирасида айрим вазирларимиз ёшларга ўз маслаҳатларини ва хаёт йўлларидаги керакли тавсияларини бериб ўтмоқда. Лекин, айрим вазирларимиз ўз соҳаларида ўзлари амал қилмаган ёки ўзлари риоя қилмаётган баъзи масалаларда баланд-парвоз…
1.3K viewsedited  21:25
Ochish/sharhlash
2021-12-26 00:02:18 #taklif

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, жамоатчилик назорати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, ЎзР Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши, яъни:

“Тарафларнинг розилиги ҳамда суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан барча жиноят ишлари телеканалларда, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши мумкин (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно)” деган таҳрирдаги ўнинчи қисм билан тўлдирилиши назарда тутилган.

Шундай мазмундаги нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик процессуал кодексларига ҳам киритилиши назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун нормаларига амалиётчи сифатида қуйидаги фикрларни билдириб ўтсам:

Биринчидан, киритилаётган норма мазмунига эътибор берилса, тарафлар розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати шартлиги илгари сурилмоқда. Тасаввур қилинг. Ишда бир тараф суд мажлисида ишни телеканалларда, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини сўраб илтимоснома киритди. Иккинчи тараф рози бўлмади. Ушбу норма талабига кўра, суд илтимономани рад этади. Чунки, қонунда тараф эмас, тарафлар розилиги назарда тутилганлиги боис иккинчи тараф рози бўлмади деб рад этар экан. Хоп майли. Агар иккинчи тараф рози бўлса-чи? Бундай ҳолда суд илтимосномани қаноатлантирадими? Ҳа дея айта олмайсиз.

Чунки, тарафлар розилигидан ташқари раислик этувчининг рухсати ҳам шартлиги белгилаб қўйилмоқда. Демак, очиқлик ва шаффофлик масаласи тарафлар розилигидан ташқари раислик этувчининг кайфиятига ҳам боғлиқ бўлиб қолар эканда! Бу масаласида ишдаги тарафлар розилиги муҳим шарт экан, нима сабабдан суднинг рухсат бериши ҳам алоҳида шарт сифатида назарда тутилмоқда? Тарафлар розилиги муҳим шарт экан, нормада “тарафлар розилигига асосан суд мажлисида раислик этувчининг рухсати билан...” деган жумла менимча тўғрироқ эмасми? Яна кўринглар, судьянинг кайфиятига боғлиқ бўлса десанглар...

Иккинчидан, киритилаётган нормада ...эфирга узатилиши мумкин дейилган. Эфирга етарли қонуний асос бўлса ҳам мумкин бўлмай қолиши ҳам мумкин. Демак, мумкин сўзи судьянинг кайфиятига боғлиқ қилиб қўйилган кўринади.

Демак, юқоридаги мулоҳазадан келиб чиқиб, “Тарафларнинг розилигига асосан суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан барча жиноят ишлари телеканалларда, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно)” дейилса, қандай бўлади?!

Адвокат Абдумалик Абдуллаев.

@yuristkadr
1.4K views21:02
Ochish/sharhlash
2021-12-25 20:21:30 Судья ҳикояси.

Бугун яхши ҳамкасбларим билан кўришдим. Шулардан бири ўз хаётида бўлган мана бу ибратли воқеани айтиб берди.

Бир туманда жиноят суди раиси бўлиб иш бошладим. Ёш ва янги судьяман. Бу ер мен яшайдиган туманга қўшни туман эди. Орада судья бўлмаганлиги учун ўзим катта бўлган туманнинг ишлари ҳам менга вақтинча қўшиб берилди.

Бир куни ўша қўшни тумандаги ишларни кўраётсам, ГАИ ходимлари транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб қўлга тушган бир одамни олиб келиб қолди. Яхшилаб қарасам, дадамни яқин ўртоғи Тўлқин ака экан. У киши ҳам мени кўриб, кўзлари чарақлаб кетди, ҳурсанд бўлиб “ие, Икромжон ўзингмисан, яхшиям ўзинг суд экансан. Бу ГАИларни кўрмайсанми қилган ишини. Энди ўзинг ёрдам қилиб, тезроқ ҳал қилиб берасанда ишимни” деди.

Биласиз, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига асосан маъмурий жазога тортилади. Бу модданинг 1-қисмига асосан ҳуқуқбузар автомашинани бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, БХМнинг 25 баравари миқдорида жаримага ҳам тортилиши мумкин.

Қарасам, Тўлқин акада хатто права ҳам йўқ экан. Айтишича, унда транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома умуман бўлмаган экан. Бундай ҳолларда, ҳам правасиз, ҳам маст ҳолатда транспорт бошқарган шаҳслар МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмига асосан янада оғирроқ жазога – 15 суткалик маъмурий қамоққа ҳам тортилиши мумкин.

Миямни шу пайт қарама-қарши бўлган икки хил фикр қамраб олди:

биринчи фикр, “бу одам дадамни яқин ошнаси, ҳозир қўйвормасам, ё энг енгил чора қўллаб ёрдам қивормасам, дадам қаттиқ хафа бўлади, кейин маҳаллада ҳам номимга яхши гап бўлмайди. Ундан кўра, айбига кўз юмиб, ёрдам берворақоламан”;

иккинчи фикр, “бу одам маст ҳолатда транспорт бошқарган, бунинг устига унда умуман права бўлмаган экан, у ҳеч қандай ҳуқуқсиз автомашина бошқарган, буни асло кечириб бўлмайди. Агар ҳозир бунга кўз юмсам, бу одам, яна шундай иш қилади ва кун келиб кимнидир бошига етиши мумкин, ўшанда ўзига ҳам, оиласига ҳам қийин бўлади. Агар айбига яраша жазо берилса, қонуннинг кучи борлигини сезади ва бошқа бу ҳуқуқбузарликни такрорламайди”.

Шунда мен, биринчи фикрни миямдан чиқариб ташладимда, судьялик ва юристлик виждоним буюрган иккинчи фикрни амалга оширдим.

Дадамнинг яқин ошнасига автотранспортни маст ҳолатда ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқисиз хайдаганлиги учун МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмига асосан 7 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинладим.

Ўшанда Тўлқин ака хафа бўлиб, бақир-чақир қилиб кетган эди. Бошида у одамнинг яқинлари ҳам, дадам ҳам, маҳалладаги бошқалар ҳам мендан ҳафа бўлиб юрди.

Лекин тахминан 3 ойлардан сўнг ҳаммаси ўз жойига тушди. Дадамнинг ўша ошнаси Тўлқин ака спиртли ичимлик ичишни батамом ташлаб юборди.

Ҳозир бу инсоннинг ўзи билан ҳам, фарзандлари билан ҳам алоқамиз жуда яхши.

@yuristkadr
4.6K viewsedited  17:21
Ochish/sharhlash
2021-12-25 11:41:01 ҚИСҚАРИШГА ТУШГАН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ БЎЛИМ БОШЛИҒИНИ ОЛИБ ҚОЛИБ, УНИНГ ЎРНИГА БОШҚА ХОДИМНИ БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Бизда 4 та бўлимдаги штатлар қисқарди, шундан битта бўлимдаги бўлим бошлиғи лавозими ҳам тугатилди, бу бўлимда 3 та ходим бор эди, энди 2 та ходим – бош мутахассис ва етакчи мутахассис қолди. Раҳбар бўлим бошлиғини олиб қолмоқчи, чунки у жуда малакали ва ишчан ходим. Лекин, бош ва етакчи мутахассис бўлиб ишловчилар ҳам кетмоқчи эмас, улар ўз лавозимлари қисқармаганлигини айтишмоқда. Нима қилсак тўғри бўлади, бўлим бошлиғини олиб қолиш мумкинми?

ЖАВОБ.

Мазкур вазиятда қисқаришга тушадиган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилинади. Ҳозир ўша малакали бўлим бошлиғига шу хавф солмоқда тўғрими?

Ушбу вазиятда, Меҳнат кодексининг 103-моддасидаги мана бу қоидани қўлласа бўлади деган фикрдаман:

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Яъни, қисқариш юз бераётганда малакали ва унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга ишда қолиш имтиёзи берилади. Сиз айтган бўлим бошлиғи ҳам шу критерияларга тушиши мумкин.

Олий суд Пленумининг 1998 йил 16 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 12-сонли қарорида бу бўйича янада аниқ бир қоида бор. Пленум қарорининг 26-бандида шундай дейилган:

ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгарганда иш берувчи бир турдаги касб ва лавозимлар доирасида ходимларни қайта жойлаштириш (қайта гуруҳлаш) ҳуқуқига эга бўлиб,

лавозими штат жадвалидан чиқарилган юқорироқ малакали ходимни унинг розилиги билан бошқа бир турдаги лавозимга ўтказиши ва бу лавозимни эгаллаб турган кам малакали ходим билан эса меҳнат шартномасини шу асосда бекор қилишга ҳақли эканлигини судлар назарда тутишлари лозим.

Яъни, корхонада юз берган ходимлар сони (штати)даги ўзгаришлар сабаб, юқори малакали ходим бўлган бўлим бошлиғи лавозими тугатилаётган бўлса, иш берувчи ушбу ходимни, унинг розилиги билан камроқ малакали ходимнинг ўрнига ўтказиб, ўша кам малакали ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

@yuristkadr
8.0K views08:41
Ochish/sharhlash
2021-12-25 10:23:08 ИЖАРАДАГИ УЙИМНИ 1 ҚИСМИНИ БОШҚАЛАРГА ИЖАРАГА БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, сизларга бир саволим бор. Мен Тошкентда 3 хонали уйда ижарада яшайман, декабрни бошидан уйни эгаси ижара ҳақини 350 долларга оширди. Бу суммани тўлаш менга қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун битта хонага 2 та талабани ижарага қўймоқчиман. Шунга ҳаққим борми?

ЖАВОБ.

Сиз айтган ҳолат қонунчилик бўйича уй-жойни иккиламчи ижарага бериш дейилади.

Уй-жойни иккиламчи ижарага беришга ҳаққингиз бор, лекин бу чекланган ҳуқуқ асосида бўлади, десак тўғри бўлади. Бунинг сабабини тушунтираман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-моддасига кўра:

“уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи ижарага олувчига беради” дейилган.

Яъни, сиз уйнинг эгасидан ижарага олинган 3 хонали уйнинг ўзингиз айтган 1 та хонасини бошқа шахсларга ижарага беришингиз мумкин, лекин бунинг учун ижарага берувчи – уй эгасининг расмий розилиги керак. Уй эгасининг розилигисиз, иккиламчи ижарага йўл қўйилмайди.

Саволингизга асосий жавоб мана шу.

Кейин ёдда тутиш керак:

Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати уй-жойни ижарага бериш бўйича асосий шартноманинг (яъни сиз ва уй эгаси ўртасидаги шартноманинг) муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.

Агар уй-жойни ижарага бериш шартномаси (асосий шартнома) муддатидан олдин бекор қилинадиган бўлса, иккиламчи ижара ҳам бекор қилинади (ФК 313-м).

@yuristkadr
7.8K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:59:26
Миробод тумани ҳокими фармойиш чиқариб, ўз ўринбосарига қўлланилган "хайфсан" жазосини олиб ташлади. Шу тўғрими?

@yuristkadr
5.3K views15:59
Ochish/sharhlash