Get Mystery Box with random crypto!

Божхонада нималар бўляпти ўзи? Айтишларича, Давлат божхона қў | YURISTKADR

Божхонада нималар бўляпти ўзи?

Айтишларича, Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ИБКнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда, бу идорада кенг миқёсли тафтиш ишлари олиб борилмоқда.

Фикримча, бундай идораларнинг мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилганда, ўзлаштириш суммаси одатда, жуда кўп миқдорни ташкил қилади. Агар айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, жуда кўп миқдорни, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил қилса:

айбдорлар Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жавобгарликка тортилади.

Лекин масала шундаки, агар орада жиддий тафтиш тайинланса, тафтиш натижасига кўра ЖК 167-модда 3-қисмидаги яна айрим қўшимча бандлар қўшилиши мумкин ва вазият янада оғирлашиши мумкин.

Масалан, “уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб” деган “в” банди.

Эслатиб ўтамиз, ЖК 167-модда 3-қисмида назарда тутилган талон-тарож жинояти учун:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима;

ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазолар кўзда тутилган.

@yuristkadr