Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 101

2021-02-11 08:50:00 ​​"3 ой бизга етади, олий таълимда нима ёқмаса, ҳаммаси ислоҳ бўлади" — Aбдуқодир Тошқулов

"Мен қисқа даврдаги вазирликдаги таассуротларимни айтмоқчиман: қоғоз, қоғоз, қоғоз билан ишлаш. Биз келишиб олдик. Aдлия вазирлигида мен бошчилигимда иш ўрганамиз. Чунки AКТдан фойдаланишни аллақачон йўлга қўйишимиз керак эди", – дея тизимни танқид қилган олий таълим вазири.

Вазирнинг айтишича, ректор 3 ойдан кейин қўлига қоғоз олмайди, электрон имзо қилинади. Олий таълимда нима ёқмаган, нима эриш туюлган бўлса, ҳаммаси ислоҳ бўлади.

Вазир ректорлар ва ҳокимлар ўртасида муносабатлар яхши эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

"Сиз учун ҳам муваффақият, ҳам муаммо бўлиши мумкин бўлган жиҳат: менинг оғир вилоятлардан бирида ишлаб келганимдир. 3 йил 3 ҳоким билан ишлашимга тўғри келди. Уни азобини бошидан ўтказган одам билади. Мавқейинингизни яхшилаб ўйлаб кўринг, қайси йиғилишга боришингиз керак, қайсилари шартмас", – деган вазир.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
9.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2021-02-10 08:50:00 ​​Университет 74 нафар мактаб битирувчисини тест имтиҳонига бепул тайёрлайди

Ўтган йилнинг 30 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасалари ректорларига муайян мактабларни оталиққа олиш топшириғи берилганди.

Шунга биноан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Чилонзор туманида жойлашган ўнта умумий ўрта таълим мактабини оталиққа олди.
Кейинги йилларда ҳар бир мактабнинг рейтинги битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи билан белгиланмоқда. Шу боис оталиққа олинган мактабларнинг директорлари битирувчи синф ўқувчиларини тест синовларига тайёрлашда кўмак сўраб университет маъмуриятига мурожаат қилган.

Ушбу масала юзасидан университет ректори Алишер Умаров мактаб директорлари ва битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди. Ҳар бир ўқувчи билан алоҳида суҳбатлашиб, келгуси режа ва мақсадлари билан қизиқди.
Мулоқот якунига кўра оталиққа олинган мактабларнинг жами 74 нафар битирувчи синф ўқувчиси шу йилнинг февралидан бошлаб бепул ўқув машғулотларини бошлайди.

Бундан аввал улар университетнинг тайёрлов бўлимида ўз қизиқишларига мос тегишли таълим йўналишлари бўйича дастлабки билим даражасини аниқловчи тест синовларини топширади.
Одатда университетнинг тайёрлов бўлимида тингловчи-абитуриентлар тўлов асосида ўқув машғулотларида қатнашади. Бироқ мазкур ўқувчиларнинг таълим харажатлари университет илмий кенгашининг қарори билан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
11.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2021-02-09 15:50:00 ​​2022 йилдан 30 та ОТМ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади

2022 йил 1 январдан Ўзбекистондаги 30 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов маълум қилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Холиқов Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган форумдаги маърузасида шу ҳақда таъкидлаб ўтган.

Вазирлик вакили келтирган статистикага кўра, ҳозирда Ўзбекистондаги 132 та ОТМнинг 71 тасида сиртқи таълим, 18 тасида кечки таълим, 147 тасида магистратура йўналишларида таълим берилмоқда.

Сўнгги тўрт йилда ОТМларда таҳсил олувчи талабалар сонида сезиларли ўсиш кузатилган. 2016 йилда мавжуд 77 та ОТМда 279 674 нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 590 077 нафарга етган.

Натижада ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 25 фоизга кўтарилган. 2021–2022 йилги қабул жараёнида эса бу кўрсаткич 27 фоизга етказилади.

2021/22 ўқув йилида 62 та ОТМда таълим жараёнини бошқаришнинг рақамлаштирилган ахборот тизими, 58 та ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
10.9K views12:50
Ochish/sharhlash
2021-02-09 08:50:09 Бугун ​​ўқитувчилар учун Aptis тести бўйича вебинар бўлиб ўтади

ДТМ хабар беришича, 2021-йил 9-феврал куни 18:00 да “Ўқитувчилар учун Aptis тестлари” мавзусида вебинар ўтказилади.

Вебинар “Мentor Hub”, Британия Кенгаши (British council) ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбир қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади:

Умумий маълумотлар;
Ўқитувчилар учун Aptis тести ва унинг мақсади;
Ўқитувчилар учун Aptis тести, тест формати ва унинг таркибий бўлимлари;
Тест синови учун рўйхатдан ўтиш;
Савол-жавоб.

Ўқитувчилар учун Aptis тестлари ҳақида маълумотга эга бўлиш истагини билдирган талабгорлар https://us02web.zoom.us/meeting/register/tZUkfuqpqjotE9MZhVVsoH8wLrJtlkAw7iH2 ҳаволаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтган ҳолда вебинарда иштирок этишлари мумкин.

Вебинар Zооm платформаси орқали ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
10.1K views05:50
Ochish/sharhlash
2021-02-09 06:35:29 ​​ 4 вилоятдаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар очилади

2021/22 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетларида тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади.

Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган халқаро форумда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ўктам Исмоилов маълум қилди.

Исмаиловнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилган.

«Ушбу масканлар 85 млн долларлик 3 та МСКТ, 56 та рентген, 2 303 та функционал кроват, 2 960 та СИПАП, 5 537 та кислород концентратори, 1 850 та ИВЛ, 1 564 та кардиомонитор, 150 та ПЗР аппарати ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланди.
Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди. Юртимизда фаолият кўрсатаётган 36 280 нафар тиббиёт ходимлари коронавирус касаллигини даволашнинг сўнгги усуллари юзасидан ўқитилди.

Шунингдек, ўтган вақт давомида 10 та ҳудудда рентгенэндоваскуляр (ангиография) бўлимлари, 8 та вилоятда кардиохирургик «очиқ юрак» операцияларнинг амалга оширилиши йўлга қўйилиб, республикада илк бор 10 кг вазндан кам бўлган болаларда юракда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди.

2021 йилда қўшимча равишда 100 та оилавий шифокор пункти ва 24 та оилавий поликлиника, эндокрин касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида ҳудудий шифохоналарда махсус бўлимлар ташкил этилади.
35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантация амалиётини ўтказиш йўлга қўйилади», – дея ССВ вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Ўзбекистонда 272 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
10.9K views03:35
Ochish/sharhlash
2021-02-08 15:30:00 ​​Давлат дастури: хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади

Президентимиз «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади...

Эндиликда олий таълим тизимида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:

Биринчидан, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади.

Иккинчидан, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади.

Учинчидан, хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади.

Бу борадаги янгиликлар нафақат ёшларнинг таълим билан қамрови даражасини ошириш, балки гендер тенглигини таъминлаган ҳолда, интилувчан, зеҳни ўткир қизларимизга таълим олиш имкониятини яратади. Чунки аёл кишининг билимли бўлиши фарзандларнинг таълим-тарбияси, жисмоний ва маънавий камоллигига катта таъсир ўтказади.

Яна бир янгилик шуки, «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга ошириляпти. Қолаверса, нуфузли хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, улардан олинган билимларни мамлакатимиз равнақи учун қўллашга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат дастурида жорий йилда 22 та мактабгача таълим ташкилоти бинолари, 31 та янги мактаб ва 16 та олий таълим муассасалари объектларини қуриш ишларини амалга ошириш ҳам белгиланди. Буларнинг барчаси замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга қаратилган, десак айни ҳақиқат бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, бугун ёшлар халқимизнинг бой маънавий-маърифий меросини, зукколиги, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби эзгу анъаналарини ўзида мужассам этган ҳолда, жамиятимизда муносиб ўрин эгалламоқда. Энг муҳими, Ўзбекистон ёшларига яратилган шароитлар, улар эришаётган муваффақиятларга кўпчилик, хусусан, дунё ёшлари ҳавас билан қарамоқда.

Мухтор ИБРАГИМОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
11.6K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-02-08 08:50:09
Жанг шиддатли бўлади: Бу йил 1 млн 615 минг абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилинмоқда.

Уларга чекланмаган тарзда йўналишларни танлаш имкони берилиши мумкин.

Бу йил имтиёзлар билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун ҳаракат қилиняпти. — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2021-02-07 14:14:45 Қанийди мениям отам ҳарбий, ёки божхонада ишласа?

Каналимизда эълон қилинган "Сизнингча, ўқишга киришда яна кимларга имтиёз бериш керак?" номли сарловҳа остидаги пост изохларида кўплаб фикр ва мулоҳазалар ҳамон ёзилмоқда. Улар орасидаги ушбу фикрни канал орқали эълон қилишни маъқул топдик:

"Қанийди мениям отам ҳарбий ё божхонада ишласалар...
Ўзбекистанда бўлсалар бўлди эди, бизани ёнимизда. Менга қийналмай репититоримга пулни берсалалар менга давлатни имтиёз пимтиёзи керакмас эди. Лекин мени отам мусофирда қийналиб пул топопяптилар болам ўқисин деб. Мени ўқишдан ҳам кўнглим қоляпти бунча имтиёзу зулфиячиларни кўриб пешонамга бир уриб Россияга кетворсамми?"

Фикр тугади!

Шунингдек, изоҳларда давлатимизда яратилган бу сон-саноқсиз имтиёзлар демократия принсипларига зидлиги, ҳамма тенг ҳуқуқли эМАслиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Барча изоҳларни қуйидаги ҳавола орқали ўтиб ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз:

https://comments.app/view/LChNgwdh

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.3K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2021-02-07 09:10:00 ​​Мaжбурий блокдaги мaтемaтикa тaркибидa геометрия сaволи бўлaдими?

Бу ҳақда абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мана шу саволга ДТМ вакиллари жавоби қуйидагича:

“Математика фанини геометриясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Математика (мажбурий) фанидан тест топшириқлари геометрия фанининг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (7-11-синфлар учун) берилган мавзулардан шакллантирилмайди. Лекин математика фани давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (5-6-синфлар учун) берилган геометрик материаллардан фойдаланилади ва тест топшириқлари шакллантирилади".

Хулоса: демак, мажбурий блокдаги математика фанида 7-11-синфлар ўтиладиган геометрия фанидан саволлар бўлмайди. Лекин математикадан 5-6-синф дарсликларида келтирилган геометрияга оид мавзулардан савол бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.2K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-02-06 16:53:12 #имтиёз_машмашаси

Сизнингча, ўқишга киришда яна кимларга имтиёз бериш керак?

Ким қолиб кетди?

Энг қизиқарли ва энг актуал фикрларни каналда эълон қиламиз
11.1K viewsedited  13:53
Ochish/sharhlash