Get Mystery Box with random crypto!

​​Университет 74 нафар мактаб битирувчисини тест имтиҳонига бе | Davlat Test Markazi

​​Университет 74 нафар мактаб битирувчисини тест имтиҳонига бепул тайёрлайди

Ўтган йилнинг 30 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасалари ректорларига муайян мактабларни оталиққа олиш топшириғи берилганди.

Шунга биноан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Чилонзор туманида жойлашган ўнта умумий ўрта таълим мактабини оталиққа олди.
Кейинги йилларда ҳар бир мактабнинг рейтинги битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи билан белгиланмоқда. Шу боис оталиққа олинган мактабларнинг директорлари битирувчи синф ўқувчиларини тест синовларига тайёрлашда кўмак сўраб университет маъмуриятига мурожаат қилган.

Ушбу масала юзасидан университет ректори Алишер Умаров мактаб директорлари ва битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди. Ҳар бир ўқувчи билан алоҳида суҳбатлашиб, келгуси режа ва мақсадлари билан қизиқди.
Мулоқот якунига кўра оталиққа олинган мактабларнинг жами 74 нафар битирувчи синф ўқувчиси шу йилнинг февралидан бошлаб бепул ўқув машғулотларини бошлайди.

Бундан аввал улар университетнинг тайёрлов бўлимида ўз қизиқишларига мос тегишли таълим йўналишлари бўйича дастлабки билим даражасини аниқловчи тест синовларини топширади.
Одатда университетнинг тайёрлов бўлимида тингловчи-абитуриентлар тўлов асосида ўқув машғулотларида қатнашади. Бироқ мазкур ўқувчиларнинг таълим харажатлари университет илмий кенгашининг қарори билан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi