Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 102

2021-02-06 09:10:00
Мактабни олтин медалга битирган абитуриентларга ҳам ўқишга киришда имтиёз берилиши мумкинми?

Аввалроқ бўлиб ўтган матбуот анжуманида ДТМ ҳодими бу борада тегишли ташкилотларга ўзларининг таклифи берилганини ҳамда бу масала кўриб чиқилаётганини айтиб ўтган эди.

Ўқишга киришдаги имтиёзлар сони яна ошармикин, қизиқ?

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.1K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-02-05 15:30:03 ​​ Олий таълимда давлат грантлари сони 25 фоизга оширилади

Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади. 

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда сўз боради.

Шунингдек,  хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади. 
Фармонга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишга давлат буюртмаси параметрларининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаши лозим.

Маълумот учун, 2020 йилда олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етган. 

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.3K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:31:47 ​​ Бепул нарса қолмади ҳисоб: ОТМларда фанлардан баҳо олмаган талабалар учун ПУЛЛИК 3-семестр ҳам ташкил этилади

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фанлардан баҳо олмаган талабалар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модул тизимида ташкил этиш ишлари 2020-2021 ўқув йилидан жорий этилмоқда. Илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта атрофида бўлган. Кредит-модул тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди. Бир семестр – жами 18 ҳафтани ташкил қилиб, 15 ҳафта ўқув ҳафтасига, икки ҳафта талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларни ўзлаштиришга, бир ҳафта янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга ажратилади.

«Тизимда талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча тўлов қилади. Бу семестр ёзда ўтказилади. Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди Холиқов.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
7.7K viewsedited  11:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:30:15
СОХТА ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Ижтимоий тармоқларда, жумладан телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон ҳисобланади.

Сафимизга қўшилинг!

@davlattestmarkazi
6.8K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:40:00
"Abdulaziz Education" o'quv markazi yo'nalishlar bo'yicha e'lon qilingan yangi guruhlar uchun maxsus chegaralangan chegirma e'lon qiladi. ( Onlayn guruhlar uchun)

Ushbu chegirma onlayn darslar uchun quyidagi guruhlarda va sonda qabul qilinadi:

Ijtimoiy - 12 nafar
Tabiiy - 12 nafar
Iqtisod - 12 nafar
Texnika -12 nafar
Xorijiy -12 nafar

Ushbu qabul yo'nalishlar bo'yicha e'lon qilingan sondagi abituriyent qabul qilinishi bilan to'xtatiladi.

Shoshiling! O'rinlar chegaralangan!!!

Yangi guruhlar uchun Onlayn darslar 2-fevraldan boshlanadi.

Ro'yxatdan o'tish va qabulga yozilish:
6.4K views07:40
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:30:06 Феврал ойи учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

2021-йил 1-феврал куни Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида феврал ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланди.

Ҳужжатларни қабул қилиш 5-феврал кунига қадар (5-феврал куни ҳам) давом этади.

Қабул учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва унинг нусхаси;
онлайн аризанинг чоп этилган нусхаси;
тўлов амалга оширилганлик тўғрисида ҳужжат нусхаси (квитансия).

Ҳужжатларни топширишдан олдин талабгорлар тест синови учун рўйхатдан ўтишлари лозим.

Рўйхатга олиш биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлганлар учун my.dtm.uz сайти орқали, биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлмаганлар учун эса Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида амалга оширилмоқда.

Бунда талабгорлар тест топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
6.4K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:30:00
STUDY IN KAZAKHSTAN konsalting firmasi sizga yordam beradi!

Kirish imtihonlarisiz
QOZOG'ISTON
QIRG'IZISTON
TOJIKISTON
ROSSIYA
Universitetlari talabasi bo'lish imkoningiz hali-hamon mavjud!

Dars bahorgi semestrdan boshlanadi;
O'qishni ko'chirish mumkin;
Diplomi O'zbekistonga o'tadi.

Batafsil ma'lumot uchun:

Toshkent | 99 8831470
| 99 8841470
Samarqand | 93 2241470
Buxoro | 91 4100506
Qashqadaryo | 90 4408885
Xorazm | 90 0170291
Surxondaryo | 900111526
Vodiy | 93 5481470
Siradaryo | 99 6191012

Kanalga ulanish
6.3K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 06:28:59
#шунчаки

Ўзига етарлича САВОД етмаган баъзи уддабуронлар энди бошқаларга савод бериш ҳақида масал тўқишмоқда!

Битта реклама матни ичида 20 тадан кўп та хато қилган инсонлардан таълим олишни истармидингиз?

#СаводГуллаганский
#СаводинггаОтТепгур

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
11.0K viewsedited  03:28
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:30:19 Мажбурий фанлардан намунавий тест топшириқлари

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун 3 та мажбурий фан (она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи) дан намунавий тест топшириқлари жойлаштирилди.

Унда ҳар бир фан бўйича:

15 тадан тест топшириғи;
тест топшириғининг ечилиши;
тўғри жавоб;
манба келтирилган.

Мажбурий фанлардан намунавий тест топшириқлари билан https://dtm.uz/page/majburiy_2020 ҳаволаси орқали керакли фанни танлаган ҳолда танишиш мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
10.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:55:12 ЮНИСEФ: Ўқиш харажатлари ўзбек талабаларида стресс ва чорасизлик ҳиссини уйғотмоқда

Ўзбекистонда кўплаб талабаларда таълим билан боғлиқ харажатлар стресс ва чорасизлик ҳиссини чақиради. Бу харажатлар – репетиторга бориш, пора бериш, ОТМ контрактлари...

Бу – ЮНИСEФнинг «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқоти хулосаларидан бири. Тадқиқотда 4458 нафар ўзбекистонлик ёшлар қатнашган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
9.0K views10:55
Ochish/sharhlash