Get Mystery Box with random crypto!

Қанийди мениям отам ҳарбий, ёки божхонада ишласа? Каналимизд | Davlat Test Markazi

Қанийди мениям отам ҳарбий, ёки божхонада ишласа?

Каналимизда эълон қилинган "Сизнингча, ўқишга киришда яна кимларга имтиёз бериш керак?" номли сарловҳа остидаги пост изохларида кўплаб фикр ва мулоҳазалар ҳамон ёзилмоқда. Улар орасидаги ушбу фикрни канал орқали эълон қилишни маъқул топдик:

"Қанийди мениям отам ҳарбий ё божхонада ишласалар...
Ўзбекистанда бўлсалар бўлди эди, бизани ёнимизда. Менга қийналмай репититоримга пулни берсалалар менга давлатни имтиёз пимтиёзи керакмас эди. Лекин мени отам мусофирда қийналиб пул топопяптилар болам ўқисин деб. Мени ўқишдан ҳам кўнглим қоляпти бунча имтиёзу зулфиячиларни кўриб пешонамга бир уриб Россияга кетворсамми?"

Фикр тугади!

Шунингдек, изоҳларда давлатимизда яратилган бу сон-саноқсиз имтиёзлар демократия принсипларига зидлиги, ҳамма тенг ҳуқуқли эМАслиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Барча изоҳларни қуйидаги ҳавола орқали ўтиб ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз:

https://comments.app/view/LChNgwdh

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi