Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.85K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 104

2021-01-31 13:55:12 ЮНИСEФ: Ўқиш харажатлари ўзбек талабаларида стресс ва чорасизлик ҳиссини уйғотмоқда

Ўзбекистонда кўплаб талабаларда таълим билан боғлиқ харажатлар стресс ва чорасизлик ҳиссини чақиради. Бу харажатлар – репетиторга бориш, пора бериш, ОТМ контрактлари...

Бу – ЮНИСEФнинг «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқоти хулосаларидан бири. Тадқиқотда 4458 нафар ўзбекистонлик ёшлар қатнашган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
9.0K views10:55
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:39:18 Келгуси йилдаги 5 та фан бўйича имтиҳон масаласида

ДТМ ўз расмий каналида келгуси йилдаги тестлар ҳақида айрим саволларга жавоб беришни бошлади. Аммо ушбу савол-жавобларда янги гап йўқ, Президент қароридаги бор маълумотни шунчаки қайта эслатишмоқда. Токи янги тартибга оид ҳужжат расман тасдиқланмагунча янги гап айта олишмаса ҳам керак.

Келгуси йилги тест синовлари ҳақида бизга қуйидагилар маълум:

келаётган йилда 5 та фандан имтиҳон бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча номаълум холос;

5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

Президент қарорида тестлар икки бўлимга ажратилиши белгиланган, биринчи бўлимда барча учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи; иккинчи бўлимда йўналишга мос иккита махсус фан белгиланган;

Қарорда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) деб кўрсатилганлиги сабабли, мажбурий блокда адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

Қарорда Ўзбекистон тарихи деб кўрсатилганлиги учун, мажбурий блокда жаҳон тарихи фанидан тест саволлари бўлмайди.

Юқоридаги маълумотлар тушунарли, аммо асосий саволларга абитуриентлар қачон жавоб топишади?

• мажбурий блокда ўтиш бали бўладими ёки ушбу учта фандан неча балл олса ҳам фарқи йўқми, умумий 5 та фандан тўплаган бали ҳисобга олинадими?

• махсус блокда шундоқ ҳам она тили, математика ва тарих фанидан саволлар бўладиган йўналишларда тартиб қандай бўлади? Улар 2 марта математика, она тили, Ўзбекистон тарихидан саволларга жавоб берадими?

• айрим йўналишларда фанлар блоки ўзгариши ҳақида гап-сўзлар юрибди, масалан юриспруденция йўналишида яна тарих асосий фанга айлантирилиши мумкин экан. Умуман олганда қайси йўналиш қайси фандан имтиҳон топшириши қачон аниқ бўлади? Ахир абитуриентлар буни олдиндан билиши керакку! Ёки ўтган йилгиларга ўхшаб, яна тестга 1 ой қолганда маълум қиласизларми?

• қайси дарсликлардан тест саволлари тузилиши қачон эълон қилинади ёки бу ҳам узоқ вақт сир тутиладими?

Тестдаги шаффофлик деганда фақат ҳаммаёққа камера қўйиш, катта павильонларда тест ўтказиш тушунилмайди. Энг аввало шаффофлик деганда имтиҳонларга оид барча зарур маълумотлар олдиндан эълон қилиниши, абитуриентлар ҳамма саволларга очиқ-ойдин жавоб топа олиши, ҳеч нарса мавҳум бўлмаслиги муҳим.

Бизда эса минг афсуски энг муҳим маълумот ва жиддий ўзгаришларни тестга кам вақт қолганда эълон қилишадиган жуда ёмон одат бор. Бу абитуриентларга нисбатан адолатсизлик эканлигини ёки тушунишмайди, ёки тушунса ҳам пинагини бузишмайди. «Керак бўлса кўникади» деган принципда юрадигандек туюлишади. Қани, кўрамиз, балки жорий йилда мана шу «касаллик»ка барҳам берилар.

@xushnudbek

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
11.1K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2021-01-30 15:30:01 ​​Унутманг! 2020/2021-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдори оширилмайди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 9-сон баёни қарорига мувофиқ:

Коронавирус пандемияси сабабли республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини инобатга олиб, олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ҳамда таҳсил олаётган талабалар ва ўқувчиларнинг ўқиши билан боғлиқ тўлов-контракт маблағлари миқдори 2020/2021 ўқув йилида ўзгармайди (оширилмайди):

кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, ОТМлар бакалавриатига талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган, магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини камида 50 фоизини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 февраль этиб белгиланди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
8.1K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:55:00 ​​#шунчаки

Репетитор мактабдан устун!

Ўқувчиларнинг миясига сингиб кетган: фақат учта фанни ўқиш керак, тамом.

Натижада она тилини билган ўқувчи физикани билмайди, физикани билган тарихни, тарихни билган математикадан бехабар. Ҳатто ўқувчиларда олтин медал олишга қизиқиш ҳам йўқ. Ўша ўзларига керакли бўлган курсга боради. Керак бўлса, репетиторнинг ҳурмати ба­ланд, мактаб ўқитувчиларини эса назарга ҳам илмай қўйишди.

Сабаби оддий:
Репетитор ОТМга киритади. Ўқитувчилар ўқувчиларни ҳар куни мактабга чақириб, уларнинг олтиндан қиммат вақтини “ўғирлайди”. Ўқувчиларда шундай қараш шаклланиб улгурди.

Сарвиноз Суннaтовa

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
9.2K views08:55
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:20:00 Она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан миллий тест тизими қачон бошланади?

Маълумки, 2020-йил 12-октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сон қарори қабул қилинган бўлиб, унда она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими 2020-йил 1-декабрда жорий этилиши белгиланган.

Шунингдек мазкур қарорда:

тест синовларини ташкил этиш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилиши.

тест топшириқлари эса Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилиши кўрсатилган.

Шу мақсадда 2020-йил 1-декабрдан 31-декабрга қадар она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар Давлат тест маркази томонидан онлайн рўйхатга олинди.

Ҳозирда Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тест топшириқлари шакллантирилмоқда.

Тест топшириқлари шакллантирилиб, Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг, тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланади ва талабгорларнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
7.7K views07:20
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:20:00
LONDONDAN QAYNOQ GRANTLAR!

Hayotida ustunlikga ega bo'lishni istaganlar uchun!

Londonda joylashgan nufuzli universitetlarida-O'QING va TENG
-doshlaringizdan ustun bo'ling

2021-yilning May va Sentabr oylari uchun chegirmalar bor!
Barcha yo'nalishlar mavjud!
IELTS minimum 6.0
Agar IELTS bo'lmasa kirish testlarini topshirish imkoni bor!
Va eng asosiysi o'qish davomida ishlasa bo'ladi!


Joylashuv: LONDON shahar

Bunday imkoniyatni qo'ldan boy bermang! Xoziroq ro'yxatdan o'ting!

Ro'yxatdan o'tish

Aloqa uchun:
(71)200-92-99

O'sha ijtimoiy tarmoqlardamiz
Telegram | YouTube | Facebook
TikTok | Instagram
8.5K views06:20
Ochish/sharhlash
2021-01-29 18:10:00 ​​ТЕХНИКУМНИ БИТИРГАН ЎҚУВЧИ ИНСТИТУТГА ИМТИҲОНСИЗ КИРИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Коллежларни битирган ўқувчилар институт, университетларга имтиҳонсиз ўқишга кириши мумкин, деган гап эшитдим, шу тўғрими? Мени ўғлим техникумда ўқияпти, у ҳам келажакда институтларга имтиҳонсиз кириб кетиши мумкинми? Илтимос, шу саволимга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ.

Ҳақиқатдан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 715-сон қарори 4-бандига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

2021 йил 1 апрелга қадар олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчилар ўз соҳаси бўйича кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали мос бакалавриат таълим йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттиришини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилган.

Яъни, Сиз эшитган гап бекордан-бекорга эмас.

Агар техникум қайсидир олий таълим муассасаси ҳузурида бўлса, демак ушбу техникумни тамомлаган ўқувчилар ўз соҳаси бўйича кириш имтиҳонисиз, суҳбат орқали шу олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Бунинг устига у ўқишни 2-босқичдан бошлаши мумкин. Бу жуда яхши имконият.

Албатта, бунинг учун тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ўз вақтида тайёрланиб, 2021 йил 1 апрелгача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак бўлади.

ЮРИСТ КАДР

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
10.7K views15:10
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:00:51
Маҳкумларга ҳам ОТМга кириш ва онлайн таълим олиш имкони берилади

Талабалик даврида жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муассасаларига тушиб қолган маҳкумларга онлайн ўқишини давом эттириш имконияти берилади.

https://kun.uz/34661020

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
8.5K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2021-01-29 10:00:30 ​​ Энди мактаблардаги битирув имтиҳонлари натижалари ҳам ОТМга киришда ҳисобга олинаркан. Бу қандай тартибда амалга оширилади?

2020 йил 6 ноябрда Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2020/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси) га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

2022/2023 ўқув йилига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим муассасаларида “Электрон кундалик” дастури жорий этилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби 2021 йил 1 июнга қадар Давлат тест маркази томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.3K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:12:17 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид КАРИМОВ ЎзА мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратилади.

Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади.

Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 та ни, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди. Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади.

Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади, дейди ДТМ раҳбари Мажид Каримов.

Ушбу ўзгаришларга фикрингиз қандай? Изоҳларда қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
24.0K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash