Get Mystery Box with random crypto!

​​2022 йилдан 30 та ОТМ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади | Davlat Test Markazi

​​2022 йилдан 30 та ОТМ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади

2022 йил 1 январдан Ўзбекистондаги 30 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов маълум қилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Холиқов Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган форумдаги маърузасида шу ҳақда таъкидлаб ўтган.

Вазирлик вакили келтирган статистикага кўра, ҳозирда Ўзбекистондаги 132 та ОТМнинг 71 тасида сиртқи таълим, 18 тасида кечки таълим, 147 тасида магистратура йўналишларида таълим берилмоқда.

Сўнгги тўрт йилда ОТМларда таҳсил олувчи талабалар сонида сезиларли ўсиш кузатилган. 2016 йилда мавжуд 77 та ОТМда 279 674 нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 590 077 нафарга етган.

Натижада ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 25 фоизга кўтарилган. 2021–2022 йилги қабул жараёнида эса бу кўрсаткич 27 фоизга етказилади.

2021/22 ўқув йилида 62 та ОТМда таълим жараёнини бошқаришнинг рақамлаштирилган ахборот тизими, 58 та ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi