2021-02-17 08:40:00
Март ойи учун талабгорлар рўйхатга олинмоқдаДТМ хабар беришича, март ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.
Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти (Давлат тест марказининг интерактив хизматлар портали) орқали aмалга оширилмоқда.
Рўйхатдан ўтиш вақтида талабгорлар имтиҳон топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Март ойида ўтказиладиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари барча (инглиз, немис, франсуз, хитой, япон, корейс, турк, араб, форс, испан, италян, ҳиндий, пушту) тиллардан бўлиб ўтади.
Тест синовлари якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахслар 2 йил муддатга амал қилувчи сертификатга эга бўлади.
Тилни билиш даражаси Б2 ёки ундан юқори бўлган сертификатга эга абитуриентларга олий таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома билан бу ерда танишиш мумкин.
Сафимизга қўшилинг! @davlattestmarkazi
9.1K views05:40