Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.85K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 98

2021-08-07 05:54:18
Саволлар яна тарқалди!

Бу абитуриентнинг натижалари бекор қилинса керак энди.

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
25.8K views02:54
Ochish/sharhlash
2021-08-07 05:08:16
7-август 1-смена бошланди!

Бугун хам кечагидек Кимё+Биология, Инглиз тили+Математика, Физика+Математика йўналишларидаги абитуриентлар имтиҳон топширишади.

Жараёнларни https://test2021.uz сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи

https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
24.6K viewsedited  02:08
Ochish/sharhlash
2021-08-06 21:52:45
Биринчи кун натижалари эълон қилинди

2021-йил 5-август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Абитуриентлар ўз натижаларини тест синови ўтказилган куннинг эртасига 4 хил усулда билишлари мумкин:

my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий ID рақаминики киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

@mandat2021bot
@mandat_2021bot
@mandat2021_1_bot
@mandat2021_2_bot
@mandat2021_3_bot
@mandat2021_4_bot

Aбитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
45.2K viewsedited  18:52
Ochish/sharhlash
2021-08-06 21:43:55 5 дақиқадан сўнг натижалар эълон қилинади.
26.6K views18:43
Ochish/sharhlash
2021-02-23 07:47:55 ​​ Тошкентда янги университет ташкил этилади

Янги ўқув йилида Тошкентда яна бир нодавлат университет иш бошлаши кутилмоқда. Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

Ташкил этилиши кўзда тутилган Тошкент амалий фанлар университетида дастлабки босқичда “Бизнес ахборот тизимлари”, “Бизнес бошқаруви”, “Aхборот хавфсизлиги” ҳамда “Электрон тижорат” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари (кундузги, сиртқи ва кечки) ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Ўқиш тўлов-контракт асосида асосида олиб борилади. Ҳомийлар ва иш берувчилар томонидан таълим грантлари ажратилиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
1.6K views04:47
Ochish/sharhlash
2021-02-22 16:16:14 ​​ Ўзбекистонда яна бир ОТМ ташкил этилади

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети очилади.
Ушбу университет Тошкент вилояти Қибрай туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида ташкил этилади.

Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.

Бундан ташқари, кластер ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:

инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;
ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;
инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;
халқаро стандартларга мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш;
хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
3.0K views13:16
Ochish/sharhlash
2021-02-22 09:40:17
Наманган Давлат университетида Тиббиёт факултети очилади

Президентнинг тегишли фармонига биноан бу йил НамДУда тиббиёт факултети очилар экан. янги ўқув йилида камида 200 нафар талабани ўқишга қабул қилиш амалга оширилади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
5.8K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2021-02-20 19:00:16 Баъзи ОТМларда туризм соҳасида янги йўналишлар очилади

2021 йил 1 мартдан
Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланган.

Фармон билан Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

2021 йил 31 декабргача туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди.

2021/2022 ўқув йилидан “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

2021 йил 1 августгача қадимий ипак қоғози хомашё захирасини шакллантириш манбаи сифатида Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 64 гектар ер майдонида тут плантацияси ва Самарқанд ипак қоғозини ишлаб чиқариш бўйича “Ипакчилик шаҳарчаси” туристик мажмуаси ташкил этилади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
8.9K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-02-20 18:00:43 Янгиликларни матн ҳолида ўқишдан чарчадингизми?

У ҳолда сизга видео формада жойлаб борувчи ажойиб YouTube саҳифасини тавсия қиламиз.

ДТМ янгиликларига оид 2021-2022 йил хабарлари энди YouTube'да! Марҳамат, энг актуал мавзулар билан танишинг:

ДТМ-2021 балларни текшириш




ДТМ-2021 энг янги тестлар




5 блокли оригинал тестлар




5 блокли қийинроқ тестлар




Америкада қанчага пул топиш мумкин?




Америкага ўқишга осон кетиш усуллари




Бошқа ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram
7.6K views15:00
Ochish/sharhlash
2021-02-20 10:51:19
"Сунъий интеллект" йўналишида ўқишни истаганлар диққатига!

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб гранст асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланганидан ОТМ ва илмий ташкилотлар рўйхати

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
8.1K views07:51
Ochish/sharhlash