Get Mystery Box with random crypto!

Магистратурадаги ўқиш вақти меҳнат стажига ўтадими? Жавоб: | Davlat Test Markazi

Магистратурадаги ўқиш вақти меҳнат стажига ўтадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Мазкур Қонуннинг 37-моддаси “е” бандига асосан, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари саналади. Шунингдек, ўқиш давомида талаба бирор жойда расмий ишлаган бўлса, бу давр ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши керак.

Асос: https://lex.uz/acts/-112314

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi