Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.85K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-09 18:19:03
Тестдан сўнг абитуриентга йўналиш танлашга 10-15 кун вақт берилади

Аввал тест, кейин йўналиш танлаш тартибининг технологик низоми ишлаб чиқиляпти, тез орада эълон қилинади. Тайёр бўлгач, тартиб тушунарли роликлар тарзида абитуриентларга тақдим этилади.

Йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.8K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2024-05-08 19:28:46
Расман: Мавсумнинг охирги CEFR имтиҳони 11-майдан бошланади

тест синовининг ёзма қисми — 11-12, 14-15 ва 18-19-май кунлари;

гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 13-майдан 12-июнга қадар бўлиб ўтади (дам олиш кунларидан ташқари).

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Тест ўтказиладиган жойлар: https://telegra.ph/Chet-tili-05-08-3

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.6K viewsedited  16:28
Ochish/sharhlash
2024-05-08 13:29:12
Расман: Магистратура ва докторантурага қабулидаги сертификат талаби ўзгартирилади!

таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади!

соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;

хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.0K viewsedited  10:29
Ochish/sharhlash
2024-05-08 13:10:14
Расман: Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балли соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади. Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди.

Бундан ташқари, грант асосида ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.8K viewsedited  10:10
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:37:37
Расман: Олийгоҳларда давлат гранти ҳар йили қайта тақсимланади

Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
16.2K viewsedited  16:37
Ochish/sharhlash
2024-05-04 19:33:58
Расман: 5 йил меҳнат стажи бор аёл-қизлардан ариза олиш бошланди!

Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 9-июндаги 322-сон қарори тасдиқланган.

Шунга кўра, 1-майдан, 1-июнга қадар мутахассислиги бўйича беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиши учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган талабгор хотин-қизларнинг аризалари https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали қабул қилиш бошланди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
18.9K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2024-04-28 16:39:27Таълим кредити ажратаётган банклар

Айни вақтда 5 та банк томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилмоқда.

HAMKORBANK – 1256
IPAK YOʻLI BANKI – 1296
BRB –1254
MKBANK – 1285
TURONBANK – 1220

Кредит шартлари:
Фоизи: Йигитларга 14% Қизларга 0%;
Муддати: Ўқиш даври + 7.5 йил
Миқдори: Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
16.9K views13:39
Ochish/sharhlash
2024-04-27 10:04:11
Май ойида бўладиган CEFR имтиҳони катта эҳтимол билан мавсумнинг охиргиси бўлади.

Бугун эса рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни


Рўйхатга олиш my.gov.uz сайтининг “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш” бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 2024-йил 27-апрел (тўлов қилиш 28-апрел) га қадар давом этади.

Шу сабабли тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар учун бугун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни эканлигини эслатиб ўтамиз.

Тест синовлари 2024-йил 12-май (якшанба) куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.5K viewsedited  07:04
Ochish/sharhlash
2024-04-27 08:55:43
Камида B1 сертификаттга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади

2024-йилги мактаб битирувчилари чет тили бўйича аттестациядан озод бўлишлари учун тасдиқланган тил сертификатлари рўйхати билан танишинг.

Бундан ташқари, давлат таълим ташкилотлари томонидан берилган B1 ва ундан юқори сертификатга эга ўқувчилар ҳам белгиланган мазкур фанлардан озод этилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.2K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:40:23 Расман: Энди CEFR multilevel имтиҳонининг speaking кўникмаси янги форматда ўтказилади.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бошқармаси томонидан гапириш кўникмаси учун янги формат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Янги формат 2024-йил сентябр ойидан бошлаб амалиётга жорий этилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.7K viewsedited  11:40
Ochish/sharhlash