Get Mystery Box with random crypto!

​​'3 ой бизга етади, олий таълимда нима ёқмаса, ҳаммаси ислоҳ | Davlat Test Markazi

​​"3 ой бизга етади, олий таълимда нима ёқмаса, ҳаммаси ислоҳ бўлади" — Aбдуқодир Тошқулов

"Мен қисқа даврдаги вазирликдаги таассуротларимни айтмоқчиман: қоғоз, қоғоз, қоғоз билан ишлаш. Биз келишиб олдик. Aдлия вазирлигида мен бошчилигимда иш ўрганамиз. Чунки AКТдан фойдаланишни аллақачон йўлга қўйишимиз керак эди", – дея тизимни танқид қилган олий таълим вазири.

Вазирнинг айтишича, ректор 3 ойдан кейин қўлига қоғоз олмайди, электрон имзо қилинади. Олий таълимда нима ёқмаган, нима эриш туюлган бўлса, ҳаммаси ислоҳ бўлади.

Вазир ректорлар ва ҳокимлар ўртасида муносабатлар яхши эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

"Сиз учун ҳам муваффақият, ҳам муаммо бўлиши мумкин бўлган жиҳат: менинг оғир вилоятлардан бирида ишлаб келганимдир. 3 йил 3 ҳоким билан ишлашимга тўғри келди. Уни азобини бошидан ўтказган одам билади. Мавқейинингизни яхшилаб ўйлаб кўринг, қайси йиғилишга боришингиз керак, қайсилари шартмас", – деган вазир.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi