2021-08-11 10:30:00
Тест синовлари натижаси бўйича норози бўлсангиз аппеляция беринг!
Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
Aпеллация шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг
жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган
тест топшириқлари китоби берилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг
ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апеллация комиссиясига тақдим этади.
Aпеллация шикояти апеллация комиссияси томонидан
фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
Aбитуриентнинг
ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апеллация комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апеллация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Aбитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апеллация шикояти кўриб чиқилмайди.
Энг зўр абитуриентлар гуруҳи https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
19.9K views07:30