Get Mystery Box with random crypto!

​​ 4 вилоятдаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар очи | Davlat Test Markazi

​​ 4 вилоятдаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар очилади

2021/22 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетларида тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади.

Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган халқаро форумда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ўктам Исмоилов маълум қилди.

Исмаиловнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилган.

«Ушбу масканлар 85 млн долларлик 3 та МСКТ, 56 та рентген, 2 303 та функционал кроват, 2 960 та СИПАП, 5 537 та кислород концентратори, 1 850 та ИВЛ, 1 564 та кардиомонитор, 150 та ПЗР аппарати ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланди.
Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди. Юртимизда фаолият кўрсатаётган 36 280 нафар тиббиёт ходимлари коронавирус касаллигини даволашнинг сўнгги усуллари юзасидан ўқитилди.

Шунингдек, ўтган вақт давомида 10 та ҳудудда рентгенэндоваскуляр (ангиография) бўлимлари, 8 та вилоятда кардиохирургик «очиқ юрак» операцияларнинг амалга оширилиши йўлга қўйилиб, республикада илк бор 10 кг вазндан кам бўлган болаларда юракда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди.

2021 йилда қўшимча равишда 100 та оилавий шифокор пункти ва 24 та оилавий поликлиника, эндокрин касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида ҳудудий шифохоналарда махсус бўлимлар ташкил этилади.
35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантация амалиётини ўтказиш йўлга қўйилади», – дея ССВ вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Ўзбекистонда 272 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi