Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-11-27 07:00:03 ​​Бола туғилди, гапиришни ҳам ўрганиб олибди, қаранг. Тарбия сўзи қандай бўлиши керак? Нима деб ўйлайсиз ярани ичидаги йирингни кессак оғрийдими? Албатта, яра тагидаги оғриқ бу шифо учун йўлдир. Демак, тарбия сўзи аччиқ бўлар эканда. Хулқ-атвордаги қусурларни англатиш, нотўғри қилиқларни тушунтириб бериш орқали англатиш оғриқли эканда! Болага тарбия берувчи сўзлар жамланмаси айблов, танқид, ҳақорат эмас, англатиш сўзлари бўлиши керак.

Бола билан оддий суҳбатлашиш мумкин ва унинг орасида англатилган тарбиявий сўзлар ишлатиш лозим. Бу сўзлар қанақа бўлади? Бу сўзлар йиғлатади, кечирим сўрашга ундайди, тавба қилишга сабабчи бўлади.

Қандай ўрганса бўлади бундай тарбиявий гапларни?

- Ўзингизни тарбия қилишдан бошланг, ўша гапни топа оласиз. Бунга юз фоиз жавоб бера оламан. Эрта туришга ўзингизни тарбияланг, ва шу пайти ўзингизга бирор сўз айтинг, ўша сўз тарбия сўзидир. Ўзингизни айтганингизни қилишга тарбияланг, қила олмаганингизда, ваъдангиздан чиқа олмаганингизда ўзингизга бирор нима денг, ўша айтганларингиз болангизга таъсир этадиган тарбия сўзларидир. Бирор вазифани бажара олмаганингизда, эплай олмаган ўзлигингизга нима дедингиз, ўша сўзлар болангизга ҳам таъсир қиладиган тарбия сўзлари эди.

Бировни кечира олмасдан «қарғаб» йиғлаганингизда ўзингизга нима дедингиз, ўша сўзлар болангизга таъсир қиладиган тарбия сўзлари эди. Омадсизман, дея тушкунликка тушганингизда ўзингизга нималар дегансиз, худди ўша сўзларни болангизга айтинг, бу сўзлар тарбия сўзлари эди.

«Эплайсан», «Омадлисан», “Кечира оласан!”, “Сен кучлисан” бу сизнинг сўзларингизми? Ўхшамадими? Демак, сиз айтган сўзлар тилда эмас амалда бўлиши учун ўзингиз енгинг, кучли бўлинг, омадли бўлинг, бошқа йўлингиз йўқ. Ҳа-я, яна чиройли ҳам бўлинг, унутманг, чиройли ота-онанинг чиройли боласи бўлгани яхшироқ!

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
685 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-11-25 18:05:21 Болага Памперс (ШИММАТАГЛИК) кийгизиш ёмонми? Қандай салбий оқибатлари бор?





_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
602 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-11-25 09:41:22 Бола АГРEССИВлигини йўқотиш учун нима қилиш керак?





_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
409 views06:41
Ochish/sharhlash
2022-11-25 07:00:06 ​​Бирор юмушни қилишга куч топа олмаганингизда дастурхондан тургингиз келмасдан узооқ тановвул қиласиз.

Ҳаётингиздаги режаларингиз пала-партиш бўлганида дастурхонингиз соатлаб йиғилмасдан ётганлигини кўришингиз мумкин. Яна овқатланиш психологиясига боғлиқ бўлган қанча сирларни очиб беришим мумкин.

Иштаҳани бостиришга умрингиз кетаётганлиги овқатланишга кунига қанча вақт ажратаётганлигингиз билан ўлчанади.

Ҳаётда ечим топа олмаётганингизда _“Нимадир егим келаяпти, лекин нималигини билмаяпман?деб қўясиз. Сизга бирор ечим топиб беришларини истаб, бошқалардан кутиб нолиганингизда *“шу масаллиқдан бошқачароқ овқат тайёрласа бўларди!”_ деб нолиб қўясиз. Шу мисраларни ўқиганингизда иштаҳангиз қўзғаб, “Нимадир есаммикан?*” деб ўйладингизми? Демак, сизнинг муаммолар солиб қўйилган психологик жавонингизда остин-устин бўлган саволлар ўзини билдирди.

Қорин очлиги тананинг _овқатдан энергия олиш эхтиёжи бўлиб, танага энергия етишмаётганлиги овозидир. Иштаҳа эса, ҳаётдан завқ олишга эҳтиёж бўлиб, қалбга нимадир етишмаётганлиги айтаётган овоздир. Иштаҳа ҳаётдан завқ олиш учун сизни чорлаганида, муаммони ечиб ҳаётдан завқ олиш ўрнига овқат билан қондиришни истайсиз ва бу семизликка олиб боради.

Иштаҳанинг жудаям яхшилиги — соғлик аломати эмас, бу инсонни нимадир доим хавотирга солаётганлиги белгисидир. Миянинг тинимсиз муаммоларни ўйлаши, жағнинг тинимсиз чайнаши ва ичга ютишдир. Иштаҳа талабига овқат тутиш ечим эмас, чунки иштаҳанинг босилмаслиги дастурхондан *
яна бир нима еганимда бўларди_ деб туриш тўйдим, бўлди, емайма*н деган хисни пайдо қилмайди.

Инсон ҳаётда ўзига ишончсиз бўлса, бошқаларнинг ҳурматига сазовор бўлмагандек, ўзини хис қилса, бошқалар томонида хўрланаётган бўлса, тайзиқ ва психологик зўравонликка дучор бўлган бўлсаям овқатланиш орқали семизлик касаллигини орттиради.

Иштаҳалимисиз ёки қорнингиз очиб кетдими?

Озмоқчимиз Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
702 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-11-23 14:38:29 ​​Телефон қилайми? Ўзи қилади?! Телефон қилмасачи?!

Муносабатдардаги иккиланиш, хавотир, кутиш, талаб қилиш бу касалланган муносабатдир. Инсон шамоллайди, истималайди, ўз кучига соғлиғига ишонмай қўяди. Ҳудди шундай муносабатнинг ҳам соғлом, бақувват, ўзига ишонган тури бўлиб, албатта, юз фоиз деган ишончга таянади.

Муносабатнинг рак касалига йўлиқиб охири ўлим билан тугалланишининг белгилари:
— кутиш ва кутиб, чарчаб, жахл қилиш,
— айблаш ва исбот талаб қилиш,
— фақат ва фақат деб шарт қўйиш,
— сабрсизлик,
— асабийлик,
— муносабатнинг охири яхшилик билан тугалланишига ишонмаслик
— ва охир оқибат бу муносабатнинг бахт келтиришидан кўра қалб оғриғи устуворлиги кабилардан иборат.

Бу касал муносабат талабларга асосланади. Касал муносабат истима чиқаради, яъни ёндиради ва бироз тузалиш ҳам бахтлиман дейишингизга сабаб бўлади. Ёқаманми? Ёқмайманми? Келадими? Келмайдими?, - деб номланувчи касаллик оқибатлари сизнинг оёқ-қўлингизни занжирбанд қилиб, бирор ишга қўлингиз бормайди. Фикрингиз ушбу саволлар қуршовида бошқа ўйларингизни иккинчи ўринга қўйиб қўяди.

Касал муносабат бу сизнинг ўзингизга ишончсизлигингиздир!
Севги ҳеч қачон оғриқ бермайди, иккилантирмайди!
Севгига лойиқмасмиканман, - деб иккиланишингизгина сизга азоб беради!

ИШОНАВЕРИНГ!

"Оила дипломатияси"
кииобидан лавҳа

Психологдан бепул маслаҳат ва Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: »
@ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал: »
@ZebinisoAhmedova
925 views11:38
Ochish/sharhlash
2022-11-23 09:16:40 ​​Бир инсон қишнинг қахратон совуғида ертўлага егулик олгани тушибди. Овқатга керак сабзавотлардан олибди, ипга тизилган қалампирни ҳам унутмабди. Энди ертўланинг эшиги томонга юрса бир идишга кўзи тушибди. Ўша идишга ўнг қўлини солиб юм-юмалоқ бир нарсани топибди. Ўша номаълум нарсадан қўлига бир қисм олибди, лекин идишдан қўлини чиқара олмай қолибди. Овқатни бошлай олмаётган хотини ертўлага тушиб қўлини идишдан тортиб ололмаётган эрига ёрдам бермоқчи бўлибди. Аммо бу қўлни идиш қўйиб юбормасмиш гўё. Шу пайт қўшни келиб қолибди. На эрини, на хотинини уйдан топа олмасдан энди кетаётган экан, ертўладаги овозни эшитибди. Қўшни «нима бўлди экан?» деб улардан хабар олибди. Кўрганлари унинг кулгусига айланибди. “Менинг айтганимни қилсанг, қўлингни бу идишдан чиқариб бераман! дебди қўшни. Қўлини идишдан тортиб ола олмаётган қўшни тезда кўнибди.
-Энди, дебди қўшни, қўлингдаги нарсаларни ташлаб, муштингни бўшат ва идишдан тортиб ол.
-Унда қўлимдаги бу егуликни қандай оламан, ахир уни олиш учун шу идишга қўл солувдимку!
-Айтганимни қилсанг, қўлингни идишдан тортиб оламиз.
-Худди сен айтгандек қилдим, дебди бу қўшни ва қўлини идиш чангалидан қутқарибди.
Ҳаёт ҳам худди шундай, бахтли бўлиш иложини топа олмаётганингизда қўлингиздаги кераксиз нарсани ташлаб, туғилган муштумингизни очинг...

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобимдан лавха.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
324 views06:16
Ochish/sharhlash
2022-11-22 18:27:34
Мени севги қийнамоқда ....

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
597 views15:27
Ochish/sharhlash
2022-11-22 07:46:43 ​​КЕЛИША ОЛМАСДАН КЕЛИШИШ

Эр-хотин бир-бири билан келишиши керакми? Келиша оладими йўқми, аммо ҳурматни сақлаб қолиши юзасидан келишуви лозим. Бунинг учун нима сизга ёқмаётганлигини аниқ айта олишингиз керак. Турмуш ўртоғингизга эмас, аввало, ўзингизга айтинг.

МАСЛАҲАТНИ ҲАЁТГА ТАДБИҚ ЭТАМИЗ

Ҳаётингизда бирор инсон билан келиша олмаганингизни эсланг. Шу тортишувда кимнинг айби бор эди? Сукунатда жим турсангиз, нима бўларди? Сизнинг айтганингиз бўлганида яхши натижалар келиб чиққанмиди? Ҳаётингиздаги тортишувга сабаб бўлган воқеада қарши томон фикрига кўнганингизда нималарга эришган бўлар эдингиз?

Қаршингиздаги инсоннинг ноҳақлигини жаҳл билан, ғазаб ва айблов билан исботлаш оқибатида нима яхши кўрсаткичлар пайдо бўлган эди? Ҳотирангиздаги энг катта оғриқли тортишувни эсланг. Шу келишмовчиликда ўзингизни бошқача, яъни янаям сокинроқ тутганингизда қандай вазият юзага келган бўлар эди? Нега ўзингизни ўзгача тута олмагансиз? “Ўзингизни тута олмаслик” ҳатойингизни тан олдингизми?

Психолог - З. Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
490 views04:46
Ochish/sharhlash
2022-11-21 09:18:15 ​​Психологни йиғлатганлар!

Эрта қариб, вояга етмаган болалар ва қаригандаям бола бўлган инсонлар ҳусусида!

Ёнида ишонган ота-онаси яқинлари бўлмаган болалар - тирик етимлар эрта кунда қарияга айланишар экан. Баъзан ёнида ота-онаси булсаям бола ўзини етим деб ҳис қилиши мумкин экан. Агар бола ўз ота-онасига ишонмаса, бола ўзига нисбатан жавобгарликни ўз буйнига оларкан. Агар ота ичиб келиб, ўз боласини калтакласа, тепса, ёмон гаплар билан сўкинса, бола ўзига бу ота-онани олиб қололмас экан, ишониб ўзини топшира олмас экан. Шу кундан бошлаб, боланинг қарилик гаштини суриши бошланаркан. Бола ҳудди қариялардек ҳеч нарсага қизиқмайдиган, бемақсад ва ҳолсиз бўларкан. Болалар футбол уйнашса, бу бола қўшнининг гуваласини ташиб беришни ва пул ишлашни ўйларкан.

3 ёшли укасини олиб колган 7 ёшли ўғил онасини кечки сменага кузатаётганида эрта қариб коларкан. Чунки уч ёшли болага қараш учун аввало катта бўлиб оларканда. Онаси кетганида ичиб келган отани уйга киргазишни ҳам, киргазмасликни ҳам билмай бутун подъезд эшитадиган сўкинишлардан уввос солиб, ич-ичидан йиғларкан ва қариб қоларкан. Сенларни деб умрим хазон бўлди, деб болаларини айблаганида яна бир марта қарияга айланаркан. Эр-хотин урушаётганида синглисининг кулоғига пахта тиқиб қўйиб, яна бир марта кексаликни ўз зиммасига оларкан бола.

Шу пайтда яшаб қолиши учун, қалбан болалигидан воз кечаркан, видолашаркан. Эр-хотин урушмаслиги учун ўзини касалга солиб, ҳақиқий касал бўларкан ва яна бир кексайиб улғаяркан. Онасининг жахлидан тушиши учун ўз елкасини калтакка тутиб бераркан ва улғаяркан етимдек бўлиб қолган фарзанд... Оиласи шармандалигини яшириб, менинг отам институтни кизил дипломга битирганлар, деб мақтанаркан ва бу билан шу отани яна бир бора оталикдан ўчираркан. Онасини бошқа эркак билан келганини синглисидан ҳам яшириб кексаяркан ўғил, онасидан воз кечолмай ўзидан воз кечаркан ўғил!

_Тирик етим, кекса доно ўғлимооо....
Тирик етим, кекса момо кизгинамоооо.....
Болангизнинг болалигини ўғирламанг!

_ 25-июнь 2016-й. Зебинисо Аҳмедова


Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

Барча хизматлар:
» @ZebinisoAhmedova

INSTAGRAM саҳифа
instagram.com/psixomeduz
585 views06:18
Ochish/sharhlash
2022-11-21 09:03:57
648 views06:03
Ochish/sharhlash