Get Mystery Box with random crypto!

​​Бола туғилди, гапиришни ҳам ўрганиб олибди, қаранг. Тарбия с | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Бола туғилди, гапиришни ҳам ўрганиб олибди, қаранг. Тарбия сўзи қандай бўлиши керак? Нима деб ўйлайсиз ярани ичидаги йирингни кессак оғрийдими? Албатта, яра тагидаги оғриқ бу шифо учун йўлдир. Демак, тарбия сўзи аччиқ бўлар эканда. Хулқ-атвордаги қусурларни англатиш, нотўғри қилиқларни тушунтириб бериш орқали англатиш оғриқли эканда! Болага тарбия берувчи сўзлар жамланмаси айблов, танқид, ҳақорат эмас, англатиш сўзлари бўлиши керак.

Бола билан оддий суҳбатлашиш мумкин ва унинг орасида англатилган тарбиявий сўзлар ишлатиш лозим. Бу сўзлар қанақа бўлади? Бу сўзлар йиғлатади, кечирим сўрашга ундайди, тавба қилишга сабабчи бўлади.

Қандай ўрганса бўлади бундай тарбиявий гапларни?

- Ўзингизни тарбия қилишдан бошланг, ўша гапни топа оласиз. Бунга юз фоиз жавоб бера оламан. Эрта туришга ўзингизни тарбияланг, ва шу пайти ўзингизга бирор сўз айтинг, ўша сўз тарбия сўзидир. Ўзингизни айтганингизни қилишга тарбияланг, қила олмаганингизда, ваъдангиздан чиқа олмаганингизда ўзингизга бирор нима денг, ўша айтганларингиз болангизга таъсир этадиган тарбия сўзларидир. Бирор вазифани бажара олмаганингизда, эплай олмаган ўзлигингизга нима дедингиз, ўша сўзлар болангизга ҳам таъсир қиладиган тарбия сўзлари эди.

Бировни кечира олмасдан «қарғаб» йиғлаганингизда ўзингизга нима дедингиз, ўша сўзлар болангизга таъсир қиладиган тарбия сўзлари эди. Омадсизман, дея тушкунликка тушганингизда ўзингизга нималар дегансиз, худди ўша сўзларни болангизга айтинг, бу сўзлар тарбия сўзлари эди.

«Эплайсан», «Омадлисан», “Кечира оласан!”, “Сен кучлисан” бу сизнинг сўзларингизми? Ўхшамадими? Демак, сиз айтган сўзлар тилда эмас амалда бўлиши учун ўзингиз енгинг, кучли бўлинг, омадли бўлинг, бошқа йўлингиз йўқ. Ҳа-я, яна чиройли ҳам бўлинг, унутманг, чиройли ота-онанинг чиройли боласи бўлгани яхшироқ!

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар