Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-11-13 17:32:12 Қўлимни қашлайвериб яра қилиб юбораман. Нимага бунақа қилавераман, тушунмайман

ПРЕМЬЕРАни ҳозироқ томоша қилинг





_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
674 views14:32
Ochish/sharhlash
2022-11-13 11:30:36 ​​АРАЗДАН ҚУТУЛИШ ДАРСИ

Кимдан аразладингиз ва нима учун аразладингиз. Сизнинг ичингдаги пайдо бўлган аразни бошқалар билади деб ўйлайсизми?

“Шарманда қилиб танбех берманг” Айман Яхий.

Психолог қабулидан лавҳа:
Ота-онам ўқитувчи бўлишсаям, мени шифокор бўлишим учун доимо далда беришарди. Албатта, сен шифокор бўла оласан, кейин бизни даволайсан, деган гаплари қулоғимнинг олдидан кетмайди. Ўқишни тугатиб турмуш қурдим. Беш йил деганда иккита фарзандли ҳам бўлдик. Шунча йил ўқиб, энди ишламасдан ўтирганим, мени ношуддек сездирарди ўзимга. Турмуш ўртоғимга икки гапнинг бирида шунча ўқиб ишламаётганимни айтаверардим. “Сизнинг ишингиз шу фарзандларимизни соғ қилиб катта қилиш” деб вазминона табассум қилардилар хўжайиним. Бу нимтабассумдан ҳам айб қидира бошладим. Нега энди шунча йил ўқиб ишламас эканман, болаларниям эплайман, уйниям, деб ўзим билан ўзим гаплашардим гўё. Ота-онамнинг касал бўлганлигини эшитсам янаям ўзимни айбдордек хис қилардим. Улар мени қийналиб ўқитишганку, деб. Хулласи, ишга чиқдим. Икки болам эрталаблари йиғлаб, додлаб боғчага кириб кетишар эди. Мен эса, “хеч нима қилмайди, ўрганишади, ҳаёт қийин, мослашишсин” деб қаттиққўллик қилардим гўё. На фарзандларга вақтим етадиган бўлди, на хўжайинимга вақт ажрата олмай қолдим. Уйдалигимда ота-онамни кўришга вақт ажратардим. Энди эса, битта якшанба куни ишларимни қилиб олай дейману, уларга қўнғироқ қилиб қўяқоламан. Фарзандларим менга бирор савол беришса урворадиган бўлдим. Хўжайиним ҳам менга “мослашдилар”. Кимлар биландир узоқ телефонлашиб менга ахамият бермай қўйдилар. Ўзимни ўйлаб, халоватимни йўқотдим. Яна уйга қайтиб ўтирволай десам, қанчалик тортишувлар билан ишонч билдирилган ишга чиққанман. Шу йўсинда кетаверса, фарзандларим тарбиясиз, мен эса эрсиз қоламан шекилли.

Психолог сўзи:
Ички низо:
Ўз мақсадини бошқа қадриятлардан устун қўйиш натижасида пайдо бўлган айбдорлик хисси. Ички низолар оилавий низоларга айланганлигининг исботи.
Психолог қабулидан лавҳа:
Онамдек мехнаткаш аёл бўлмаса керак. Онам мени туғиб, дадам билан ажарашиб кетишган. Онам мени деб яшаб ўтдилар. Ҳозир онам 60 ёшдалар. Мен эса 32 га кирдим. Онам ҳар куни йиғлаб оладилар. Нега турмушга чиқмайсан, битта болангни кўрсам майли эди дейдилар. Мен эса онамнинг ҳаётини кўз олдимдан ўтказаман. Уйсиз, пулсиз, тоғамникидан квартирага кўчганларимиз.

Қишнинг совуғида уйимизни тамирлай олмай қийналганларимиз, онамнинг ожизликларини кўрган кунларим кўз ўнгимдан кетмайди. Биласизми? Менинг ичимда нафрат бор. Эркак кишиларга нисбатан нафрат мавжуд. Мана хозир яхши топаман. Онам хам пулга зориқмайдилар. Аммо бирорта эркакни яхши кўра олмайман. Уларни ҳамма-ҳаммаларини кечира олмайман. Эр хам шу деб ўйлайвераман. Яна битта эр менинг онамни ёлғиз қилиб кетишимга арзимайди деб ўйлайман.

Психолог сўзи:
Ҳаётидаги воқеаларга нисбатан кечиримнинг йўқлиги, ички қўрқув, айблашлар бу қизнинг ички низосини ҳаётидаги низосига айлантирди. Ичидаги нафратни йўқотса ва отасини кечира олса, бу қизнинг бирор эркакга турмушга чиқиб, эркакга нисбатан мехр пайдо бўлишига сабаб бўлади.

ЕЧИМ ТОПАН НИЗОДАН КЎРА ЕЧИМСИЗ НИЗОНИНГ ДАВОМ ЭТГАНИ ЯХШИДИР.
Низони ечишни кўндаланг қўймаслигингиз аслида муаммони кескинлигини камайтиради. Шу йўл билан муаммонинг талабини камайтирса бўлади. Сиз бу вақт ичида ҳиссётларнинг камайишига, келишув пайдо қилса бўладиган ечим топилишигача сабр эълон қиласиз. Оилавий низоларда узил-кесил ҳал қилинган ечим ажирим сабабли йўқотишлардан кўра муаммонинг ечимсиз чўзилганлиги афзалдир. Фарзандлар ўз камолига етиб олиши учун эр ва хотин ўз ҳиссасини қўшишади.

Фақат ажрама китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.0K views08:30
Ochish/sharhlash
2022-11-13 07:20:41
Турк сериаллари бизга керакми?

Зебинисо Аҳмедова жавоб бериб ўтади (Омон-Омон кўрсатувидан)

_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
297 views04:20
Ochish/sharhlash
2022-11-12 10:09:56 ​​Ички конфликт. Онг билан онгсизлик ўртасидаги келишмовчилик. Масалан, кўп овкат ейишда организмда иккита фронт пайдо бўлиб, бири нохуш ҳиссиётлар ва муаммолардан қочиш учун, овқат тановвул қилиб, ўз ўзини аллалайди. Иккинчи қисм эса “овқат ема, қара кимга айланиб қолдинг” деб, ички тўқнашув эълон қилади. Тарозининг иккита палласидек, дам у тараф, дам бу тараф ғолиб чиқади.

Психотерапевт муаммони ечмас экан, касаллик тузалмайди.Иккинчи сабаб мотивация дейилади. Пайдо бўлган айни касаллик, унинг комфорт холатида яшаши учун қўл келади. Масалан мигреньдаги бош оғриғи кўп муаммолардан қочишнинг яхши йўлидир. Бош оғриғини рўкач қилиб, муаммога кўз юмади.

Учинчи сабаб, бошқа одамлар томонидан уқтирилишидир. Масалан болага сен касалсан, қизғанчиқсан, иккичисан, омадсизсан ва хокозо деб айтилаверса, у охир оқибат шу инсонга айланади.

Айтилаётган сўзга эътибор берилмасдан, гапириб юбораверишни ...............

Мақолани тўлиқ ўқиш:
https://uzpsixolog.uz/45rre/

«Бола тарбиясида психолог маслаҳати» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
1.0K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-11-11 17:49:47 Бош оғриқлардан чарчадингизми? Бунинг саббабини аниқлаш учун бу видео сизга ёрдам беради?

Бошингиз айнан қаери оғрияпти? Сабабини билмаяпсизми? Дорилар вақтинча таъсир қилади, кейин яна оғрияптими?

ПРЕМЬЕРАни ҳозироқ томоша қилинг





_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.3K views14:49
Ochish/sharhlash
2022-11-11 13:09:40 ​​Қадрингиз қанча деб ўйлайсиз?

Кунлардан бир куни ёш бир йигит донишманд олдига борибди.

- Мен ҳечкиммасман! Нима қилсам ҳам уддалай олмайман, одамлар мени алдаб кетаверишади. Ўйлаб ўйларимнинг охирига етмайман: НЕГА БУНЧА НОШУДМАН ЭКАН?!

- Ҳозир мени сен билан гаплашишга ҳеч ҳам вақтим йўқ! Мана шу узукни тез бориб, бозорга бир тиллодан кам бўлмаган нархга сотиб кел! Шу ёрдаминг эвазига мен сени шу ношудлигингдан қутқараман! - дебди донишманд.

Бу йигит бозорга бориб узукни бир тиллога сотишни таклиф қила бошлабди.

Ҳамма кулармиш: Бир тилло эмиш! Бир тангага ҳам қиммат-ку! Ношуд болаэй, ношуд бўлмаса бир пулга қиммат узукни бир тилло деб юрармиди!

“Ношуд! Ношуд! Ношуд!”

Бу гап боланинг қулоғи остида жаранглайверибди ва орқага ҳеч нимани эплай олмай қайтибди.
- Бир тангага қиммат узукни нега бир тиллога сот дедингиз! Менинг ишонувчан ва кучсизлигимдан сиз ҳам фойдаландингиз, мен эса лаққа тушиб ўтирибман! - дебди йиғлаворай деб бу йигит...

- Мен сенга “бу узук қимматбаҳо” деяпман! Гапидан қайтмабди доно одам. Ким баҳолай олади айт-чи?
- Заргар ҳақиқий баҳосини айтади - деб бир хулосага келишибди.
Заргар бу узукни кўриб, маҳлиё бўлибди. 50 тиллога сотиб оламан, агар узук эгаси вақт берса 70 тилло бераман дебди заргар.

Йигит доно одамнинг олдига яна узукни бошқача баҳо билан кўтариб келибди. Бу ҳикоя узук ёкм ношуд ҳақида эмас, азиз дўстим! Бу сиз ҳақингизда!

Сизнинг ҳақиқий ҚАДРИНГИЗГА ЕТАДИГАН инсонлар баҳосига ишонинг. Аввало ўзингизни кимлигингизни аниқлаб олиш керакмикан?

Кимсиз ахир? Ношудми? Кучлими?

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
1.3K views10:09
Ochish/sharhlash
2022-11-11 08:02:19
Бугун соат 19:30 да яна бир жудаям ажойиб мавзуни кўриб чиқамиз ....

Мавсумий ёки доимий бош оғриғидан шикоят қилиб юрадиган одамлар учун бу жуда зўр қўлланма бўлса, ажаб эмас

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.4K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-11-10 12:28:29 ​​Боланинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши натижасида келиб чиқадиган ҳис-туйғу унинг фантазияси, ижодий тасаввури шаклланиши билан бирга ривожланиб бориши мумкин.

Масаланинг яна бир томони борки, боланинг ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ҳам ижобий ҳолат эмас. Чунки бу бола ҳаётига ёмон таъсир этувчи хавф-хатарлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бундай болалар назоратсиз қолганда кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам қўрқув, аниқроғи, эҳтиёткорлик боланинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя механизми сифатида намоён бўлади.

Боланинг кучли қўрқиши унинг руҳиятида эмоционал жароҳат қолдиради, ҳатто салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада болада кўзини тез-тез пирпиратиш, дудуқланиш, бошқалар билан муносабатга киришишга қийналиши, ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг йўқолиши, баъзан агрессия кузатилиши мумкин.

Кўп ҳолларда ота-оналар болага таъсир ўтказиш, айтганларини бажартириш учун оқибатини ўйламай “энг осон” йўлини танлашади, яъни қўрқитишади.

Агар бола қоронғиликдан қўрқса ва қоронғи хонага киришни рад этса, уни зўрламанг. У билан биргаликда хонага кириб, тинчлантиринг, бағрингизга босиб ҳеч нимадан қўрқмасликни тушунтиринг, ижобий эртакларни сўзлаб бериш ҳам болада қўрқув йўқолишига сабаб бўлади.

Агар бола ўзининг нимадандир қўрқаётганини айтса, демак, унга сизнинг кўмагингиз керак. Боланинг қўрқуви қанчалар беозор кўринмасин, унинг устидан кулманг.

Нималардан қўрқаётган бўлса ўша ҳақида унга батафсил маълумот беришдан эринманг. Токи бу нарса қўрқишга арзимаслигини билсин. Ўзингиз болалигингизда нималардан қўрққанингиз ва буни қандай бартараф қилганингизни сўзлаб беринг. Барча одамлар нимадандир қўрқиши ва бу меъёрий ҳолат эканлигини тушунтиринг.

Ушбу муаммоларда албатта психологга мурожаат қилинг ва «Кичик болалардаги катта қўрқувлар» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
897 views09:28
Ochish/sharhlash
2022-11-10 07:58:30 ​​Психологик тинчланиш машқи

Ҳаётингиз ҳақида, танангиз, келажагингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Қаерда эдингиз ва қаерга етиб келиб қолибсиз? Тинчланинг... Бунинг учун чуқур нафас олинг. Энди нафасингизни ўнгача санаб ушлаб туринг. Бир меёрда шошмасдан нафасингизни чиқариб юборинг. Худди ичингиздан олов чиқаётгандек қонингизни қайнатаёган иссиқлик сизни тарк этди... Тинч ва сокин бир хилда нафас олаяпсиз.

— Тинч нафасингиз юрагингизга ҳам етиб бормоқда.
— Тинч ураётган юракни тасаввур қилинг.
— Оёқларингизга жон кираётганлигини ҳис қилинг.
— Миянгиз тошдек қотиб қолган эдими?
— Миянгизга мусаффо ҳаво кириб, қон томирларингиздаги қон айланиши яхшиланганлигини ҳис қилинг. Тинч ва янаям тинчроқ...

Тана бошқарувини ўз қўлингизга олганингизни ҳис қилинг. Энди сизни танангизни қорамтир куч, ваҳима, қўрқув эгаллай олмаслигини ҳис қилинг. Сизнинг қўлингиз танангизнинг бошқарувини Яратганнинг нури ила бошқармоқда. Бу нурга қора куч таъсир қила олмаслигига юз фоиз ишонинг.

Ичингизга яшаш учун, соғлом бўлиш учун куч кириб келсин. Тинч ва сокин, ёқимли ва роҳатбахш, енгил ва мухташам соғлик кучини ҳис қилинг.

Қарор чиқаринг: нафасингиз бошқа сизни қўрқита олмайди, юрагингиз бошқа типирчиламайди, қўл ва оёғингиз бошқа акашак қотмайди.

Ўз қарорингизга ишонинг ва амал қилинг.
Танангиз «ўзини йўқотиб қўйган» бўлса ва буни касаллик деб қабул қилса, натижада ўша касаллик ҳам пайдо бўлади. Нафас сиқишларини, бўғилишни, баъзан нафас тўхтаб қолгандек бироз нафас олмай туришларни ҳам невроз дейишса, жаҳлингиз чиқмасин. Ҳақиқатдан ҳам неврозда шундай нафас сиқишлари, бўғилиб қолиш, нафас ололмаслик ҳолатлари бўлади. Ҳақиқатдан астмаси бор инсоннинг нафас ололмасликдан қийналиши билан невроздаги нафас ололмасликнинг қайси бири оғир?” деган саволга невроздаги нафас бузилиши оғир деган бўлардим.

Чунки бу нафас сиқиши қўрқув, ёмон фикр ва шифокорларнинг «сиз касал эмассиз» деган гаплари хақиқатдан хам тўғри.

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.0K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-11-09 18:18:41 СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНИНГИЗ КИМ

Бир зум ҳаёлот оғушига чўмасиз.... Осмон... сўқмоқ ва сиз кетаётган ўрмон....
1. Сиз ўрмонзорга ким билан бирга кетяпсиз? Ким ҳаёлингизга келди... Ким кўз ўнгингиздан ўтди...?
2. Ўрмонзорга кетаётиб сизнинг қаршингизда турган ҳайвонга кўзингиз тушди. Бу қайси хайвон?
3. Ўрмонзорда сиз дуч келган бу хайвон билан юзма-юз кўзларингиз тўқнашди. Бу ҳолатни тасвирлангчи?
4. Ўрмонзор ичидаги сўқмокда юришб кетмоқдасиз. Бир ялангликга келиб қолдингиз ва у ерда сизнинг орзуингиздаги уйни кўрдингиз. Бу уйни тасвирлаб беринг-чи. Бу уйнинг катталиги қандай?
5. Бу уйни ўраб турган девор, тўсиқ борми?
6. Бу уйга кирдингиз. Ошхонага кириб дастурхонга кўзингиз тушди. Дастурхон қай ахволда ва унинг атрофидаги ҳолатни тасвирлаб беринг.
7. Сиз бу уйдан бошқа эшик орқали чиқиб кетмоқдасиз. Шу пайт оёқ тагида ётган бир идишни кўрдингиз... Бу идиш нимадан қилинган?
8. Бу идишни кўриб нима қилдингиз?
9. Ховлининг бошқа бурчида яна бир уйни кўрдингиз. Бу уй олдида сув хавзаси бор? Бу сув ҳавзасини ҳаёлан тасвирланг-чи...
10. Бу сув ҳавзасидан ўтиб кетиш учун қандай йўл тутдингиз?

Сизнинг жавобларингиз сиз учун қадрли бўлган инсон ва у билан муносабатингизга ойдинлик киритади. Сиз бу жавобларингизни қуйидагича талқин қилишингиз мумкун:

1. Ўрмонзорга кетаётганингизда ёнингиздаги ҳамроҳингиз – сиз учун қадрли бўлган инсонингиздир.
2. Ўрмонзорда сизни қарши олган ҳайвон – бу сизнинг ички дунёнгиздаги муаммонгиз бўлиб, у қанча катта бўлса, шунчалик муаммони катта ва ечими қийин деб ҳисоблайсиз. Бу яшашингизни шунчалик қийинлаштиради.
3. Бу ҳайвон билан тўқнашгандаги аҳволингиз, бу сизнинг муаммони ечаётгандаги ўзингизни тутишингиздир. (жаҳл, сукут сақлаш, қочиш).
4. Сизнинг ҳаёлингиздаги бу уй – сизнинг мақсадингиздир. Агар бу уй анча катта бўлса, демак, сизнинг ҳаётдан кутган талабингиз каттадир.
5. Уйни ўраган девор, тўсиқни кўрмаётган бўлсангиз сиз очиқ ва эркин одамсиз. Агар, тўсиқ кўраётган бўлсангиз, сизнинг бошқалар билан қўшилиб кетишингиз қийин ва бошқаларни ҳам ўзингизга яқинлаштирмайсиз.
6. Дастурхонда егуликларнинг кўплиги, ҳонада гулларнинг борлиги, мусиқа овози ва ҳушчақчак инсонларнинг борлиги сизнинг бахтлилинингиздан далолат берса. Дастурхоннинг бўм-бўшлиги, ҳонадаги шинамликнинг йўқлиги ва балки уруш-жанжалнинг сезилганлиги сизни ўзингизни бахтсиз сезаётганлигингиздан далолат беради.
7. Сиз кўрган оёқ остида ётган бу идиш қанчалик мустаҳкам матодан ясалган? Агар мис, темир каби мустахкам материал ёки пластик идиш, шиша идиш каби мўрт матодан ясалган бўлиши мумкун. Бу матонинг мустаҳкамлиги оилангиздаги муносабатларнинг мустаҳкамлик даражасини кўрсатади. Синувчан, эгилувчан шиша мўрт идиш сизнинг ҳавотирларингиздан далолат беради.
8. Бу идишни нима қилганлигингиз сизга қадрли ўрмонзорда кетаётган бу инсонга қилган муносабатингизни ифодалайди.
9. Сиз кўрган бу сув ҳавзаси сизнинг тунги ҳохиш-истагингизнинг тарозисидир. Бу сув ҳавзаси қанчалик катта ёки кўп экан?
10. Сувга қанчалик даражада яқинлик билдирганлигингиз бу сизнинг ҳаётингизда тунги муносабатларнинг ўрни қанчалик муҳимлигини белгилайди.
_____________
Зебиисо Ахмедованинг “Ўзингни ўзлигингдан изла” китобидан тест

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
1.2K views15:18
Ochish/sharhlash