Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-11-16 20:12:36
Инсон қачон ўзини чиройли ҳисоблайди?
1.2K views17:12
Ochish/sharhlash
2022-11-16 18:23:20
АЁЛ БАХТИ — Оилавий муносабатга, никоҳга, аёллик хилқатига янгича нигоҳ билан қарашга ундовчи қимматли китоб: тили – нафис, тавсиялари – доно, хулосалари – оқилона.
1.3K views15:23
Ochish/sharhlash
2022-11-16 14:29:38 ​​#ТЕСТ

СИЗНИНГ КЎНГЛИНГИЗ ҚАНДАЙ ЯШАЯПТИ?

Ушбу расмда кимсасиз оролни ва бу оролдаги ёлғиз палмани кўриб турибсиз. Атрофда сув уммонидан бўлак ҳеч нарса кўринмайди. Сиз бу расмни тўлдириб, инсон, қуёш ва кораблни чизинг. Бошқа деталларни ўзингизнинг хоҳишингизга кўра чизишингиз мумкин. Асосийси расм тугалланган ҳолга келиши лозим.

Тестнинг калити

Расмдаги қайси символга бошқаларидан кўпроқ аҳамият берилганлигига эътибор беринг.
• Агар инсон бўлса, сиз ҳозирги пайтда ўзингиз билан машғулсиз. Ўз ички муаммоларингиз билан бандсиз, бошқалар билан ишингиз йўқ.
• Кораблга кўпроқ аҳамият бериб, ёрқинроқ чизган бўлсангиз, сизни атроф мухитингиздаги муаммолар безовта қилмоқда. Бошқа инсонлар билан дўстона алоқаларингиз ва касбий алоқаларингиздан безовтасиз.
• Агар сиз кўёшни чизишга урғу берган бўлсангиз, ҳозирги пайтда сизнинг диққатингизни ҳаётий энергиянгиз қизиқтирмоқда.
• Қуёш бу сизнинг ҳаётий кучингизни ифодаловчи символикадир. Сизнинг қуёшингиз пальмадан баландда бўлса, сиз ўзингизни кучга тўлалигингизни ҳис этасиз. Қуёшингиз қанчалик горизонтга яқин жойлашган бўлса, сиз ўзингизни шунчалик кучсизлигингизни ҳис этмоқдасиз. Қуёшнинг ботишини тасаввур қилган бўлсангиз, ишдан дам оладиган пайтингиз келибди дейишимиз мумкин. Сиз қуёшнинг чиқаётганлигини ҳис этган бўлсангиз, сизда тонг кайфияти, ғайрат мавжуд.
• Расмда инсонга урғу берган бўлсангиз, бу инсоннинг қандай туриши кайфияти, нима билан бандлигини ҳис этинг. Бу инсон сизни ва сизнинг ички ҳолатингизни тасвирлаб беради. Оролда мазза қилиб, қуёшда тобланиб ётган инсонни тасаввур қилган бўлсангиз, сиз ёлғиз бўлишга интилмоқдасиз. Сиз одамлардан чарчагансиз. Сиз расмда чизган одам ўзини оролда ёмон ҳис қилаётган бўлса, демак, сиз мулоқотга ташнасиз. Бу инсон бирор бир нима билан машғул бўлса, демак, сизнинг кўнглингизда тинчлик ва ҳотиржамлик бор.
• КОРАБЛЬ — бу сизнинг вазятни ўзгартиришга бўлган имкониятингиздир. Кораблдан фойдаланаяпсизми? Сизнинг одамингиз бор кучи билан кораблга интилаяптими, демак, сиз ўз ҳаётингизни ўзгартиришга катта ҳохиш сезмоқдасиз, қалбингизда нотинчлик бор, ўзингиздан қониқмаяпсиз деган бўлардим. Сиз чизган одам кораблга қизиқмаётган бўлса, ҳаётингиз сизни қониқтиради ва сиз ўз хаётингиздан қоникасиз.
• Сув - бу сизнинг ташқи олам билан бўлган алоқангизни билдиради. Агар инсон сувдан қўрқмаса, атрофдаги инсонлар билан мулоқотида муаммо йўқлигидан далолат беради.

“Ўзингизни ўзингиздан изланг” тестлар тўплами китобимдан бир тест.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
1.3K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-11-16 11:44:36 ​​Инсоннинг ўзини англаши – иродасининг асоси ҳисобланади.

Иродани ишлатиш аввало, ўзини бошқариш демакдир. Сиз ўзингизни бошқариш учун нималар қилишингиз лозим?

Биринчи қадам: ироданинг биринчи кўриниши чидамдир. Инсон бирор воқеа ва ҳодисага ёки инсонларга қараб уларни борича қабул қила олмаганида асабийлашади. Қачонки инсон ҳаётида бўлаётган воқеа ҳодисани аввало тушуниб олишга ва ечим топишга ҳаракат қилса, ўша бошқанғич кучнинг оти чидамдир.

Ўзингизда чидам пайдо қилиш учун нималардан бошлашингиз керак?

Машқ
Айтайлик, сизни “ўзингиздан чиқиб” кетишингизга олиб келувчи бир ҳодиса рўй бермоқда. Ичингизда ўша воқеагаям, ўша инсонларга нисбатан ҳам ёмон кўриш бостириб келди. Энди сиз уларга ичингизда ўйлаётган гапларингизнинг ҳаммасини айтиб ташлагингиз келди. Бу ичингиздан чиқаётган оловдир. Унинг бошқа номи жаҳл. Шу пайти сизнинг ичи кучингиз ҳисобланган “чидам” ишга тушади ва сиз чуқур нафас оласиз. Ёмон кўришнинг ўрнига “вазият менинг мақсадларимга ҳизмат қилиши учун ўзимни қандай тутишим керак?” деб чуқур нафас оласиз. Мана шу саволни айтишингиз учун ўзингизни ўзингиз эшитишингизни чидам деб атасак бўлади. Сизни бошқарган жаҳлни эмас, сизни мақсадга элтувчи ҳаракат нима эканлигини ўйлаб кўришга ичингиздан куч топа олдингиз. Яна бир марта чуқур нафас олиб чуқур нафас чиқаринг.

Иккинчи қадам: танангизни бошқариш учун танангизда кечаётган ҳолатларни бошқаринг.
Айтайлик, қўлингизга игна ва ип олдингиз. Энди шу ипни игнанинг тешигидан ўтказишингиз керак. Бунинг учун барча диққатингиз ўша ип ва игнанинг тешигига қаратилган бўлади. Яна қўлингиз ҳам қимирлаб кетмаслиги лозим. Яна ипнинг учини нинанинг тешигига тўғрилаганингизда қарор чиқариб уни игнанинг тешигидан ўтказиб олишингиз лозим. Мақсад ҳам ҳудди шундай. Барча диққатингиз унга қаратилиши керак. Сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса мақсадингиздан чалғита олмаслиги лозим. Ва аниқ бажара олишингизга кўзингиз етганида тезлик билан қарор чиқариб игнани ипли қилиб, ипнинг учини тугиб ҳам олишингиз лозим. Бу ишларни қилаётганингизда жаҳлингиз чиқса нима бўлади. Сизни асабингиз ўйнаб кетса нима бўлади. Ҳар доим сизнинг ҳаётингизда асабингизга ўйнайдиган, сизга ёқмайдиган одамлар, вазиятлар бўлаверади. Сиз эса мақсадингиздан қолманг. Шу тўғри йўл, шу тўғри қарор, шу йўлда сиз асабларингизни йўқотмайсиз. Биласизми, нима деб ўйладингиз? Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз айтаётгандек осон эмас, деб ўйладингизми? Мақсадим учун бошқа кераксиз нарсаларга вақтимни кетказмайман!” дейиш шунчалик қийинмиди? Йўқ! Қийин эмас! Унда ҳозирча, бошланишига “Мақсадим учун кераксиз ҳеч нарсага диққатимни қаратмайман!” денг, бўлди!

“Ўзингизга ишонч пайдо қилинг!” китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
1.4K views08:44
Ochish/sharhlash
2022-11-15 10:40:36 ​​ИСЛОМДА ПАРАПСИХОЛОГИЯ БОРМИ?

Кўряпмизки кун сайин парапсихология йўналишлари аҳоли орасида кенг оммалашиб боряпти. Дунё бўйлаб кўпчилик мусулмон уммати, психология ва парапсихология фанларини ўрганиш асносида, баъзи масалалар юзасидан динда адашишлик ва ихтилофга сабаб бўлувчи ҳолатларга қизиқмоқда. Гарчи пайдо бўлаётган баъзи бидъатларга кўплаб олиму-уламолар раддия берсаларда, яна ва яна унинг турдош номлари ила янгича талқиндаги бидъатлар кириб келмоқда.

Ислом дини – Аллоҳ субҳаноху ва таоло томонидан, бандаларига юборилган мустаҳкам ва мукаммал йўлдир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг воситачилигида VI-VII асрларда дунёга кириб келган.

Ундан кейин дунёга фан орқали кириб келган барча нарсаларни Ислом динига қориштириш умуман мумкин эмас, гарчи ўҳшаш бўлсада. Масалан, парапсихологиядаги медитацияни ҳушуъ билан, йогани намоз билан, телекинез, телепортация, левитация, башоратларни – ғайб, кашф, илҳом, каромат ва мўжизалар билан аралаштирмаслик керак.

Муборак динимизда улар бўйича айтилган ҳукмлар ва ҳолатлар бор. Улар парапсихологиядаги ҳолатлар билан ўҳшаш туюлсада, бошқа-бошқа нарсалар ҳисобланади. Масалан, медитация – фанга ва ўзи умуман дунёга ҳиндуий ва буддавий динлари орқали кириб келган. Унда одам бирон нарсага, ҳусусан табиат овозига, тоза ҳавога ёки қилажак ишига диққатини жамлаши зарур ҳисобланади ва аксарият ҳолларда йогада қўлланилади. Ҳушуъ эса, мусулмон киши ибодат пайти ёки ибодатдан ташқари вақтда фикри ва диққатини ибодатга, Аллоҳ субҳаноҳу ва таолонинг бирлигига жамлаши зарур, Қуръони карим тиловат қилаётган бўлса, албатта уни тадаббур қилмоғи лозимдир.

Ҳушуъ, ислом кириб келиши билан бор эди. Медитация эса, фанга ундан кейин янги асрларда кириб келди (ундан олдин бошқа динларнинг ичидаги диний ибодат асосларидан бўлган). Иккаласининг йўли ўхшаш бўлсада, улар алоҳида-алоҳида ҳолатлардир. Энг асосийси, медитация ҳолати – бошқа дин амалларидан кириб келган, шунинг учун уни – ислом динидаги ҳушуъ билан мутлақо аралаштирмаслик керак. Ҳозирги баъзи "парапсихологларнинг", Исломда – медитация бор дейишликлари эса, масалани шунчаки сиртдан кўриб айтишларидан келиб чиқмоқда.

Парапсихологиядаги башорат ва телепатияни эса, ислом ақийдаларидаги – ғайб деб билмоқ ҳам тўғри бўлмайди. Чунки. парапсихологиядаги башорат, асосан фолбин ва шунга ўҳшаш экстрасенслар (исталган одам)да содир бўлиши мумкин дейилади. Ғайб эса, Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло томонидан, унинг расуллари ва набийларига билдирилиши мумкин бўлган илоҳий ҳабар ёки илмлар мажмуидан иборатдир. Бу ерда ҳам ҳудди шундай, ҳолатлар бир-бирига ўҳшашиб кетсада – аслиятда умуман бошқа нарсалар (кимдир бировнинг ичидаги гапини айтса, у ҳақида маълумотни ғайри оддий ҳолатда билишлиги ёҳуд телепатия йўллари билан билишлиги – ғайб ҳисобланмайди). Ғайб илми фақат Аллоҳга хос экани бир қанча ояти карималарда таъкидланган. Улар муҳкам оятлар бўлиб, ғайбни фақат Аллоҳ билиши борасида аниқдир, бу борада ҳеч қандай эҳтимоллик йўқ.

“Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас” деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар” (Намл сураси 65-оят).

“Осмонлару ернинг ғайби(ни билмоқ) Аллоҳга хосдир. Ишнинг барчаси Унга қайтарилур” (Ҳуд сураси 123-оят).

“(Аллоҳ) ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас. Илло, Расуллардан Ўзи рози бўлган кимса (бундан мустасно)” (Жин сураси 26-27 оятлар).

Мавлоно Али ал-қори раҳимаҳуллоҳ “Мишкот ал-масобеҳ”нинг шарҳи “Мирқот ал-мафотеҳ”да буларни қайд қилган: “Каромат бобидаги баъзи авлиёларнинг оятнинг умумий мазмунидан келиб чиқиб, айрим жузъий ишлардан хабар беришларини зикр қилинган нарсалар, шоядки, кашф ёки илҳом ёхуд туш бўлиб, улар гумоний нарсалардир, уларни аниқ илмлар деб аталмайди”.

Кўриб турганингиздек, муборак динимиз ғайб ва шунга ўҳшаш масалаларга жиддий қарайди.

Парапсихология номи остида бонг урилаётган ҳеч бир нарса – ғайб деб қабул қилинмайди, қанчалик тўғри бўлсада. Чунки, ғайб – Аллоҳ субҳаноҳу ва таолога ҳосдир. Уни ўрганишни ёки аниқлашни иложиси йўқ.

Бобурбек Эгамберганов

Муаллифнинг расмий канали:
@boburbekegamberganov
1.5K views07:40
Ochish/sharhlash
2022-11-15 09:23:52
Сизда қайси бири қўпроқ учрайди ...

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
1.7K viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2022-11-14 14:54:34 ​​Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг... -Севиб қолдингизми? -Қаердан билдингиз? -Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!, - деганингиздан... -Ҳақиқатдан…
1.6K views11:54
Ochish/sharhlash
2022-11-14 14:43:17 ​​Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг...
-Севиб қолдингизми?
-Қаердан билдингиз?
-Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!, - деганингиздан...
-Ҳақиқатдан психолог экансиз. Тавба, билиб қўйдингизку...
-Нима қиламиз? Хотирангиздан ўчириб берайми?
-Иложи борми?
-Ҳа, севгини хотирангиздан ўчиришнинг иложи бор.
-Қайтаришнинг иложи йўқми?
-Йўқ, қайтаришнинг иложи йўқ...

БАТАФСИЛ
https://uzpsixolog.uz/43411-2/

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
1.6K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-11-14 08:52:31 ​​Эрим (Хотиним) мен билан гаплашмаяпти ...

-Дадангга айтгин чойини ичиб олсин!
-Онангга айтгин дастурхонни йиғиб олсин!

Бу каби болани почтальон қилиб гаплашишларга бир ҳафта бўлди. Гаплашмай қўйиш нимадан бошланганлиги эсдан чиқиб кетди-ю, “у биринчи гапирсин” деган ғурур эсдан чиқмаяпти. Нима қилиш керак-а?! Нима қилса бу каби гаплашмай қўйишларга чек қўйиш мумкин?
.....

Мақолани батафсил ўқинг:
https://uzpsixolog.uz/2423232-2/

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova
735 views05:52
Ochish/sharhlash
2022-11-14 05:52:00
» Сиз қайси тоифага мансубсиз? Вариантлардан биттасини танлаб, овоз беринг. Бу — каналга яна қандай мавзудаги постлар, видеолар жойлаш кераклигини аниқлаш учун ҳам керак
Anonymous Poll
24%
— Педагог
13%
— Психолог
8%
— Талаба
23%
— Уй бекаси
7%
— Тадбиркор
2%
— Ўқувчи
10%
— Шифокор
8%
— Бошқа турдаги давлат ташкилоти ходими
5%
— Бошқа соҳа
352 voters930 views02:52
Ochish/sharhlash