Get Mystery Box with random crypto!

​​Бирор юмушни қилишга куч топа олмаганингизда дастурхондан ту | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Бирор юмушни қилишга куч топа олмаганингизда дастурхондан тургингиз келмасдан узооқ тановвул қиласиз.

Ҳаётингиздаги режаларингиз пала-партиш бўлганида дастурхонингиз соатлаб йиғилмасдан ётганлигини кўришингиз мумкин. Яна овқатланиш психологиясига боғлиқ бўлган қанча сирларни очиб беришим мумкин.

Иштаҳани бостиришга умрингиз кетаётганлиги овқатланишга кунига қанча вақт ажратаётганлигингиз билан ўлчанади.

Ҳаётда ечим топа олмаётганингизда _“Нимадир егим келаяпти, лекин нималигини билмаяпман?деб қўясиз. Сизга бирор ечим топиб беришларини истаб, бошқалардан кутиб нолиганингизда *“шу масаллиқдан бошқачароқ овқат тайёрласа бўларди!”_ деб нолиб қўясиз. Шу мисраларни ўқиганингизда иштаҳангиз қўзғаб, “Нимадир есаммикан?*” деб ўйладингизми? Демак, сизнинг муаммолар солиб қўйилган психологик жавонингизда остин-устин бўлган саволлар ўзини билдирди.

Қорин очлиги тананинг _овқатдан энергия олиш эхтиёжи бўлиб, танага энергия етишмаётганлиги овозидир. Иштаҳа эса, ҳаётдан завқ олишга эҳтиёж бўлиб, қалбга нимадир етишмаётганлиги айтаётган овоздир. Иштаҳа ҳаётдан завқ олиш учун сизни чорлаганида, муаммони ечиб ҳаётдан завқ олиш ўрнига овқат билан қондиришни истайсиз ва бу семизликка олиб боради.

Иштаҳанинг жудаям яхшилиги — соғлик аломати эмас, бу инсонни нимадир доим хавотирга солаётганлиги белгисидир. Миянинг тинимсиз муаммоларни ўйлаши, жағнинг тинимсиз чайнаши ва ичга ютишдир. Иштаҳа талабига овқат тутиш ечим эмас, чунки иштаҳанинг босилмаслиги дастурхондан *
яна бир нима еганимда бўларди_ деб туриш тўйдим, бўлди, емайма*н деган хисни пайдо қилмайди.

Инсон ҳаётда ўзига ишончсиз бўлса, бошқаларнинг ҳурматига сазовор бўлмагандек, ўзини хис қилса, бошқалар томонида хўрланаётган бўлса, тайзиқ ва психологик зўравонликка дучор бўлган бўлсаям овқатланиш орқали семизлик касаллигини орттиради.

Иштаҳалимисиз ёки қорнингиз очиб кетдими?

Озмоқчимиз Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————