Get Mystery Box with random crypto!

​​Телефон қилайми? Ўзи қилади?! Телефон қилмасачи?! Муносабат | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Телефон қилайми? Ўзи қилади?! Телефон қилмасачи?!

Муносабатдардаги иккиланиш, хавотир, кутиш, талаб қилиш бу касалланган муносабатдир. Инсон шамоллайди, истималайди, ўз кучига соғлиғига ишонмай қўяди. Ҳудди шундай муносабатнинг ҳам соғлом, бақувват, ўзига ишонган тури бўлиб, албатта, юз фоиз деган ишончга таянади.

Муносабатнинг рак касалига йўлиқиб охири ўлим билан тугалланишининг белгилари:
— кутиш ва кутиб, чарчаб, жахл қилиш,
— айблаш ва исбот талаб қилиш,
— фақат ва фақат деб шарт қўйиш,
— сабрсизлик,
— асабийлик,
— муносабатнинг охири яхшилик билан тугалланишига ишонмаслик
— ва охир оқибат бу муносабатнинг бахт келтиришидан кўра қалб оғриғи устуворлиги кабилардан иборат.

Бу касал муносабат талабларга асосланади. Касал муносабат истима чиқаради, яъни ёндиради ва бироз тузалиш ҳам бахтлиман дейишингизга сабаб бўлади. Ёқаманми? Ёқмайманми? Келадими? Келмайдими?, - деб номланувчи касаллик оқибатлари сизнинг оёқ-қўлингизни занжирбанд қилиб, бирор ишга қўлингиз бормайди. Фикрингиз ушбу саволлар қуршовида бошқа ўйларингизни иккинчи ўринга қўйиб қўяди.

Касал муносабат бу сизнинг ўзингизга ишончсизлигингиздир!
Севги ҳеч қачон оғриқ бермайди, иккилантирмайди!
Севгига лойиқмасмиканман, - деб иккиланишингизгина сизга азоб беради!

ИШОНАВЕРИНГ!

"Оила дипломатияси"
кииобидан лавҳа

Психологдан бепул маслаҳат ва Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: »
@ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал: »
@ZebinisoAhmedova