Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-11-20 14:23:38 ​​БОЛАЛАР ЎҒРИЛИГИ

Ўғрилик — клептомания ва болалар ўғрилиги бир-бирига унча боғлиқ бўлмаган ҳодисалардир. Ўғрилик психик оғиш бўлиб ҳисобланади ва болаликда камдан-кам кузатиладиган касалликдир. Демак, болалардаги ўғрилик клептомания касаллигига боғлиқ эмас экан, у бола руҳиятининг бузулишига боғлиқдир.

БОЛАЛАРДАГИ ЎҒРИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ

Боланинг ҳар бир ёшида ўғриликнинг ўз сабаби бор. Мактабгача бўлган боладаги ўғрилик сабаблари:

1. Бирор нарсага эга бўлиш истак ҳохишининг кучлилиги. Масалан, ўртоғидаги янги ўйинчоқ орзуси, бу болани ўша ўйинчоқни ўғирлаб олишига сабаб бўлади. Бунда бола «меники», «сеники», «уники» ва «ҳамманики» каби тушунчаларни адаштириб юборганлиги. Аммо ўйинчоқга бўлган орзу тагида, ота-онанинг фарзанд истаклари билан қизиқмаганлиги ётади.

2. Боланинг ўз яқинларига совға қилиш истаги сабабли ўғрилик қилиши. Демак, болага ота-она томонидан камдан-кам совға берилмоқдаки, бу истакни бошқаларга кўрсатиб ўзидан қониқиш ҳосил қилиш вазияти пайдо бўлмоқда. Кўпинча болалар онасига ўғрилик махсулини тақдим этадиларки, она томонидан меҳр берилмаётганлигини таъкидлашимиз мумкун.

3. Бошқаларни ўзига жалб қилиш мақсадида ўғрилик қилиш. Бировнинг нарсасини ўзиники қилиб кўрсатиш истаги тагида, ўртоқлари уни тан олмаётганлиги енгилиши ётади.

4. Кимнидир жазолаш ёки ўч олиш мақсадида нарсасини ўзлаштириш.

5. Фарзандингиз 8-11 ёш бўлганида ўғриликнинг пайдо бўлиши иродасизлик оқибатида бўлиши мумкун. «Истайман» деган ҳоҳиши ўрнига “Мумкун эмас” деган қарорни айта олмаганлиги сабаб бўлади.

6. Фарзанднинг 12-15 ёшидаги ўғрилик билиб қўйилган қадамдир.

Ўғрилик қилинганлигини аниқлаганда риоя қилинадиган 10 та қоида.

Ҳар бир ота-она учун қоидалар:

• Қоида 1:
Фарзандингизга ўғрилик нима эканлигини тушунтиринг. Ўғриликни ман этинг! Жавобгарликни мисоллар билан тушунтиринг. чётко высказать отрицательную оценку действиям ребёнка (действиям, а не личности!) с конкретным запретом на воровство.

• Қоида 2: Ўз нарсасини ўғрилатиб қўйган инсон ҳатти-харакатлари ва ўғрига нисбатан пайдо бўлган ҳиссиётлари ҳақида тушунча беринг.

• Қоида 3: Фарзандингизга «ўғри» деган ёрлиқ қўйишдан, ундан нафратланишдан ўзингизни тийинг. Фарзандингизни яхши кўришингизни, бу қилган ишини ёмон кўраётганлигингизни тушунтиринг. Ҳозирча ҳаракати ўғриликга айланган фарзандингизнинг ўзи ҳам ўғрига айланишига йўл қўйманг.

• Қоида 4: Ўғрилиги ҳақидаги ҳодисани ўзи билан ҳоли қолган ҳолда таҳлил қилинг. Бу воқеа ҳақида бегоналарга ошкор қилманг. Якка ҳолда урушинг, ҳамманинг олдида яхши томонларини айтинг

• Қоида 5: “Қандай қилиб буни қила олдинг!”, “Сен менинг юзимни ўйламадингми?!” каби катталарга ҳос сўзларни ишлатиб фарзандингизни тушунмайдиган ҳиссиётлар дунёсига киритманг. Бу гапирган айбловларингизнинг фойдасидан зиёни кўп бўлади.

• Қоида 6: Бошқа тенгдошларига ва ўзингизнинг ёшлигингизга солиштирманг. “Мен сендек пайтимда...” деб бошланадиган маърузангизни фарзандингиз психикаси тушуна олмайди.

• Қоида 7: Қилган ўғрилигини таҳлил қилганда ўртача меёрда бўлингки, кейинги сафар қилган ҳатосини яширмасликка ўргансин.

• Қоида 8: Таҳлил қилиб бўлганингиздан кейин бошқа бу нарса қайтарилмаслигига келишиб олинг. Бу воқеани бошқа эсламанг ва фарзандингиз ҳам эсламаслиги кераклигини тушунтиринг. Ҳар сафар эслашингиз фарзандингизни бу воқеани қилганлиги сабабларини қидиришига ва ўзини оқлаш учун сабаблар топишига ундайди.

• Қоида 9: Ўғрилик сабабини йўқотиш йўлларини қидиринг.

• Қоида 10: Оиладаги иллатли ҳолат ва тарбиянгиздаги ҳатолик фарзандингизнинг ўғрилик қилишига сабаб бўлганини тўғри тушунинг.

Зебинисо Аҳмедова

(Фарзанд тарбиясидаги мураккаб ҳолатларда психолог маслахати” китобимдан лавҳа.)

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Онлайн китоб дўкон манзили
http://doktorzebiniso.uz/kitoblar

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

Барча хизматлар:
» @ZebinisoAhmedova

INSTAGRAM саҳифа
instagram.com/psixomeduz
1.0K views11:23
Ochish/sharhlash
2022-11-20 09:26:00
Турмушимдан кўнглим тўлмаяпти ....

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.1K views06:26
Ochish/sharhlash
2022-11-19 13:42:54 Зебинисо Аҳмедованинг "СЕВГИНИНГ МЕҲРЛИ ТИЛИ" оилада меҳр-муҳаббатни тарбиялаш учун ўқув тренинги материалларидан лавҳа.

Севги ва яхши кўришнинг фарқи:

ЯХШИ КЎРИШ
– мен сен билан бахтли бўлишни истайман.
СЕВГИ – мен сенинг бахтли бўлишингга ишонаман.

ЯХШИ КЎРИШ – менга сенинг фазилатларинг ёқади.
СЕВГИ – мен сенинг камчиликларинг ҳам бўлиши мумкинлигини қабул қила оламан.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сени қайсидир томонинг учун унутолмайман.
СЕВГИ – мен сени нима бўлганда ҳам йўқотолмайман.

ЯХШИ КЎРИШ – менга сенинг фигуранг ёқади.
СЕВГИ – менга сенинг ҳарактеринг ёқади.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сенга тўлиқ қўшиламан.
СЕВГИ – мен сенинг фикрингга қарши бўлишим мумкин, аммо, сенинг фикрингни ҳурмат қиламан.

ЯХШИ КЎРИШ – биз иккаламиз жуда чиройли кўринамиз.
СЕВГИ – фарзандларимиз қандай кўринишар экан.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сенсиз яшай олмайман.
СЕВГИ – менинг келажагимда сенинг ўрнинг бор.

ЯХШИ КЎРИШ – сен менинг идеалимсан.
СЕВГИ – сен менинг ҳаётимнинг бир қисмисан.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сен учун ўлимгаям тайёрман!
СЕВГИ – мен сен учун яшашни истайман.

ЯХШИ КЎРИШ – мен учун дўстларини алмашиши лозим.
СЕВГИ – бизнинг умумий дўстларимиз фарзандларимиздир.

ЯХШИ КЎРИШ – мен айтганича бўлиши шарт.
СЕВГИ – ўйлаб қадам ташлаш.

ЯХШИ КЎРИШ – ҳиссиётлар мени тўлқинлантиради.
СЕВГИ – ҳиссиётим қандай бўлса ҳам, мен сенинг ёнингда бўламан.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сен учун тоғни талқон қиламан.
СЕВГИ – мен ўзимга керак нарсалар мухимлигини сенга тушунтира оламан.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сени йўқотишдан қўрқаман.
СЕВГИ – мен сенга ишонганимдан ҳотиржамман.

ЯХШИ КЎРИШ – менга бошқа ҳеч ким керак эмас.
СЕВГИ – бизнинг муносабатларимиз фарзандларимизга ёрдам беради.

ЯХШИ КЎРИШ – бизнинг муносабатларимизни ота-оналаримиз тушунишмайди.
СЕВГИ – ота-оналаримиз бизни қабул қилишади.

ЯХШИ КЎРИШ – ҳар бир урушиш йироқлашишдир.
СЕВГИ – ҳар бир урушишдан яқинлик пайдо бўлади.

ЯХШИ КЎРИШ – мен сенсиз ёлғиз бўлишни истамайман.
СЕВГИ – мен сен билан ҳамфикр бўлишни истайман.

ЯХШИ КЎРИШ – мен ақлимни йўқотдим.
СЕВГИ – мен ҳаётдан мазмун топдим.

ЯХШИ КЎРИШ – эшитганларим мени лол қолдирди.
СЕВГИ – тушунганлигим менга ҳаёт баҳш этди.

ЯХШИ КЎРИШ – мен севгимни йўқотишдан қўрқаман.
СЕВГИ – менинг ҳаётимни севги иситди.

ЯХШИ КЎРИШ – бизнинг севги гуллар каби очилди.
СЕВГИ – севги учун тиканакнинг гуллашига ишонамиз.

ЯХШИ КЎРИШ – “МЕН уникиман!” ва “У меники”!
СЕВГИ -" БИЗ" ВА "БИЗЛАРНИКИ"

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
1.4K viewsedited  10:42
Ochish/sharhlash
2022-11-18 17:36:19 Ўсмирларда бўладиган ўзгаришларга нималар сабаб бўлади? Қандай чора кўриш керак? Маслаҳатлар

ПРЕМЬЕРАни ҳозироқ томоша қилинг





_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
791 views14:36
Ochish/sharhlash
2022-11-18 15:43:46
Қизим уйдан пул ўғирлайди ....

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
976 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-11-18 13:52:12
Бугун соат 19:30 да жиддийроқ бўлган мавзу ҳақида янги видеода гаплашамиз

Албатта YouTube каналда
1.0K views10:52
Ochish/sharhlash
2022-11-17 14:05:16 ​​ИНСОННИНГ ҲАР БИР ҲАРАКАТИ ТАГИДА БАХТ ҚИДИРИШ ИСТАГИ ЁТАРКАН...

Агар бизни ёмон иллатлар тарк этмаса, бахтли бўла олмас эканмиз. Пул камлиги учун, ўртоқ ҳақиқий эмаслиги учун, севган инсонингиз йўқлиги учун, омад сиздан юз ўгирганлиги учун бахтсиз эмассиз! Бу шароитлари борлар ҳам ўзларини бахтсиз сезадилар. Сирини айтайми?

ҚУЙИДАГИ ТЎРТ ҲОЛАТ СИЗНИ ҲАҚИҚИЙ БАХТСИЗ ҚИЛАДИ.

1. БАХИЛЛИК
Замонавий бахиллик социал тармоқлардадир! Бошқанинг редакцияланган, фотошопланган дунёси сизникидан аълороқ кўринаверади...

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Ўзингизни фақат кечаги ўзингиз билан солиштиринг. Нимангиз бўлса ўша топганингиз ўзингизникилигини хурмат қилинг. Ўша сизники ва шунгагина сиз лойиқсиз...Балки ҳозирча...

2. АРАЗ.
Айтайлик сиз кўчада йиқилиб тушдингиз. Нега ёнингиздаги тиланчи сизга ёрдам бермаганлиги учун ундан аразирмайсиз? Чунки ундан хеч нарса кутмайсиз. Ёнингизда дугонангиз бўлса у ёрдам бермаганлиги учун аразирасиз ич-ичингиздан. Демак, дугонангиздан ниманидир кутасизки, аразирасиз. Демак, сиз ўша тиланчи ролини ўйнаяпсиз дугонангизга нисбатан. ТИЛАНЧИ РОЛИДАН ВОЗ КЕЧИНГ!

3. ШИКОЯТ
Кредит кам муддатга берилди.... Айтганимни вақтида қилмади... Мени тушунмади... Аслида нўноқ... ОХИРИ ЙЎҚ...
Бировга шикоят қилишингиз ўзингиз эплолмаган оғирликни бошқа ҳам енга олмаганлигини айтиб ўзингизни оқлашингиздир...

4. ҒИЙБАТ
Сиз ўша инсон эмаслигингизга хурсанд бўлинг. Ғийбат шу ерда тамом бўлади.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Қўлингизга бир ип боғланг ва 21 кун ичида БАХИЛЛИК, АРАЗИРИШ,ШИКОЯТ, ҒИЙБАТ қилмасликни ҚАРОР қилинг!
БАХТЛИ БЎЛИШ НАҚАДАР ОСОН...

“Сизни бахтли қиладиган инсон” китобимдан лавҳа.

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
768 views11:05
Ochish/sharhlash
2022-11-17 12:50:06 Инсоннинг ҳар бир ҳаракати тагида БАХТ қидириш истаги ётади ...
811 views09:50
Ochish/sharhlash
2022-11-17 08:59:40 ​​ "Нимага инсон хиёнат қилади? ёки "Севги ва хиёнат" китобимдан лавха.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
944 views05:59
Ochish/sharhlash
2022-11-17 08:58:35 ​​Бувим менинг қулоғимга шивирлаб бир гап айтган эдилар: биласанми ўғлимгаям, қизларимгаям Қуръоннинг бир оятини мағзини чақиб амал қилгин деганман. Нур сураси 26 оятда “Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир.” Дейилган. Тушундингми?

Психологлар хиёнат қилинишига туртки бўладиган ички сабабларни ўрганиб, қуйидагиларни аниқлашди:
1. Турмуш ўртоғининг хиёнатига нисбатан ўч олиш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
2. Ўзини суюкли ҳис қилишни исташ, кимгадир кераклигини ҳис қилиш ва шу орқали ўзига ишонч пайдо қилиш.
3. Ёшлигини сақлаб қолиш учун ёшроғи билан ҳиссий бирлашиш ва севги хиссиётларига эришиш.

“... Мен 51 ёшга кирдим. Эрим 53 ёшдалар. Иккаламиз ҳам академикмиз. Исмимни айтмасдан сиз билан гаплашмоқчиман. Иккита қизимиз бор. Уларни уй-жой, тўй қилишнинг ўзи бўлмади. Биласиз илм ахлининг маоши халигиндек. Бутун умр эримга вафодор бўлганман. Кечирасизу, вафодор ит десам тўғрироқ бўлади. Эримнинг пулига, соғлиғига, ёмон инсонларга яқинлашмаслигига, вақтини ҳам увол қилмаслигига қўрқиқчи ит мен бўлганман дейман. Шу қаттиққўлликлар орқали биз ховли ҳам олдик. Мен климакс бўлишни бошладим. Дам қизиб, дам совқотиб кетардим. Бирданига йиғлагим ҳам келарди. Нимагадир эрим кўзимга ёмон ҳам кўриниб кетарди. Эримни бирнарсаларда айблаб ҳам чарчамасмидим...

Бир куни эримнинг янги кийимлар кийиб келганларини кўрдим. “Шу кийимлар сизга шартмиди?” деб урушиб қолдик. Жуда қимматбахо ва ёшларбоп кийимлар кийиб олибдилар. Шунда ҳам эрим бошқа бирортасини топган, деб ўйламапман. Ҳар доимгидек гўштсиз овқатни дастурхонга қўйиб еб олдик. Эрим бир жойга чиқиб кетаётганларида ўзимча араз қилибман ва туриб кузатмапман хам. Шу кундан бошлаб эрим уйга келмайдиган одат чиқардилар. Авваллари “ха, эркакнинг ҳам климакси бўлса керак, нимага бундай қиладилар?” деб ўйлаб қўйдим сўнгра қизларим “Ойижон, адам ховлида бир жувон билан яшаётган эканлар дейишганида ичим ёнди-ку!

Тезликда ҳовлига бордим. Бор кучим билан ҳовли дарвозасини муштладим. Хатто бақиришимга қўшнилар ҳам югуриб чиқишди. Бир қанча вақтдан кейин эрим спортивка кийимда чиқиб келдилар. Индамасдан, “нега келдинг, кетгин!” дедилар.
-Нега кетарканман, кетмайман! Бу сизнинг уйингиз эмас, мен ҳам пул қўшганман. Тушунаяпсизми нима қилаётганингизни қари чол!-, депман...
-Сен ёшмисан. Кал бўлиб қолган сочингни қачон тарадинг! Сасиб кетган ич кийимингни қаччон ювдинг. Чарчаб кетган эрингни қачон холини сўрадинг. Фақат итдек пулимни, вақтимни, йўлимни қўрқилайдиган ит бўлдинг, хотин бўлмадинг. Мен шу аёл билан бир йилдан буён яшаяпман. Сендан кўрмаган меҳрни шу аёлдан кўрдим. Сен хотин бўлиб менга бахт бердингми? Фақат эримдек академик бўламан деб яшадинг! Кет дедим!,-дедилар.

Тўғриси эримдан олдинроқ академик бўлгандим. Тўғриси эримнинг боқишга пули етмаганида ишга чиқиб пул топиб келишни бошлагандим. Тўғриси иккита қизимдан кейин ўғил туғишни ҳам ўйлаганман, фақат эрим кейинроқ туғасан” деб умримни ўтказганлар... Энди ҳаммасини айтсам...
Ёниб кетаяпман... Бу туришда инфаркт ёки инсульт бўлиб қоламан. Ҳақиқатдан қаранг, сочимнинг ўртаси кал хам бўлиб қолипди. Мен тенги аёлга уйлансалар ҳам майли эди... Катта қизимдан бир ёш кичкина аёлга 28 ёшли қиз студенткасига уйланибди... Мен сизнинг олдингизга келишни истамагандим. Чунки, шу ёшгача фақат мен бировларга маслаҳат берганман. Энди бу гапларни айтадиган ҳам одамим йўқлигини билдим. Ишхонамдагиларга раҳбар эканман. Яқинларимга “тош хотин” эканман. Қизларимга қаттиққўл эканман. Хулласи биттаям дўстим йўқ экан. Хаттоки... ибодат қилишни ҳам ўрганмаган эканман...

Тўғрисини айтинг, бу аёлга эримнинг пули керак эдими?
-Буни ҳозирча 28 ёшга кирган аёл севги деб ўйлаяпти... Лекин... бир неча йиллар ўтгандан кейин у пул эхтиёжини, фарзандли бўлиш эхтиёжини қондиргач, бу севги эмаслигини эрингизга айтади. Бу ҳаёт қонуни...

-Бу гапингиз мени баттар куйдирди. Чунки эрим “Хатто у аёл пулим учун менга хотинлик қилаётган бўлсаям розиман. Лекин сен билан яшаган бахтсиз кунларимга афсус қиламан” дедилар...”
944 views05:58
Ochish/sharhlash