Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-12-04 07:30:33 ​​ТАРБИЯ ЎЗИ НИМА?

ТАРБИЯ бу сиз ўйлаб топган идеалингизга болангизни ўхшатиш учун қилаётган ҳатти-ҳаракатларингиз жамланмасидир. Ҳар доим ота-она фарандини тарбиялаганда ўз эҳтиёжларини ҳисобга олади. Яъни фарзанд обрў учун, сизнинг талабларингизга жавоб бериши учун, сизнинг эҳтиёжларингизни қондириши учун тарбияланаётган бўлиши мумкин. Фарзандингизга қимматбаҳо кийим кийгазиш бу тарбия эмас, бу сиз учун керак бўлган бир ҳолат. Агар сизнинг фарзандингиз қимматбаҳо кийим кийса, сиз ўзингизни шунга қодир бўлганингиздан қониқасиз, ва шу кийимни олиб берганингиз ҳақида бошқаларда фикр пайдо бўлишига интилмоқдасиз холос.

Болани тўғри тарбиялаётган ота-она билан нотўғри тарбиялаётган ота-онанинг фарқи “Бола тарбиясига қани вақт” дейишларидадир. Нималарга вақт топаяпсиз? Ўзингизга хисоб беринг. Вақт бугалтериясини аниқ хисоб-китоб қилинг. Бола учун ажратилган вақтга хиёнат қилманг. Бу вақтни телевизор кўриш учун, телефонда бекорчи гаплашиш учун ажратманг.

Зебинисо Аҳмедова

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
945 views04:30
Ochish/sharhlash
2022-12-02 07:39:36 ​​Ақл қандай ишлайди? Келинг таҳлил қилиб кўрамиз...

Истак ва хоҳишларимиз бизни ҳаракатга келтиради. Истаклар эҳтиёжлардан келиб чиқди. Инсон ўз эҳтиёжини қондириш учун истак-хоҳиш пайдо қилади. Истаклар эҳтиёжни қандай қондириш ҳақида фикрлай бошлайди ва аниқ бир режа топганидан кейин уларни ҳаракатга келтиради. Ҳаётингизда муаммо пайдо бўлса уни йўқотиш учун биринчи қадам қўйинг. Сиз орзу қилишни бошланг. Орзуларингиз ҳаётга тўғри келмаса, бу орзу эмас... фантазия ва иллюзиялардир. Ақл сизга нима кераклигини ўзингизни қандай баҳолашингиз орқали аниқлаб беради. Сизнинг ички “Мен” образингиз нималарга муҳтож бўлиши мумкин? Уларни қандай қондириш йўли бор?, каби саволларга жавоб беради. .........

МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:
https://uzpsixolog.uz/23we/

Зебинисо Аҳмедова

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
999 views04:39
Ochish/sharhlash
2022-12-01 10:00:17 ​​ВИДОЛАШИШ ОСОНМИ?

Босаётган қадаминг хайрли бўлсин. Чумолиниям оёғинг босмасин... Оёғингнинг тагидаги майсаничи?
Нимгина нимжонгина навнҳол майса тошни ёриб чиқсаю, сенинг пойқадаминг уни эзса?

Ногахон, билмай қолиб ...
Нимгина, нимжонгина ниҳолгина жонсарак эмас, яна бош кўтариб қаддини тиклаб, ўсиб чиқаверади...

Қадамингни ёмонлаб, дуойибад қилиб ўтирмайди-ю...
Ўша ниҳол кўзни қувнатиб дарахтга айланганида, моможон ёнида ўтириб "Соядор бўлгинки, соянгдан мингларча инсонлар бахра олишсин..." дейишганида Видолашиш они келдимикан?

Болалик билан Видолашиш... Ўйинқароқлик билан видолашиш...

Бўйдоқлик билан видолашиш...

Йигитлик билан видолашиш...

Эркаклик билан видолашиш...

Ох... Нақадар оғир... Кексаликни буйинга олиш...

Увлаб, бўзлаб эсган изғирин шамол дарахт баргларини юлади...

Ҳазон килиб баргларни оёқ ости қилади...

Жонини бериб, вояга етказган барги билан ВИДОЛАШИШ осонмикан дарахтга?

Яна баҳор шаббодаси, сабо елдирган лой хиди...
Жийда хиди... Анор гули... Шафтоли ранги...

Мардлик билан видолашмайдилар!
Омад билан видолашмайдилар!
Дуо билан видолашилмайди...
Баҳор билан видолашмайдилар...
Севги билан видолашмайдилар...

ВИДОЛАШИШ ОСОНМИ?

Зебинисо Аҳмедова

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.4K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-12-01 07:00:03 ​​Ҳар бир муаммо инсонга ҳизмат қилади.

Қандай қилиб дейсизми? Муаммонинг ечилмаслигидан кимдир манфаатдор. Муаммонинг ечилмаслиги кимгадир ҳизмат қилмоқда. Бу инсон балким сиздирсиз. Муаммони ечиш янаям мушкулроқ муаммо пайдо қилишини билиб ўзингизни шундай тутаётгандирсиз. Нима бўлганида ҳам агар сизга муаммони ечиш керак бўлганида, сиз муаммони ҳаёт мақсадингизга айлантирган бўлар эдингиз!

Ушбу китобдаги энг кучли дўстингиз, мақсадингизнинг устуни, ҳаётингизнинг кучини олувчи, яшашга куч бағишловчи, фикрларингизни ўғирлаган, жамлаган пулингизга эга чиққан, пулсизликда йўл кўрсатган, иродангизга журъат бахш этган МУАММО ҳақида билим бермоқчиман. Муаммо ҳеч қачон душман эмас. Муаммони мақсадга айлантира олмаслик муаммо билан душманлашишдир. Дўст муборак бўлсин! Исми “Муаммо!”!

Зебинисо Аҳмедова.

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.4K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-11-29 10:14:49 Мана нима учун БОЛАНГИЗ ЎҒРИЛИК қилади. Билар эдингизми?

Томоша қилинг




_______________________

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
310 views07:14
Ochish/sharhlash
2022-11-29 08:02:23 ​​Жанжал

Нафрат, айблов, жаҳл, ғазаб, кўнгил қолиши ҳиссиётлари қоришмасидан пайдо бўлган қарор. Қарор пайдо бўлмагунича бу тортишув босқичидаги талаб ва таклифлар кетма-кетлиги бўлади. Масалан, сенлаш билан "...сен қила олмаяпсан" айблови, додлаш билан "...шунақаям шўрпешонаманми..." армони, қарор билан "...енди мен аввалгидек емасман!" қўрқитилиши, ҳафа бўлиш билан "...мен сизга ишонган едим" қўл силтадингиз. Бу қиёфаларга бир боқинг. Кимни кўрдингиз ?

Aлбатта, йенгилган, кучсиз, ожиз инсон олдингизда турибди. Шу ожизлик қиёфасида калтак, шапалоқ, тепки кетма-кетлиги бўлса, қарабсизки, кечирмаслик қиёфасини ҳам ўзингизга олиб қўясиз. Ва ниҳоят, орқага йўл йўқ! Ўч олиш, ёмон кўриш, унга ёмонлик тилаш. Жанжал босқичига кириб қолдингизми, баъзи бир қоидалар сизнинг ёдингизда бўлиши керак. Ҳеч қачон хавфли ва соғлигингиз учун хатарли қадам қўйманг. Хавф шундаки, қулоққа урилган бир шапалоқдан қулоқ пардаси йиртилиб кетиши мумкин. Ҳиссиётини жиловлай олмаган инсон ичидаги ғалаённи еркакча ҳал қилгиси келади. Бу еса, ҳимоянинг енг кучли воситаси бўлган куч ишлатиш йўли билан уриш, танага азоб бериш кабилар билан амалга оширилиши мумкин.

Aлбатта, ақл - фаросатингиз, ўзингизни ҳимоя қилишга. Aқл, сабр, фаросат жанжалда қалбга мехр берувчи сўзни ўйлаб топишингиз ва ҳимоя бу ғазабли инсон олдидан қочиш деб аталади.

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
581 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-11-28 14:12:43
Ўзимга бўлган ишонч тушиб кетди ...

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
854 viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2022-11-28 09:14:36 ​​Ишониш ва ишонч ҳақида хикоя

Бир куни қуёш дарахтга айтибди.
-Хой, дўстим, сен менинг раҳнамолигим остида ўсдинг, улғайдинг, бир йил ичида ҳам гулладинг, ҳам хосил қилдинг. Энди мен бироз узоқлашаман, балким булутлар ортидан мени топа олмассан, балким кун бўйи нурим сенгача етиб ҳам келмаслиги мумкин. Шунинг учун мендан ҳафа бўлма, яна қайтаман, яна қизғин суҳбатлар қурамиз, сен мен томон интиласан. Фақат бир ўтинчим бор. Ҳаммагаям ишониб қолма, айниқса, шамол сенга озор бериб қўймасин деб қўрқаман.
-Дунёни чароғон қилган Қуёшсиз, сизнинг борлигингизни ўзи менга кифоя, шамол ҳар доимги шўхлигини қўймайдиган қувноқ дўстимиз-ку, унга ишонаман.
-Йўқ, ўзингга ишон, дўстим, ўзингга ишон! Ҳатто шамолгаям ишониб қўймагин!
Шу маслаҳат билан Қуёш дарахтдан ва ердан ҳам узоқлашибди. Ўша куниёқ шамол увиллабди. Ўша куниёқ шамол шўхлигини бошлабди. Дарахт эса шамолга қараб ишониб ўтираверибди. Дарахт кечга бориб бундай ўзига қараса барглари тўкилиб, ичидан қуввати кетиб сарғайиб қолибди. Шундаям “МЕН ШАМОЛГА ИШОНАМАН” деб яхши гумонда бўлаверибди.
Тез кунда шамол дарахтнинг барча баргларини юлиб олибди.

Узоқдан бу ҳолатни кузатаётган Қуёш, “Эй, дўстим, дарахтгинам, қанчалик қийинчилик билан бу баргларни ўстирган эдинг, шамолнинг раҳмиям келмади, кўрдингми, нега унга ишонч билдирдинг”, депти.

Дарахт ўзи ишонган шамолнинг юзига тик боқиб, шу саволни беришни тўғри деб билибди.
-Ҳой, дўстим Шамол, нима учун сен менинг ишончимни оқламадинг, нега сен менинг баргларимни юлиб туширдинг, нима учун мен қийналиб ўстирган баргларни ерга тўкдинг, оёқ ости қилдинг. Муддаонг нима эди?
-Дўстимсан ишонч билдирганинг яхши. Лекин ишонч дегани фақат сени айтганингни қилишим кераклиги дегани эмас-ку! Ахир мен шамол бўлсам, мен совуқни еталаб келишга масъулман. Сени аслида Қуёш алдади мен эмас. Қуёш нима учун сендан узоқлашаётганини айтмай сенинг ишончингни пуч қилди. Қуёшнинг узоқлашгани совуқнинг яқинлашганидир. Совуқнинг яқинлашгани эса бор имкониятингни бошқатдан бошлаш учун тиниқиб олишингдир. Аслида мен сенга кўпроқ дўстман, ўзингга ишонгин дўстим. Яна бир марта новда чиқаришингга, яна бир марта Қуёшдан иссиқлик олиб фасл алмашиниши қонунлариниям ҳисобга олишингга ишонгин. Ўзингга ишон ўзингга!
-Бу нима дегани дўстим? Дўстлик йўқ деганими? Мен сенга ишонч билдирганим нотўғрими?
Ишониш ва ишонч ўртасида фарқ бор. Ишониш бу ҳар ҳил вазият бўлишига тайёр бўлишга ишонишдир. Ишонч эса қандай вазият бўлсаям ўзингдан куч топиб янгилана олишингга ишончдир.
Ишонишда нима бўлишини бошқаларнинг ихтиёрига топшириб, вазият уларнинг ҳатоси ёки камчилиги дейиш. Ишонч вазият қандай бўлишидан қатъий назар ундан беталофат чиқиб кетишдир.

Дўстга зор қилма, душманга хор қилма! Дўст ҳам ўзинг ва душман ҳам ўзинг. Агар ишонч ўзингнинг қўлингда бўлса ўзингга дўстсан, агар ўзингга ишонч бўлмаса, ўзингга душмансан!
Ҳаммагаям ишонаверма, яъни фақат сиз кутгандек бўлишини истаб яшаманг. Ишончсизлардан узоқлашинг. Шунда ўзингизга яқинлашасиз, тўғрироғи ўзингизга ишонч пайдо бўлади. Ўзингизга ишонақолинг дўстим!

Зебинисо Аҳмедова “Психологлар учун метафора” китобимдан лавҳа.

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.2K views06:14
Ochish/sharhlash
2022-11-27 09:00:07 ​​Туйғуларнинг ҳам бугунгиси, кечагиси ва эртангиси бўлар экан.

Бугунги кун туйғулари:
хурсандчилик, завқ, хотиржамлик, ғайрат, журъат, меҳр, шукр.

Кечаги кун туйғулари: айбдорлик, ёмон ҳаёллар, кутиш, қарғаш, кечирмаслик, “нега?!” деб савол беравериш, ўзини айблаш, бахтсиз сезиш.

Ертанги кун туйғулари: кутиш, умид, раҳм, режалаштиравериш, хавотир, қўрқув.

Қайси дунёда яшаяпсиз? Кечаги кунда қолиб кетибсизми? Ўлган дақиқаларни таҳлил қилиб ёмон ҳаёл ва сўнгсиз “нега?!” деган савол билан бахтсиз бўлмоқдамисиз?

Хали туғилмаган эртанги кунга бахтли бўлиш дақиқаларини қолдириб, бахтли онларни кечиктираяпсизми? Қандай қайтасиз бу кечаги азадан, келажакда учиб юришингиздан мен билолмадим. Аммо битта тўғри йўлни биламан, борингиз билан бугуноқ бахтли бўлинг.

Қизингизнинг ним табассумига қараб, қаердан пул топиб уни турмушга бераман деган қайғуга чўкманг. Ўша нима табассумга ошиқ инсонлар топилишига юз фоиз ишонинг. Яхши инсон сиз қайғурган мол-дунёга эмас, меҳрли қизингизга ошиқ бўлади. Буни унутманг. Муносабат тилингиз қайғу тили эмас, лотин тили эмас, меҳр тилига айланади. Муносабати қайғу тили билан бошланиб, мол дунё тилига айланиб, қайғу билан тугалланадиган муносабатлар ҳам бор. Танлов сизда.

“Бахт нима?” деган саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради. Аммо унинг таркибий қисми битта, яшашни исташ, келажакка катта ниятлар қилиш, қувнаш, завқ олиш ва албатта, шукронлик билан дунёга боқиш.

“Бахтсизлик нима?” деган саволга ҳам ҳамма ҳар-хил жавоб беради. Аммо бахтсизликнинг ҳам таркибий қисми бир хил: ҳаётдан қониқмаслик, ёмон фикрлар чулғаши оқибатида яхши ният қила олмаслик, хавотир, қўрқув билан яшаш, борига кўнмаслик, хўрланиш, ўзини эзилган ва жафо кўргандек хис қилиш, тухмат балосидаман деб ундан қутула олмаслик, ёлғон қурбонига айланиш, ёлғон билан яшаш, айблов, кучсизлик, бахллик, қисқаси, бир сўз билан айтганда ношкурлик.

Зебинисо Аҳмедова

«Ўзлигингизни ўзингиздан изланг» китобини харид қилинг.

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: » @ZebinisoPsixolog
... ва инфо канал: » @ZebinisoAhmedova
439 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-11-27 08:00:07
Сўнги бора боламни кучоқлайин, имкон беринг .....
585 views05:00
Ochish/sharhlash