Get Mystery Box with random crypto!

​​Бир инсон қишнинг қахратон совуғида ертўлага егулик олгани т | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Бир инсон қишнинг қахратон совуғида ертўлага егулик олгани тушибди. Овқатга керак сабзавотлардан олибди, ипга тизилган қалампирни ҳам унутмабди. Энди ертўланинг эшиги томонга юрса бир идишга кўзи тушибди. Ўша идишга ўнг қўлини солиб юм-юмалоқ бир нарсани топибди. Ўша номаълум нарсадан қўлига бир қисм олибди, лекин идишдан қўлини чиқара олмай қолибди. Овқатни бошлай олмаётган хотини ертўлага тушиб қўлини идишдан тортиб ололмаётган эрига ёрдам бермоқчи бўлибди. Аммо бу қўлни идиш қўйиб юбормасмиш гўё. Шу пайт қўшни келиб қолибди. На эрини, на хотинини уйдан топа олмасдан энди кетаётган экан, ертўладаги овозни эшитибди. Қўшни «нима бўлди экан?» деб улардан хабар олибди. Кўрганлари унинг кулгусига айланибди. “Менинг айтганимни қилсанг, қўлингни бу идишдан чиқариб бераман! дебди қўшни. Қўлини идишдан тортиб ола олмаётган қўшни тезда кўнибди.
-Энди, дебди қўшни, қўлингдаги нарсаларни ташлаб, муштингни бўшат ва идишдан тортиб ол.
-Унда қўлимдаги бу егуликни қандай оламан, ахир уни олиш учун шу идишга қўл солувдимку!
-Айтганимни қилсанг, қўлингни идишдан тортиб оламиз.
-Худди сен айтгандек қилдим, дебди бу қўшни ва қўлини идиш чангалидан қутқарибди.
Ҳаёт ҳам худди шундай, бахтли бўлиш иложини топа олмаётганингизда қўлингиздаги кераксиз нарсани ташлаб, туғилган муштумингизни очинг...

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобимдан лавха.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog