Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат ходимларининг 40 фо | Zafarbek Solijonov

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат ходимларининг 40 фоизи ўз вазифасидан озод этилди. Бугун ССВда йиғилиш бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилди ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Меҳнат қонунчилигига амал қилинган.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12 мингтага кўпайиб, 57 600 тани ташкил этган. Уларнинг энг катта қисмини сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этади.

ССВ Матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov