Get Mystery Box with random crypto!

FOOD CITY бўйича саволларим бор FOOD CITY - 'Yangi Qo'yliq De | Zafarbek Solijonov

FOOD CITY бўйича саволларим бор

FOOD CITY - "Yangi Qo'yliq Dehqon Bozori"
(сайтида ўзлари шунақа номлашган) атрофидаги баҳсларни кузатяпмиз. Аксар саволларга жавоблар очиқ ёки чалкаш бўлиб турибди. Батафсил муносабат кўрмаяпмиз. Шу ўринда менда ҳам саволлар пайдо бўлди. Жавоби берилиши лозим, албатта.

Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплексларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мавжуд. Қарорда бозорни ташкил этиш тартиби белгиланган. Қарордаги тариф ва маъмурият берган тарифни солиштирсак, ўзлари номлагани каби уни бозор деб қабул қилсак, ўз-ўзидан бир қанча саволлар юзага чиқмоқда.

Тартиб бўйича бозор фаолиятини ташкил этадиган юридик шахс АЖ ёки МЧЖ шаклида ташкил этилиши керак. Ва энг асосийси, муассисларидан бири мажбурий тартибда устав фондидаги улуши камида 51 фоиз бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи бўлиши шарт. Берилган ном бўйича (FOOD CITY) маълумотлар базасидан юридик шахсни излаб кўрдим. 2 та кўзга яқинроқ МЧЖ чиқди. Бироқ таъсисчилари 100 фоиз жисмоний шахслар.

FOOD CITY - "Yangi Qo'yliq Dehqon Bozori"га ажратилган ер ҳақидаги қарорни кўрсак бўладими? FOOD CITY бозор бўлса, қонунга риоя қилинганми? Муассислари кимлар? Муассислари таркибида ҳокимлик борми? Унинг мажбурий улуши 51 фоизга тенглаштирилганми? Қўшимча савол: нима учун "CITY" деган сўз янги Ўзбекистоннинг янги биноларини номлашда прототип қилиб олиняпти? Бошқа саволларим ҳам бор, уларни йўл-йўлакай бериб кетаман.

@Zafarbek_Solijonov