Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 164

2022-01-28 19:04:08 Ҳайвонот боғида аёл киши 3 ёшли қизини айиқлар олдига отворди Айиқ ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқдан устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатган. Меҳмонлар ва ходимларнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган…
7.2K views16:04
Ochish/sharhlash
2022-01-28 18:47:24 Ҳайвонот боғида аёл киши 3 ёшли қизини айиқлар олдига отворди

Айиқ ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқдан устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатган. Меҳмонлар ва ходимларнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган, у болани йиртқичнинг волерига отиб юборган.

Зузу лақабли айиқ секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрган ва ундан узоқлашган.

«Йиртқичлар» бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишиб, айиқни ички хонага чақиришни бошлашган ва айиқ ҳам қаршилик кўрсатмасдан хонага кирган.

Бола волердан олиб чиқилиб,  ҳайвонот боғининг ҳамшираси кўригидан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмаган. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

@Zafarbek_Solijonov
8.9K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash
2022-01-28 11:31:21 Тошкентда икки аёл хитойлик эркакка тажовуз қилди

Исмлари шартли ўзгартирилган Дилбар ва Умида исмли аёллар хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилади. Унинг автомашинасида кетаётганда Дилбар куч ишлатган ҳолда бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босади. Аммо у кутгандек эркак ҳушидан кетишнинг ўрнига машинани тўхтатиб, қочиб кетади.

Судланувчилар хитойликнинг фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, 5.500 АҚШ доллари, 2.000 Хитой Юани, 15.000 Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни талон-торож қилиб, унга жами 61.577.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинишади.

Маълум бўлишича, Умида доим хитойликнинг 5 хонали уйини тозалаб турган. Иш кўпайгани сабаб Дилбарни ёрдамга чақирган. Уйни тозалаганлари учун уларга 100 доллардан пул берилган. ЖИБ Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди суд ҳукмини ўқиди. Дилбар бир қанча моддалар билан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, Умидага 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@Zafarbek_Solijonov
11.9K viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2022-01-28 09:38:26
25 январь куни блэуаут бўлди. Ўзбекистон электрсиз қолди. Бухородаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам газ қазиб чиқариш ҳам вақтинча тўхтади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Вақтинчалик штаб” тузди. Ишчи гуруҳ таркибида ўзи ҳам Бухорога борди. Бошқарма ходимларига фаолиятни тўлиқ тиклаш бўйича топшириқлар берди.

120 дан ортиқ транспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи Автосарой, АЁҚШ ва АГҚШлар ҳам барпо этиш лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошланганди. Лойиҳани рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Бошқарма 2021 йил давомида 23 конлардаги мавжуд 280 та қудуқлар орқали 4,5 млрд. метр куб табиий газ ва 98,8 минг тонна газ кондесати қазиб чиқарди.

21,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарди. 10 қудуқда капитал таъмирлаш ҳамда 6 та қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Геологик техник тадбирларни бажариш ҳисобига 2022 йилда 4,6 млрд. куб метр табиий газ қазиб чиқариш ва 60 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

@Zafarbek_Solijonov
10.8K views06:38
Ochish/sharhlash
2022-01-28 09:24:55 Президент қарорига мувофиқ, ҳар йили бир маротаба 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг овқатланиши, тамакига қарамлилиги, тана вазни, артериал босими, қондаги қанд ва холестерин даражасига қараб, уларнинг саломатлик профили баҳоланади. 40 ёшдан ошганлар йилига камида бир марта скрининг текширувларидан ўтказилади. Юрак-қон томир касалликлари бор 200 мингдан ортиқ аҳолига эса эналаприл дори воситаси бепул берилади.

@Zafarbek_Solijonov
11.5K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-01-27 18:56:35 Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ҳар бир сўзимиз, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз жамиятга, одамлар қалбига қандай таъсир кўрсатишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор беришимиз зарур.

Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак".

Президент матбуот котиби саҳифасидан олинди. Кечаги селектордан.

Видео шу ҳақда батафсил:

12.1K views15:56
Ochish/sharhlash
2022-01-27 18:36:24 Блогер Тимур Саттаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Бухоро шаҳридаги “Чор Минор объекти ва унинг атрофидаги ҳолат бўйича видео жойлаганди. Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси Матбуот хизмати муносабат берди.

Масъуллар маҳалла фаоллари билан чиқиб жойида ўрганиш олиб борибди. Ўрганиш натижасига кўра, “Чор Минор” ва унинг атрофидаги ҳудуд айни пайтда озода экани, бу ерда ҳеч қандай қўйхона мавжуд эмаслиги ва видеода акс этган ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди.

@Zafarbek_Solijonov
11.4K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash
2022-01-27 15:07:25
У қайтди. Ўзбекистонда сарказми ўта кучли, биринчи рақамли стендапер, менинг қадрдон акам - Миршакар Файзуллоев 11 феврал куни концерт бермоқда. Мен бораман. Сиз ҳам боринг.

Билетни шу ердан харид қилишингиз мумкин: https://shortest.link/2EF3?l=ru&c=UZ&ipage=o

@Zafarbek_Solijonov
11.7K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-01-27 14:58:00 Айни пайтда мамлакатимизда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланди.

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, сиздан сабр-тоқатли бўлишингизни, электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
11.6K views11:58
Ochish/sharhlash
2022-01-27 14:45:40
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ режимда иш бошлади

Электр таъминоти етказиб берилиши тикланганидан сўнг, завод тўлиқ режимда ишлаб бошлади ва ўртача кунлик автобензин 2500 тонна, Жет A-1 маркали авиация ёқилғиси 200 тонна, дизель ёқилғиси 700 тонна, мазут 180 тонна ҳамда 560 тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришиш таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз”

@Zafarbek_Solijonov
11.5K views11:45
Ochish/sharhlash