Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 166

2022-01-25 12:44:15 Свет ўчди. Кейин газ ва сув ҳам ўчди. Метрополитен, темирйўл, аэропорт, светофорлар фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Лекин шулар ҳақида хабардор қилиб турган мобил алоқа ва интернет ҳозирча ўчмаяпти. Қўшимча генераторларни ишлашини таъминлаб турган масъулларга ташаккур.

АКТга янги вазир Шерзод ака келгани билиняпти. Ходимларига алоҳида раҳмат. Эскиси ҳовлиқиб, "тўполон бўлиб кетмасин" дея уздириб қўйиши ҳам мумкин эди, менимча. Имкониятдан борича фойдаланиш керак, уни йўққа чиқармай.

@Zafarbek_Solijonov
11.1K viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2022-01-25 11:10:35 Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
15.5K viewsedited  08:10
Ochish/sharhlash
2022-01-25 10:43:03 Билгичлар электр таъминоти узилиши маълум вақт давом этса, мобил алоқалар ҳам қўшимча энергиясини сарфлаб бўлиши натижасида бирин-кетин узилишни бошлашини айтмоқда. Расмий муносабат беришса яхши бўларди.

Узоқдагилар яқинлар ҳолидан хабар олиш эсдан чиқмасин.

P.S. Mobiuz компанияси ҳозиргина юқоридагиларни тасдиқлади.

@Zafarbek_Solijonov
11.4K viewsedited  07:43
Ochish/sharhlash
2022-01-25 10:09:35 Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
18.1K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2022-01-25 09:57:39 Тошкент шаҳрининг бир қанча туманлари ва маҳаллий ҳудудлар электр таъминотидан узилиб қолди. Энергетика вазирлиги авария ҳолати юзага келгани ва уни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганини айтди. Яна расмий муносабат бериларкан.

Илтимос, кўп қаватли уй, биноларда яшайдиганлар, ишлайдиганлар лифтларга қараб қўйинг. Шифохонадагилар электр аппаратга уланганлар ҳолидан хабардор бўлинг. Дазмол ва бошқа шу каби электрга уланган техникаларга эътиборли бўлинг.

Ҳайдовчилар, пиёдалар эса жазавага тушмай, жамоатчилик назорати ва ўзаро ҳурмат асосида чорраҳаларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. "ГАИ" ходимларига осон тутманг, қонунни яхши билсангиз, уларга иложи бўлса ёрдамлашинг. Биз онгли мавжудот - инсонмиз.

P.S. Ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болалар ва қариялар ҳолидан хабар олиш эсдан чиқмасин, илтимос.

@Zafarbek_Solijonov
13.4K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-01-25 09:42:48 “Менимча” кўрсатувининг биринчи сони ҳақида муносабат билдиргандим. Ўша вақти ҳиссиётга берилибман. Камчиликлари билан бирга, унинг бир қанча ютуқларини ҳам таъкидлашим лозим эди. Сал олдин кўрсатувнинг иккинчи сони ҳам чиқди. Кўрдим. Кўрсатув менга ёқди.

Республиканинг биринчи шахси фаолиятини ёритиш асносида унга жамиятдаги энг муҳим муаммолар ҳақида ҳам моҳирона “сигнал” ташланган. Демак муаллифлар лойиҳадан кўпроқ ижобий натижа хоҳламоқда. “Менимча”нинг давомийлигидан фақат ва фақат жамият ютади.

Эмоцияга берилиш биз блогерларга теккан касаллик бўлса керак. Бу бизнинг жонкуярлигимиздандир. Ҳиссиётга берилиш ҳолати ижтимоий тармоқларда сериаллар хусусида билдирган айрим фикрларга муносабатимда ҳам сезилиб қолди. Мен хато иш қилдим. Нима бўлганда ҳам биз ихтиросга берилишга ҳақимиз йўқ, чунки бизни минглаб муштарийлар ўқийди. Биз барчамиз холис муносабат бериб боришга ҳаракат қилишимиз керак.

Сериаллар бўйича жамоатчилик фикрларининг инобатга олиниши, “Севимли” телеканали раҳбарияти ва бошқа масъулларига чора кўрилиши сабоқли ҳолат бўлди. Бундан барча телеканаллар, ижодкорлар хулоса қилади. Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги янги сериаллар олиниши учун маблағ ажратилиши, уларни ишлаб чиқарилиши ва бошқа ҳолатларда юқоридагиларни ҳисобга олади деб ўйлайман.

Айни вақтда Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳаммамизни ўйлантирадиган вазият. Бундай вақтда жамиятнинг фаол қатлами бўлган журналист ва блогерлар, масъулиятни хис қилган ҳолда, холис бўлиб, фаолиятимизни Президент ислоҳотларига ҳамоҳанг равишда олиб боришимиз, менимча, энг тўғри йўл бўлади.

@Zafarbek_Solijonov
10.4K viewsedited  06:42
Ochish/sharhlash
2022-01-24 18:12:10
Компьютер ҳам гапирворяптими?

@Zafarbek_Solijonov
7.1K viewsedited  15:12
Ochish/sharhlash
2022-01-24 17:00:42
Қанча кам нарса билсангиз, сизни бошқариш шунча осон бўлади.

QLEVER o‘yin platformasi - бугунги кунда минглаб фойдаланувчилар ўзларининг танқидий фикрлаш қобилиятлари ва медиасаводхонликларини ошириб бораётган смарт-ўйинлардир.

«Ҳақиқат шахри», «Детектив», «Медиамайдон», «Фактчекер», «Суперқуиз» каби таълимий ўйинлар сизга ҳам билимларингизни ошириш, ҳам йирик балларни олиш имконини беради.

Бу балларни бир вақтда балансингизни тўлдириш, QLEVER маркет бўлимидан смартфонлар, қулоқчинлар, колонкалар, ноутбуклар ва бошқа совғаларни қўлга киритиш имконияти ҳам мавжуд.

Юклаб олинг, ўйнанг, ютуқларга эга бўлинг ва ўзингизни ривожлантиринг!

Play Marketдан юклаш
Web сайтдан ўйнаш
8.0K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2022-01-24 11:14:40
2018 йилнинг май ойида президент бошқа давлатлар билан шартнома тузилиб (менимча Хитой назарда тутилган), ер тагида илон қимирласа биладиган махсус ускуналар олиб келинаётгани ҳақида "сигнал берганди" . Техникалар олиб келиниб, ишга туширилаётган бўлиши мумкин.

Бугун депутат Кушербаев киберхавфсизлик бўйича янги лойиҳа кўрилаётганини айтди. Киберхавфсизлик - ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади. Менимча ДХХ фаолияти қонунийлаштирилмоқда.

Қозоғистон воқеалари, давлат маслаҳатчисининг фикрлари ва бошқалардан келиб чиқиб, давлатчиликка қарши ҳар қандай ҳолатга муросасизлик бошланса керак деб ўйлаяпман. Ёзадиган изоҳ ва бошқача тарздаги муносабатлар, эшитаётган, билиб-билмай тарқатаётганларингизда эҳтиёт бўлинг. Қонунни бузманг.

@Zafarbek_Solijonov
10.9K viewsedited  08:14
Ochish/sharhlash
2022-01-24 10:31:39 Президент давлат маслаҳатчиси "Шариат билан бошқариладиган ислом давлати"ни орзу қилаётганларга муносабат билдирди

Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаазим Миноваров шариат билан бошқариладиган ислом давлатини орзу қиладиганлар учун расмий муносабат билан чиқди.

"Таассуф. Шу мамлакатнинг нонини еб, сувини ичиб, "Шариат билан бошқариладиган ислом давлати" орзусида юрганлар тўғрисида эшитсам, хафа бўлиб кетаман. Ироқда, Сурияда, қўшни давлатда нималар бўлганини кўриб, билиб туриб, наҳотки ана шундай тузумни орзу қилсалар?! Нима етишмаяпти? Ибодат қилма, деяптими биров? Рўза тутма, деяптими? Ҳаж қилма, умра қилма деяптими?

"Гап" деган нарса, маросим одамлар ёзда деҳқончилик қилиб, қишда бекорчи бўлиб қолган замонларда пайдо бўлган. Ҳозир ким бекорчи? Нега оила бошлиғи топиб келган ва болалар тарбияси-таъминотига ишлатилиши керак бўлган маблағни "гаплар"га, дунёнинг аллақаерларидан олиб келинаётган қора либосларга ишлатиб, энг катта неъматимиз - тинчликка рахна солишни ўйлайдилар айрим юртдошларимиз? Бундай нарсаларга асло бефарқ бўлиш керак эмас.

Ўранишда аввало қалб ўранади, нафс ўранади, момоларимиз, оналаримиз ўрагандек рўмол ўралади, ҳам ярашадиган, ҳам авратни ёпадиган миллий либосларга ўранилади. Динимизга, миллий ва диний одатларимизга риёни, бидъатни аралаштирмайлик! Юртимиздаги тинчликни асрайлик!", дея фикрини якунлаган Шаазим Миноваров.

Менга бу фикрларга муносабатингиз қизиқ. Сиз қандай қарайсиз?

@Zafarbek_Solijonov
13.9K viewsedited  07:31
Ochish/sharhlash