Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 167

2022-01-20 18:19:46 Ўзбек сериаллари мавзуси роса қизидия) Сериалларни муҳокама қилиш сериали сўнгги қисмида аслида кимдир ўзининг иштаҳасини кўрсатгандек туюлмадими сизларга?)

Сизлардан ҳам фикрлар кутаман видеоимда.



8.1K views15:19
Ochish/sharhlash
2022-01-20 17:32:39 «Жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали жорий йилда бор-йўғи 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.

Биргина мисол: Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?

Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи», - дейди президент Шавкат Мирзиёев.

@Zafarbek_Solijonov
8.7K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash
2022-01-20 17:01:11
АгроЗамин — бу агробизнес учун мўлжалланган электрон савдо майдончаси. Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги бозори вакилларининг бизнес имкониятлари ва фаолият географиясини кенгайтиришдан иборат.

Расмий Telegram канал
- - - - -
Сайтимизда етказиб берувчиларни топишингиз, маҳсулотларингизни тез ва осон сотишингиз мумкин — agrozamin.uz
8.2K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-01-20 15:18:41 Буюк Британияда ҳафтада 4 кун ишлаш синов тариқасида йўлга қўйиларкан. Four-day working week жамоат ташкилотига кўра, ушбу лойиҳада 30 та компания қатнашаркан.

Ходимлар ҳафтасига берилган 32 соатни истаса 4 ёки 5 кунга бўлиб ишлаши мумкин экан. Шароитлар ўзгармаскан - ойлик ва бошқалар. Асосий мақсад - ишчилар ўртасида ишлаш самарадорлиги ошириш.

Дам олиш куни ҳам кечаси билан селектор қиладиган мамлакатга саломлар!

@Zafarbek_Solijonov
9.6K views12:18
Ochish/sharhlash
2022-01-20 13:22:19
IT Park Coursera bilan birgalikda OTM'ga kirish uchun «Course in Information Technology» tayyorlov kurslarini ishga tushirdi!

6 oy ichida siz Google, shuningdek, London va Michigan universitetlarining kurslari bazasida dasturlash, matematika, akademik ingliz tili va menejment asoslari bo'yicha ta'lim olasiz.

10-fevralgacha ariza topshirishga ulguring: http://apply.itpu.uz/

Batafsil
9.1K viewsedited  10:22
Ochish/sharhlash
2022-01-20 12:58:34 Президент қарори билан маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

Президент қарорига кўра, маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимини яратилиб, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

Яъни ҳеч ким ишсиз қолмайди. Мактаблардаги етакчиларнинг ҳам иш билан таъминланиши бўйича мутасаддилар зарур ишларни амалга оширишмоқда. Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам мактабдаги ёшлар етакчилари учун бўш иш уринлари очиқ портал орқали эълон қилишини билдирган.

Маълумотларга кўра, мактаблардаги кўплаб етакчилар аллақачон иш билан таъминланган. Хусусан, мактаб етакчиларидан бугунгача 1376 нафарининг номзоди маҳалладаги ёшлар етакчилигига тасдиқланган, 24 нафари мактаб директорлигига, 177 нафари директор ўринбосарлигига, 2346 нафари бошқа лавозимларга ишга тайинланган.

Шахсан мени хурсанд қилгани эса, қуруқ тадбирлар эмас, аниқ амалий ишларни, фойдали лойиҳaларни амалга оширадиган, ҳар бир ёшнинг муаммоларини маҳалла даражасида эшитадиган, уларга эътибор кучайтириладиган жуда катта тизим йўлга қўйилмоқда. Маҳалладаги ёшлар етакчиларига муносиб ойлик иш ҳақи ҳам белгиланибди.

@Zafarbek_Solijonov
9.6K views09:58
Ochish/sharhlash
2022-01-20 12:47:22 Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори
Фирдавс Абдухолиқов миллий сериаллар бўйича
изоҳ берди

Бугунги кунда барча телеканалларда миллий сериалларнинг сони кўпайганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Тан олиш лозимки, айни пайтда нодавлат телеканаллари эфирига узатилаётган миллий сериалларнинг бадиий ва ғоявий мазмуни талаб даражасида эмаслиги кўзга ташланмоқда. Бир қатор сериаллар сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда томошабинлар томонидан танқидий муҳокама этилганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Сериал жанр сифатида энди-энди оммалашиб бормоқда. Телеижодкорларимизда бу борада зарур тажриба ва кўникмалар ҳали тугал шаклланмаган десак, муболаға бўлмайди. Бунинг учун эса вақт, маблағ ва малакали кадрлар зарур. Шу боис соҳага Ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича салмоқли қадамлар қўйилди.

Ўтган 2021 йилда Кинематография агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида телеканаллар билан ҳамкорликда шифокорларнинг заҳматли фаолиятига бағишланган “Нажоткорлар” (Зўр.Тв) ҳамда “Орзулар палатаси” (Севимли.Тв), маҳалла ҳаёти ва тадбиркорлик мавзусидаги “Қодирхон” (Менинг юртим), шунингдек, “Маҳалла”, “Тузоқ”, “Дард” ва “Алвидо болалик” сингари бошқа бир қатор сериаллар суратга олинди ва олинмоқда.

Шу билан бир қаторда давлат буюртмаси асосида суратга олинган “Беҳбудий”, “Саид ва Саида”, “Авлоний”, “Қўқон шамоли”, “Сумбул” сингари ўнга яқин бадиий фильмларнинг сериал версиясини ҳам яратиб, барча телеканалларга бепул тақдим этилди. Лекин шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини сезмоқдамиз.

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган “Севимли” телеканалида намойиш этилаётган “Сабрия” сериали ҳақиқатдан ҳам бадиий ва мазмунан саёз . Бу режиссёрнинг дастлабки ишларидан бири эканлигига қарамасдан телеканал Бадиий кенгаши зарур даражада ўз таклиф, тавсия ва амалий ёрдам бермаганлиги маълум бўлди.

Жамоатчилик ва телетомошабинларнинг бу сериалга нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларини телеканали таъсисчилари ва ижодий жамоаси албатта инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор.
Нодавлат телеканаллари эфирида узатилаётган ва томошабинлар томонидан танқид қилинаётган сериалларнинг асосий қисми хусусий продакшн студиялари томонидан ишлаб чиқилган.

Келгусида мазкур студиялар билан ҳамкорликда ишлашимиз, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, аммо, суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консултатив Бадиий кенгаш ташкил этиш зарурати яққол кўзга ташланди. Ушбу тавсиявий ҳарактерга эга Кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қиламан.

Ҳозирда кузатилаётган камчиликларни олдини олиш учун, биз бу жараёнда барча телеканаллар ва хусусий продакшн студиялар билан миллий сериаллар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, эндиликда сон эмас сериаллар сифатига алоҳида эътибор қаратамиз.

Энг муҳими, халқимизнинг маънавий эҳтиёжларини қондирадиган, бадиий мазмуни юқори, ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларимизга жавоб берадиган сериалларни тайёрлаш бўйича махсус дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Ҳукуматимизга киритиш асосий вазифамиз ҳисобланади.

@Zafarbek_Solijonov
9.1K viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2022-01-20 11:19:05
Пиёдалар ҳаракатига тупурилган ушбу ҳолат Музробот туманида экан. Цирк, цирк,цирк.

@Zafarbek_Solijonov
10.3K views08:19
Ochish/sharhlash
2022-01-19 18:21:30 Турли ташкилотларда коррупция тешикларини ёпиш учун комплаенс назорат тизими йўлга қўйилган. "Ўзбекнефтгаз"да ҳам комплаенс инспекторлари 153,9 миллиард сўмлик молиявий хато-камчиликларни аниқлади. Шундан 153,8 миллиард сўми ундириб олинди. Бонусига 149,6 миллиард сўмлик маблағни ташкилот фойдасига тежади.

152 та қариндош-уруғчилик ҳолатларини бартараф қилишган. Юзага келиши мумкин бўлган 617 та коррупцион тирқиш беркитилган. Чунки ташкилот коррупцияга қарши курашиш йўналишида халқаро ISO сертификатини олган. 50 та ходимини халқаро экспертлар шу йўналишда ўқитишган.

Мингдан ортиқ ходимлардан аноним сўровлар олган. 2089 та ходимга манфаатлар тўқнашуви декларацияси тўлдирган. Мабодо шу тизимда бирор коррупцион ҳолатга дуч келчангиз қуйидаги контактларга боғланаверасиз.

Ишонч телефони: +99871 233-28-88
Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot

@Zafarbek_Solijonov
7.1K viewsedited  15:21
Ochish/sharhlash
2022-01-19 15:31:41
Алексей Навальный TIME журнали муқовасида: "Путин қўрқадиган инсон" деб ёзилган

@Zafarbek_Solijonov
8.8K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash