Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.32K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 161

2022-02-07 17:01:09 Вакант лавозимлар учун энг кўп очиқ танлов ўтказган давлат ташкилотлари маълум қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Ёшлар ишлари агентлиги (14 584 та), Давлат солиқ қўмитаси (4 823 та), Халқ таълими вазирлиги (3 636 та) ва Молия вазирлиги (3 788 та) вакант лавозимлар учун энг кўп очиқ танловлар ташкил этган.

Манба

@Zafarbek_Solijonov
9.2K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-02-07 11:20:54 Адлия вазири Руслан Давлетов айрим домлаларнинг маърузалари ихтилофга сабаб бўлиши ҳақида гапириб, вазирлик бу масалаларни назорат қилиб боришини таъкидлади. Бу ҳақда Руслан Давлетов вазирликнинг жамоатчилик олдидаги анъанавий йиллик ҳисоботида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Диний ташкилотлар фаолиятига тўхталиб ўтаркан, вазир аҳлоқий масалалар жамият ичида турли-туман бўлишини таъкидлаган.

«Диний ташкилотларнинг айрим вакиллари чиқиб, ‘У ишни қилса, бундай бўлар экан, бу ишни қилса, бундай бўлади. Бу нарсани ичса, бундай бўлади, бу вилоятликлар бундай’, деган гапига ҳуқуқ нуқтаи назаридан биз чидаб туролмаймиз. Чунки бу, биринчидан, жамиятимизнинг бўлинишига олиб келяпти, иккинчидан, диний ташкилотларнинг бундай ихтилоф қилишга ҳаққи йўқ. Биласизларми нимага? Чунки одамларга тамға босиш ҳуқуқи йўқ. Динга хоҳласа, ишонади, хоҳламаса, ишонмайди. Хоҳламаса, умуман тарки дунё қилиб яшайди. Бу одамнинг конституциявий ҳуқуқи. Шунинг учун қонунда белгиланган кафолатларни кимлардир чиқиб, мақомидан қатъи назар, инкор қилолмайди», — деган Руслан Давлетов.

Шунингдек, вазир диний ташкилотларга ва барча шу соҳадаги домлаларга «сигнал» бермоқчи эканини қайд этган:

«Бир сигнални диний ташкилотларга ва барча шу соҳадаги домлаларимизга еткизиб қўймоқчимизки, биз Адлия вазирлиги сифатида бу фаолиятни назорат қиламиз. Биз бу борада жуда фаол ишлаймиз. Чунки ҳеч қачон бу масалаларни бир нормага келтириб бўлмайди. Ҳамма ўзининг фикрини айтаверади, бу эса бўлинишга олиб келаверади. Шунинг учун ҳам қонунда ҳамма ўзи ҳал қилади, деган. Бекорга айтилмаган виждон эркинлиги, деб. Ҳамма виждонининг олдида ўзи жавоб беради. Бўлмаса, аҳлоқ полицияси қилайлик, кўчага чиқиб юбкаларнинг узун-калталигини ўлчайлик. Бунинг охири бўлмайди. Мен бу гапларни ҳуқуқий нуқтаи назардан айтаяпман. Менинг аҳлоқий нормалар тўғрисида гапиришга ҳаққим йўқ. Гапирсамам, ўзимнинг фуқаро сифатидаги фикримни айта оламан.

Мутахассислик нуқтаи назаридан айтсак, ҳар бир одам ҳар бир соҳада мутахассис бўлолмайди. Мен ҳам ўзимнинг бир-иккита соҳамни биламан. Яъни ҳуқуқ соҳасиниям ичидаги айрим йўналишларни биламан. Қолганлари бўйича индамай тураман. Чунки унга бизнинг малакамиз етишмайди. Шунинг учун ақллилик қилмаймиз. Мен сўзимни Девид Фримен деган олимнинг фикри билан якунламоқчиман: ‘Одамларнинг дўзахга кириш-кирмаслик танловини ўзларига қўйиб беринг’, — деган Руслан Давлетов.

@Zafarbek_Solijonov
13.5K views08:20
Ochish/sharhlash
2022-02-07 09:31:58
Адлия вазири Русланбек Давлетов анънавий тарзда жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда.

"Офшорлардаги фирмалар ҳақида биламиз. Охирги бенефициарлар тўғрисидаги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Ҳар қандай мулкларнинг охирги эгаси юридик шахс эмас, жисмоний шахс бўлиши керак".

Тушунтириш: ўзимизда orginfo каби маълумотлар базасида маълумот излаганимизда бирор фирманинг эгаси бошқа фирма - юридик шахс бўлиб чиқади ва шу билан тўхтайди. Бошқа фирма, унинг таъсисчилари ҳақида информация тополмай қоламиз. Охирги маълумот қайсидир жисмоний шахс ҳақидаги маълумот билан тугаши керак. Шу орқали манфаатлар тўқнашуви ва шу каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида билишимиз мумкин бўлади. Вазир шуни урғулади, фикримча.

@Zafarbek_Solijonov
10.3K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-02-05 13:10:31 Ёмон ва сифатсиз давлат хизматини хусусий монопол хизматга алмаштириш давом этади: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги лабораториялар "бир қўлли" қилинади

Ўзбекистонда ёмон ва сифатсиз давлат хизматларидан воз кечиш, айни пайтда уларнинг ўрнига ундан ҳам ёмон вариант - хусусий монополияларни яратиш сиёсати давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 7 январдаги 2- сонли буйруғига кўра (нусхаси мавжуд), Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг барча оилавий поликлиникалари, тиббиёт бирлашмаларининг марказий поликлиникалари - жами 178 та тиббиёт муассасасининг лабораториялари Марказлашган клиник диагностика лойиҳаси доирасида Intermed Innovation МЧЖ ҚКга топширилади. Мазкур корхона клиника-диагностика лабораторияси хизматлари бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ягона монопол компанияга айланади.

Маълум бўлишича, вазирлик ва оператор "Intermed Innovation" МЧЖ ҚК ўртасида концессия шартномаси имзоланган.

"Intermed Innovation" МЧЖ ҚК қандай йўл билан ёки қандай жараёнлар орқали лойиҳа оператори этиб танлаб олинганлиги, концессия шартлари, хусусан, ҳар бир тадқиқот тури бўйича лаборатория диагностикаси хизматининг энг юқори қиймати аниқлаштирилмаган.

Очиқ маълумотларга кўра, "Intermed Innovation" МЧЖ ҚК 99,3% улуши Шотландиядаги офшорда, EDINBURGH, OFFICE 7, 196 ROSE STREET манзилидан рўйхатдан ўтган Silverdale Trade L.P. га тегишли ҳисобланади.

Интернетда мазкур манзил жудаям машҳур ҳисобланади, чунки бу манзилда оз эмас, кўп эмас, нақ 339 та компания рўйхатдан ўтган. Уларнинг аксари собиқ совет ўлкаларидаги коррупциялашган сиёсий ё бизнес элиталарга таалуқли офшорлардир.

"Intermed Innovation" МЧЖ ҚК билан Ўзбекистонда "HEALTH LAB PLUS" МЧЖ, шунингдек, солиқ ва божлар тўланмайдиган Жиззах эркин иқтисодий зонасидан рўйхатдан ўтиб олган "BEK OIL" МЧЖ, "JIZZAKH YM" МЧЖ ҚКлар аффилланган. Аффилланган жисмоний шахслар қаторида очиқ маълумотларда О.Живетин, С. Қурбонов кабилар қайд этилган.
5.9K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-02-05 09:11:29 Шахмат федерацияси атрофидаги гаплар

Охирги вақтлар шахмат федерацияси атрофида гап-сўз кўпайди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2 феврал куни шошилинч йиғилиш ўтказди. Унда федерациядан норози ота-оналар, ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳам қатнашди. Видеолари, хабари ОАВда чиқишни ҳам бошлади.

Ўша куни Азиз акага ўзим кўтарган муаммо - "Республика шахматчилар мактаби" биноси масаласида савол ташладим. Бош вазир ўринбосари бинодан ким фойдаланаётгани, ижарада бўлса, ижара пули тўлаб борганми, сотилган бўлса, қонуний сотилганми ва бошқа шу каби саволларга жавоб бериш учун текширув гуруҳи тузилишини, унда мен ҳам қатнашиб, асл ҳолатни кўришим мумкинлигини айтди. Ишчи гуруҳда бораман насиб.

Арзон баҳога сотиб юборилган "Малибу воқеаси"га ҳам муносабат сўрадим. Ушбу саволга жавобни видеодан олишингиз мумкин. Яна бошқа саволлар кўтарилди, таклифлар билдирилди. Дарсликлар масаласи бўйича ҳам янги ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга таклиф киритиш белгиланди.

Энг муҳим таклифлардан бири федерациянинг ўтган 5 йил давомидаги молиявий фаолияти бўйича қонуний текширув ташланиши ҳақида бўлди. Менимча, айнан шу таклифни амалга ошириш ҳаммасини бошидан ўзгартириш учун энг яхши имконият бўлади, менимча. Айнан шу таклиф ижросини алоҳида кутиб қоламиз.

@Zafarbek_Solijonov
8.3K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-02-04 19:33:48 Декабрь ойининг сўнгги кунларида шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлганди.

Манбаларимизнинг хабар беришича, президент топшириғи билан ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов Нодирбек Якуббаев Муҳиддин Мадаминовларнинг маҳоратини янада ошириш мақсадида АҚШ, Венгрия, Исроил ва Россия давлатларидан мураббийлар жалб қилинаркан. Ўзбекистонлик ёш шахматчиларни дунёнинг энг кучли шахматчиларига айлантириш мақсадида беш йиллик режа тузилибди.

Давлат раҳбарининг шахсан ўзи ёшларга, бундан ташқари мувафаққиятга эришишни бошлаб юборган ёш спортчиларга бу даражадаги эътибори таҳсинга сазовор. Тан олиш керак, Нодирбек бутун дунёга ўзбек шахматчиларининг даражасини кўрсатиб қўя олди. Бундан аввал ҳам кўпгина ўзбекистонлик шахматчилар мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишган. Қойил!

@Zafarbek_Solijonov
5.5K views16:33
Ochish/sharhlash
2022-02-04 15:42:08
The Yangi Huquqiy Nigiliston

Хуллас Наманганнинг Учқўрғонидаги 28-мактабгача таълим муассасаси таъмирланиши керак бўлган. Таъмирлаш ишлари бошқа фаслда, илгарироқ бошланган. Тендер эса жорий йилнинг 29 январида бошланган ва бугун, 4 февралида тугайди. Бино эса деярли тайёр бўлиб қолди, расмларга қарасак. Гап молия манбаси 500 миллион сўм бўлган маҳаллий бюджет пуллари ҳақида кетмоқда, ҳамда ҳуқуқни қўлламаслик амалиёти ҳақида ҳам. Таъмирлаётган юридик шахс тендерда ғолиб бўлмаслиги мумкинми?

"Куёв ким? Тракторчи? Қизимни олиб кетаверсин, тўйни кейин қилиб бераверади".

@Zafarbek_Solijonov
7.8K views12:42
Ochish/sharhlash
2022-02-04 13:38:48 Блогер Шаҳноза Соатова ёзмоқда: ""Газета.уз" ИИВга таяниб берган маълумотларга кўра, 2021 йил январь–октябрида бўлган 7,7 мингта а̲в̲а̲р̲и̲я̲н̲и̲н̲г̲ ̲4̲9̲,̲7̲ ̲ф̲о̲и̲з̲и̲ ̲й̲ў̲л̲ ̲ҳ̲а̲р̲а̲к̲а̲т̲и̲н̲и̲ ̲т̲а̲ш̲к̲и̲л̲ ̲э̲т̲и̲ш̲ ̲в̲а̲ ̲й̲ў̲л̲л̲а̲р̲д̲а̲г̲и̲ ̲н̲о̲с̲о̲з̲л̲и̲к̲л̲а̲р̲,̲ ̲п̲и̲ё̲д̲а̲л̲а̲р̲ ̲ў̲т̲и̲ш̲ ̲ж̲о̲й̲и̲ ̲б̲ў̲л̲м̲а̲г̲а̲н̲л̲и̲г̲и̲ ̲с̲а̲б̲а̲б̲л̲и̲ ̲й̲ў̲л̲н̲и̲ ̲б̲е̲л̲г̲и̲л̲а̲н̲м̲а̲г̲а̲н̲ ̲ж̲о̲й̲д̲а̲ ̲к̲е̲с̲и̲б̲ ̲ў̲т̲и̲ш̲,̲ ̲б̲о̲л̲а̲л̲а̲р̲н̲и̲ ̲қ̲а̲р̲о̲в̲с̲и̲з̲ ̲қ̲о̲л̲д̲и̲р̲и̲ш̲,̲ ̲й̲ў̲л̲ ̲б̲е̲л̲г̲и̲л̲а̲р̲и̲н̲и̲ ̲й̲ў̲қ̲л̲и̲г̲и̲ ̲ё̲к̲и̲ ̲с̲в̲е̲т̲о̲ф̲о̲р̲ ̲н̲о̲с̲о̲з̲л̲и̲г̲и̲ оқибатида юз берган. Буларнинг бирортаси "права"га боғлиқ эмас.

Қолган 50,3 фоизи эса тезликка риоя қилмаслик, "встречний"га чиқиш, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб кетиш, велосипедчиларни уриб юбориш, маст ҳолда машина ҳайдаш, светофор ё йўл белгиси ишорасига риоя қилмаслик, ҳаракат давомида телефондан фойдаланиш, ҳайдовчининг тажрибасизлиги (7 фоиз) оқибатида юз берган. Охирги 7 фоизлик ҳолатни айтмаса (бунда ҳам машина ҳайдашни билиш ҳақида гап, қоидалар ҳақида эмас), қолганида жазодан қўрқмайдиганлар асосий сабаб бўляпти аварияларга.

Шундай ҳолатда автотаълимнинг авариялардаги аҳамиятини бўрттириб, шиширилиши, кейин хусусий имтиҳон оладиган аллақандай марказ ташкил этилишию, у марказни вазир ўринбосарларигача тақдимот қилиши, ҳамма мақтаб ёзиши, марказ проморолигида эса одамлар "Миллий ТВ" ходимларини таниб қолиши, Муҳримнинг кичиккина тадқиқотида ҳам "Автотест"нинг мўралаб чиқиб қолиши...

Бизни боплашдими?))

Мен ишдан уйга пиёда қайтар эканман, ноқулай, пиёдалар кесиб ўтиш жойи йўқ йўллардан болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар, умуман, пиёдалар ўз жонларини хатарга қўйиб кесиб ўтаётганларини кўраман. Статистикага кўра эса, йўллардаги аварияларда қурбонлар асосан пиёдалар! Афсуски, ушбу муаммоларни бартараф этиш соққа келтирмайди, аксинча, харажат талаб қилади. Ягона имтиҳон марказининг очилиши эса, яхши гумонлар қилинганида, одамларга зарар келтирмайди. Лекин агар биз шу билан автоҳалокатлар муаммосини ҳал қилдик деб алдаш ва алданишга рози бўлсак, бу марказнинг зиёни катта бўлади. Чунки энди бошқа ишлар қилинмайди ёки етарли эътибор ва шаҳд билан қилинмайди, йўлларда авариялар ва қурбонлар кўпаяверади, деган хавотир бор.

Бугундан бошлаб Тошкент ЙҲХБ РИБлари ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олишни тўхтатишди.

Ҳужжатда хусусий компанияЛАР фаолиятини бошлаган ҳудудларда ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар олиш тўхтатилиши (корхонанинг лицензияси амал қилишни бошлаган кундан) айтилган.

Аммо қани ўша "-ЛАР"? Ҳозир амалда фақат битта кеча тақдимоти ўтказилган корхона бор ва у энди монопол (назарий жиҳатдан, яна бундай корхоналар очилиши мумкин, бироқ бу нақд дегани эмас).

Нимага майдон биттагина корхонага қолди? Хусусий секторда рақобат пайдо бўлгунича эл кўзига бўлса-да ЙҲХБ РИБлари рақобатчи бўлиб турса бўлмасмиди?

Монополияга қарши кураш қўмитаси мавжуд вазиятга қандай баҳо беради?

Хуллас, ғалати ишлар бўляпти", дейди у.

@Zafarbek_Solijonov
8.6K views10:38
Ochish/sharhlash
2022-02-04 12:34:03
«Менинг юртим» телеканалига раҳбар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Ахмедов Қобулжон Холиқович «Менинг юртим» телеканали Бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди.

Қобулжон Ахмедов 2018-2020 йилларда ҳам «Менинг юртим» телеканали директори бўлган. Баъзи кўнгилсизликлар сабаб шундай кучли салоҳиятга эга кадр телеканални тарк этишига тўғри келганди. Ўшанда хафсалам пир бўлиб, фикрларимни ҳам ёзгандим. Аммо барибир адолат қарор топиб, телеканалга яна қайтгаришгани шахсан мени қувонтирди.

Қобулжон ака Ёшлар ишлари агентлигида ҳам «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила» каби қатор яхши лойиҳаларнинг тепасида бош-қош бўлаётганди. У кишини креатив фикрлайдиган, зўр лойиҳаларни амалга ошира оладиган лидер инсон сифатида биламан ва қаттиқ ҳурмат қиламан. Фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламан.

@Zafarbek_Solijonov
8.4K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-02-04 10:21:30
Musofir vatandoshlarimiz va ularning yaqinlari uchun Agrobankdan “Madad” onlayn mikroqarzi

Endi onlayn mikroqarz xizmati chet eldagi vatandoshlarimizdan xalqaro pul o’tkazmalari qabul qiluvchi yaqinlari uchun ham mavjud!

Buning uchun Agrobank kartasiga ega bo’lib, so’nggi 6 oyda xalqaro pul o’tkazma xizmatlaridan onlayn va oflayn doimiy foydalangan bo’lishlari kifoya
7.8K views07:21
Ochish/sharhlash