Get Mystery Box with random crypto!

25 январь куни блэуаут бўлди. Ўзбекистон электрсиз қолди. Бухо | Zafarbek Solijonov

25 январь куни блэуаут бўлди. Ўзбекистон электрсиз қолди. Бухородаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам газ қазиб чиқариш ҳам вақтинча тўхтади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Вақтинчалик штаб” тузди. Ишчи гуруҳ таркибида ўзи ҳам Бухорога борди. Бошқарма ходимларига фаолиятни тўлиқ тиклаш бўйича топшириқлар берди.

120 дан ортиқ транспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи Автосарой, АЁҚШ ва АГҚШлар ҳам барпо этиш лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошланганди. Лойиҳани рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Бошқарма 2021 йил давомида 23 конлардаги мавжуд 280 та қудуқлар орқали 4,5 млрд. метр куб табиий газ ва 98,8 минг тонна газ кондесати қазиб чиқарди.

21,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарди. 10 қудуқда капитал таъмирлаш ҳамда 6 та қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Геологик техник тадбирларни бажариш ҳисобига 2022 йилда 4,6 млрд. куб метр табиий газ қазиб чиқариш ва 60 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

@Zafarbek_Solijonov