Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 165

2022-01-27 11:39:12 Аброр, андишанинг отини қўрқоқ қўйма. Туҳматларингга вақти келса жавоб берасан. Охирги 2 та видеоингдаги фикрларга муносабат беришга мажбур бўляпман. Қолганлар гуноҳингга шерик бўлиб қолмасин деб.

Видео:

12.1K views08:39
Ochish/sharhlash
2022-01-27 08:26:14 Андижон туманида фуқарога кадастр ҳужжатларини тўғирлаб бермоқчи бўлган мутахассис 300 доллар пора билан қўлга олинди.

@Zafarbek_Solijonov
12.2K views05:26
Ochish/sharhlash
2022-01-27 07:15:04 Мирзиёев ҳукумати "Ўткан кунлар" ҳосиласи бўлган форс-мажор ҳолатида яшамоқда

Кореядан қайтганимга ҳам беш йилдан ўтибди. 2018 йилдан қонунни бузадиган, журналистни 3 кунлаб куттирадиган ҳокимлардан изоҳ олиш учун уларнинг хоналарига "бостириб кирадиган" жамоат фаоли сифатида Kun.uz'да кўзга кўрина бошладим. Эслайман. 2017-2019 йиллар ораси мамлакат тараққиётига ҳуқуқий пойдевор қўйилиши билан эсга тушади. Йиллар аввал қабул қилиниши керак бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга имзолар чекилди. Бироқ ўтган 2.5 йил кутилмаган синовлари билан қора сочларни оқартирди, афсуски.

2020 йил, март: Ўзбекистонга коронавирус кириб келди. Пандемия, шифохоналар ташкил этилгани, махсус комиссия қандай ҳаракатлангани ҳақида гапирмай қўя қолай. 2020 йил, апрель: Бухоро ва бошқа ҳудудларда кучли шамол бўлди. 38 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари, 847 та ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонларига зарар етди. Президент Бухорога учди ва вазиятни қўлга олди. 2020 йил, май: Сардоба фожиаси бўлди. Президент галстукни ечиб, сув босган лой маҳаллаларда ўзи юрди. 2021 йил давомида ҳам сабаб ва оқибатларга қарши курашилди.

2021 йил, ноябрь: бир қанча ҳудудлар, айниқса пойтахтни чанг бўрони эгаллади. Президент "Яшил макон" дастури қанчалик зарурлигини алоҳида таъкидлади, ҳокимларни огоҳлантирди. 2022 йил ҳам фавқулодда вазият билан бошланди. Ўзбекистон тарихида кузатилмаган яна бир ҳолат - блэкаут. Ўзбекистон ўзига боғлиқ бўлмаган вазиятда икки ён қўшниси билан бирга светсиз қолди. Тузилиши керак бўлган фавқулодда комиссия тузилди. Президент қўл остидагиларни хулосага чорлади.

Таслим қиладиган оғир вазиятлардан оёққа туриляпти. Холис инсон буларнинг барчасини ҳисобга олиши керак. “Инсон қадри учун” тамойилини байроқ қилаётган президент "ислоҳотчи раҳбар" сифатида тарихда қолишни истаётгани кўриниб турибди. Маҳалла институтига тарғибот майдонимас, аҳолига таъминот йўли сифатида қаралаётгани, фикримча, энг тўғри йўл. Фаол жамоатчилик президент ҳукуматини ташвишга солгани йўқ, қувонтиряпти.

Ягона фаровонликка олиб борувчи 100 мақсад учун "қўшимча генератор" ишга тушди. Охирги селекторда олдингиларидан фарқли равишда қонун устуворлиги индекслари эсланди. Инсон капиталига эътибор лозимлиги урғуланди. Маънавият дейилса, китоб чиқариш ва дарслик жорий этишмас, кутубхоналар қуриш деб тушунилмоқда. Умид билан катта сакраш кутиб қоламиз. Осон бўлмаётгани эса аниқ. Бунақа вазиятларда жамоатчилик бирлашишдангина ютади, менимча.

#инсон_жамият_давлат

@Zafarbek_Solijonov
12.6K viewsedited  04:15
Ochish/sharhlash
2022-01-27 07:07:29 Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
13.6K views04:07
Ochish/sharhlash
2022-01-26 19:57:33 Аксар қисми давлат кафолатисиз бўлган 1,85 млрд долларлик лойиҳа

Яқинда Қозоғистоннинг президенти Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги ўзгаришларига ҳавас қилса арзишини айтиб ўтди. “Ўзбекнефтгаз” эса қўшни президентларни ҳайрон қолдиришга қаттиқ киришган кўринади. Айни вақтда “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини давом эттирмоқда.

Лойиҳа қиймати 1,85 млрд АҚШ долларига тенг. Лойиҳа доирасида “GTL” заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш орқали, йилига юқори ликвидли ҳисобланган бимодал полиэтиленни 280 минг тоннагача ва полипропиленни 100 минг тоннагача ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Россиянинг “Газпромбанк” АЖдан 300 млн АҚШ доллар кредит жалб қилинган. Солиқ тўловчи сифатида мени хурсанд қилган тарафи - қолган пуллар давлат кафолатисиз халқаро молия ташкилотлари ва банклардан олинаётган экан. Лойиҳалаш ишларига эса корейс мутахассислари бош-қош бўлаётган экан. Айни вақтда иш давом этмоқда ва унинг 47.8 фоиз қисми қолибди.

Лойиҳа ҳақида ёзда маълумот олганимда, агар бу лойиҳа тўлиқ ишга тушса, бизнинг йилига импорт маҳсулотга кетадиган миллиард долларимиз камида чўнтагимизда қолади деганди бир мутахассис укамиз.

@Zafarbek_Solijonov
6.4K views16:57
Ochish/sharhlash
2022-01-26 15:21:53 "Бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда", деди Президент йиғилишда. Бу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга…
8.9K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-01-26 15:19:34 "Бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда", деди Президент йиғилишда.

Бу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди.

Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги кўрсатилди. Шу муносабат билан Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага аниқ топшириқлар берилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

@Zafarbek_Solijonov
9.0K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-01-26 12:28:08
Эрталаб уйғонсам, свет ёнган экан. Менимча, кеча Энергетика вазирлиги ходимлари ва масъуллари ухламади. Барчангизга ташаккур!

Расм Facebook'дан олинди

@Zafarbek_Solijonov
10.5K viewsedited  09:28
Ochish/sharhlash
2022-01-25 18:48:03
Қозоғистон электр таъминотида узилиш бўлишини аввалдан билган

«Bugun.uz» манбасига кўра, Қозоғистон ягона энергетика тизимида муаммо кузатилгани сабаблари криптомайнерлар аввалдан огоҳлантирилган. Аммо қўшни республика томони Ўзбекистонга огоҳлантириш бермаган.

«Агар бизга хабар берилса, биз улардан узилиб, ўз энергия ҳалқамизни ишга туширардик», дейди манба.

@Zafarbek_Solijonov
7.6K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2022-01-25 18:41:01 Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 25 январь, соат 19:30 ҳолатига)

Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70% истеъмолчилар тармоққа уланди;

Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати


@Zafarbek_Solijonov
9.0K views15:41
Ochish/sharhlash