Get Mystery Box with random crypto!

Блогер Тимур Саттаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасид | Zafarbek Solijonov

Блогер Тимур Саттаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Бухоро шаҳридаги “Чор Минор объекти ва унинг атрофидаги ҳолат бўйича видео жойлаганди. Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси Матбуот хизмати муносабат берди.

Масъуллар маҳалла фаоллари билан чиқиб жойида ўрганиш олиб борибди. Ўрганиш натижасига кўра, “Чор Минор” ва унинг атрофидаги ҳудуд айни пайтда озода экани, бу ерда ҳеч қандай қўйхона мавжуд эмаслиги ва видеода акс этган ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди.

@Zafarbek_Solijonov