Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда икки аёл хитойлик эркакка тажовуз қилди Исмлари шар | Zafarbek Solijonov

Тошкентда икки аёл хитойлик эркакка тажовуз қилди

Исмлари шартли ўзгартирилган Дилбар ва Умида исмли аёллар хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилади. Унинг автомашинасида кетаётганда Дилбар куч ишлатган ҳолда бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босади. Аммо у кутгандек эркак ҳушидан кетишнинг ўрнига машинани тўхтатиб, қочиб кетади.

Судланувчилар хитойликнинг фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, 5.500 АҚШ доллари, 2.000 Хитой Юани, 15.000 Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни талон-торож қилиб, унга жами 61.577.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинишади.

Маълум бўлишича, Умида доим хитойликнинг 5 хонали уйини тозалаб турган. Иш кўпайгани сабаб Дилбарни ёрдамга чақирган. Уйни тозалаганлари учун уларга 100 доллардан пул берилган. ЖИБ Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди суд ҳукмини ўқиди. Дилбар бир қанча моддалар билан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, Умидага 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@Zafarbek_Solijonov