Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.32K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 162

2022-02-03 19:27:06 Бу гўзал ватан. Унда "шунақа қилишимиз керак" дейишдан олдин шунақа қилинган бўлади. Шунчаки, "шунақа қилдик" дейиш билан шунақа қилинганлик орасидаги муддат ҳам қисқа бўлади. Бинони тез фурсатда битирадиган Хитой компаниялари ҳам ҳижолатда...

Автотест кимники эди, эслолмаяпман негадир...

P.S. Ким айбдор?

@Zafarbek_Solijonov
6.1K viewsedited  16:27
Ochish/sharhlash
2022-02-03 19:20:19 Сўнгги вақтларда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб кетганига “права”ни ўқимай сотиб олиш одатий ҳолга айланиб қолгани сабаб бўлаётгани ҳақида кўп гапирилди. Ҳатто бу гаплар таъсирлироқ чиқиши, жамоатчилик бирор чиройли безакланган таклифга: “Ҳа, мана шунақа қилиш керак”, деб юбориши учун “ЙТҲ қурбонлари сони ковид қурбонлари сонидан ҳам ошиб кетди” қабилидаги жуда баҳсли (аммо расмий маълумотлар бўйича бехато) муқобил ҳақиқатлар ҳам айтилди.

Бу оғир вазиятни тўғрилаш мақсадида 2022 йил 2 февраль куни (яъни, кеча) Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи биринчи бўлиб YIM (Ягона имтиҳон маркази) деган компанияга берилибди. “Лицензия олган бўлса, энди нимадир қилишса керак”, деб ўйласангиз хато қиласиз — ҳаммаси лицензияни олишдан анча аввал қилиб бўлинган, бу видеодаги каби чиройли ўқув полигонини бир кунда қуриб, фойдаланишга топшириб бўлмайди-ку (шу жойида бир савол — ўзи аввал шунча қурилиш, харажат қилиб кейин лицензияга ариза бериш керакми ё аввал лицензия олиб, кейин ишга киришиш керакми?).

Компания сайтидаги “Алоқа” бўлимида Гугл-харитадан геолокация қўйилган. Геолокациядаги манзилга Autodriver Study деб ёзилган. Гугллаганда бир хусусий автомактабнинг Инстграми, Фейсбуки, сайти чиқди: Инстаграм ўчирилган, сайти эса кеча лицензия олган YIM’нинг сайтига қайта йўналтиряпти; дарвоқе, Гуглдаги маълумот бўйича, Autodriver Study’нинг телефон рақами (78) 120 20 02 — кеча лицензия олган YIM’ники билан бир хил. Статқўм маълумоти бўйича, Autodriver Study’нинг директори Даниэл Бурке — YIM’нинг раҳбари ҳам Даниэл Бурке; Статқўм бўйича, икки компания манзили ҳам бир хил — Файзли, 87.

“Веб.Архив” маълумоти бўйича, Autodriver’нинг иккита филиали бўлган — бири ҳозирги YIM’нинг ўрнида, иккинчиси Навоий кўчаси, 1-уй манзилида (худди шу манзилда “Автотест” инновацион автомактаби филиалларидан бири бўларди). Дилшод Шуҳратович Жўраев — Autodriver Study’нинг 100 фоизи эгаси. OrgInfo маълумотига кўра, Дилшод Шуҳратович Жўраевнинг Innodriver Study деган фирмаси ҳам бор (қизиқ жиҳат — 2017 йил октябрда очилган Autodriver’нинг э-мейли autodriver.study@mail.ru бўлса, 2017 йил ноябрда очилган Innodriver’ники innodriver.study@mail.ru).

Innodriver Study компаниясининг манзили сифатида Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уй кўрсатилган (маълумот учун, шу бинонинг орқа томонидан, 23-уйда “Миллий ТВ” офиси ҳам бор). Масалан, Avtotest ва Avtotest 2.0 савдо белгиларининг эгаси ҳисобланган машҳур “Автотест Репорт” компанияси, шунингдек, бир вақтлар пойтахт туманлари учун алоҳида-алоҳида очилган (ва кейинчалик тугатилган) “Автотест” компаниялари ҳам худди шу манзилда жойлашган.

Ким билсин, балки ҳаммаси шунчаки тасодифлар, шунчаки ўхшашликлардир.
5.1K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-02-03 15:54:53 Ушбу сўровномани бекорга ўтказмадик. Шерматов вазирлик вақтида ўзига, яъни вазирлик курсисига боғлиқ ҳолатларда яхши ҳаракатланди. Буни фаоллар ҳам тасдиқлайди. Қандайдир камчиликларга йўл қўйгандир. Шахсий натижалари, камчиликларини ўзи ҳам тан олса хурсанд бўламиз. Бироқ ҳижоб ёки шунга ўхшаш масалаларда вазирнинг юз фоиз айби йўқ бўлган. Масала кимларга етиб боришини кўпчилигимиз тушунишимиз керак.

IMEI бўйича жараённи осонлаштириш кераклиги ҳақида ўзи гап бошлаганди. Унгача жамоатчилик умидсизланиб бўлганди. Бу гаплардан кейин умид боракан деб жонланди. IMEI'ни бекор қилинишини сўраётган блогерларни лоббизмда айблашдан олдин ўша блогерлар IMEI'ни жорий қилмаслик кераклиги ҳақида қачондан бери бонг ураётганини ҳисобга олиш ҳам керак эди. Бирдан йўлакда пайдо бўлиб қолмади. Бошидан шу ерда эди. Шерматов нопрофессионаллик қилди.

Тўғри, IMEI ортида ҳам қайсидир "қоракўз"лар тургандир дейишингиз мумкин. Бироқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра масъул бўлган вазирлик каттасидан сўрамай кимдан сўрайсиз? Ҳамма муаммо ортида ўшалар турибди деяверсак, кўз юмаверсак, қўйдан фарқимиз қоладими? Вазир бориб ўшаларга дод солсин, муаммони кўтарганларга ташланмай. Кураш давом этади. Ким ким томонда эканини вақт кўрсатаверади.

Шерматовга ҳам айтинглар, бу босимни ўзига олавермасин, манзили бошқа. Иложи бўлса, жамоатчилик шу фикрда экан деб ҳисобот киритсин. Вазирликнинг ўзида Шерматовга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар борлигини фаоллар ҳам тушуниб турибди. Баъзан Шерматовгамас, "Шерматов"га ҳам гапириб турамиз. Шерматов тушунсин.

@Zafarbek_Solijonov
8.0K views12:54
Ochish/sharhlash
2022-02-03 15:35:02 "Шахмат"

Қизиқ ҳолатга дуч келдим. Шахмат федерацияси бир вақтлари Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида (халқ тилида Республика шахмат мактаби) фаолият юритарди. 2014 йилда Халқаро шахмат академияси қурилгач, федерация янги манзилга кўчиб ўтди.

Энди саволларга ўтсак. Республика шахмат мактаби биноси тақдири нима бўлди? У ерда кимлар фаолият юритмоқда? Мендаги маълумотларга кўра, у ерда қандайдир МЧЖ жойлашиб олганмиш. Бино ҳали ҳам давлат тасарруфидами? Давлат тасарруфида бўлса, ижара маркази орқали улар билан қонуний ижара шартномаси тузилганми?

Агар бино хусусийлаштирилган бўлса, хусусийлаштиришга қандай ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлган? Ушбу процесс ҳақида батафсил маълумот олсак бўладими? Қайси юридик шахсга берилган? МЧЖ таъсисчилари билан федерациянинг амалдаги раҳбарлари орасида бирор боғлиқлик йўқми?

Федерация мутасаддиларидан ушбу саволларимга жавоблар кутиб қоламан.

@Zafarbek_Solijonov
8.3K views12:35
Ochish/sharhlash
2022-02-03 14:17:09 Холис сўров

Фаол бўлишингиз сўралади. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов аввалги иш ўрни - Халқ таълими вазири лавозимида фаолият юритган даврда қандай ижобий ютуқларга эришди? Тизимда қандай ўзгаришлар бўлди? Қандай салбий натижалар кузатилди?

@Zafarbek_Solijonov
8.8K views11:17
Ochish/sharhlash
2022-02-03 13:26:02
«Xon Saroy» dan cheklangan taklif!

Ko'pchilik mijozlarning talab va istaklariga ko'ra, endilikda «Ocean» TJM dan xonadonlarni boshlang'ich to'lovsiz 36 oygacha foizsiz muddatli to'lovda xarid qilishingiz mumkin!

Eslatib o'tamiz, xonadon soni cheklangan.

«Xon Saroy» qurilish kompaniyasida ipoteka va subsidiyaga xonadon xarid qilish imkoniyati mavjud emas!

Bot orqali bog'lanish

Qo'shimcha ma'lumot uchun

712007400
555017400

xonsaroy.uz
8.9K views10:26
Ochish/sharhlash
2022-02-03 12:54:07 “Сирдарё ИЭС” АЖда қуввати 1200-1500 кВт ва “Фарғона ИЭМ” АЖда қуввати 1800-2000 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди. Танловда қатнашмоқчи бўлганлар чорланмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov
9.0K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-02-03 09:57:59 Партия линияси

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг замонавий кадрлигидан келиб чиқиб, вазир сифатидаги фаолиятининг 100 кунлиги арафасида Kun.uz сайтига интервью берибди.

Вазир UzIMEI (интервью қачон ёзилган, билмадик) масаласига ҳам тўхталиб ўтибди:

“...Масалага комплекс қараш керак. Битта мавзуни олиб, қаттиқ гапириб, ҳайп қилиш мумкин, лекин бизнинг вазифамиз шов-шув қилиш эмас”. Бир сўз билан айтганда, яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун керак экан.

“IMEI шов-шуви нимадан чиқяпти ўзи? Сизда, менда, мана бу ерда ўтирганларда у катта муаммо бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз 2-3 млн. мобил телефон олиб кираётгандингиз. Бунда солиқ давлатга эмас, кимнингдир чўнтагига тушарди-ку. Ўша нолегал бозор, легалга айлантирилгандан кейин кимнингдир манфаатлари йўқоляпти. Ўша одамлар шов-шувларни бошлаяпти. Анча шов-шувнинг тагида шу ётибди. Лекин бундоқ олиб қарасангиз, катта муаммо бўлаётгани йўқ”.

“Мен ҳам эътирозларни интернетда ўқиганман, лекин мен унинг [IMEI тизимига ўтиш] бошида турмаганман”.

“IMEI керак эмас, IMEI’ни йўқ қилинглар” деган гаплар тагида бошқа сабаблар турибди: ноқонуний бозордан “доля” олиб, фойда қилиб турганларнинг лоббиси турибди”.

PS.: Чет элда ўқиб келган, минглаб одамлар симпатия билан қарайдиган кадр янги курсисига ўтириши билан минглаб одамларнинг қонини сўриётган, асабини емирётган UzIMEI балосига муносабатини кўриб, бир нима дейишга ҳайрон қоласан, киши.

Отнинг калласидек ойлик олиб, катта пуллик тижорат ташкилотида кузатувчилар кенгашида раислик қиладиган одам шунақа абсурд гапларни айтишдан олдин, ҳеч қурса UzIMEI тарафдорларининг эмас, модомики иссиқ кабинетидан кўчага чиқишга ҳафсала қилмаяпти экан, оммавий ахборот воситаларидаги UzIMEI ҳақида материаллар остидаги коментларни ўқиб кўрса бўлар эди. Телефон сотиб олиш наркотик сотиб олиш эмас, одамнинг ўзини айбдор қилиш — энг ёмон тактика. Қиммат ва IMEI'ли телефон сотиб олиш вазирга муаммо эмасдир, лекин оддий ўзбекистонлик учун бу масала. Ва энг муҳими, арзон ва сифатли телефон сотиб олиш, уни қаердан сотиб олиш — жиноят эмас. Халқни потенциал айбдор сифатида кўрманг. Блогерлар-ку ҳайп қилади, Жаҳон банки вакили эса блогерларга қўшилиб лоббиларнинг айтганини қилади. (Лайфҳак — шу материал тагида яхши дард бор).

Тизимни бошида мен турмаганман, дебди вазир ўзини оқлаган бўлиб. Эсимизда, лавозимга киришган пайтидаёқ UzIMEI’га ташриф буюриб, соддалаштириш ҳақида гапирганди. Ишчи гуруҳ тузишдан ташқари нима иш қилинди экан? Қани натижа? Оператор 75 метр квадрат жойни таъмирлашга миллиард сўмдан ортиқ, афилланган ташкилотдан қандайдир дастурий таъминот сотиб олишга 6 млрд сўмдан ортиқ пул сарфляпти, лекин зўр келса, бир кунда ҳал бўладиган нарса — 100 кунда ҳам ижобий ечим топмаяпти-ку! Муаммо чинданам тизимни ташкил қилишнинг бошида турганлардадир? Улар ҳеч қаерга кетмаган, худди афсунгар кинолардагидек исми айтилиши керак эмасдир.

Партия линияси аниқ. Бу партия линиясини Марсга юбориб ўқитган кадрингиз ҳам ўзгартиролмайди, шекилли. Масалан, тепадан ҳар ҳайп пайти фикр сўралса, лобби, ҳайпчилар ҳайпи деб жавоб берилса керак. Ҳайпчилар гапираверади, кана эса одамларнинг қонини сўрийверади. Гўёки ўзбек халқи бир марта берилган, ҳозир пул қилиш керак.
6.6K views06:57
Ochish/sharhlash
2022-02-02 20:10:15
"Ўзметкомбинат" темир сақлаш ва юклаш омбори савдоларида Golden House Development компанияси ғолиб бўлди. "Orient Group Management" МЧЖ ушбу компаниянинг 100 фоизлик таъсисчиси ҳисобланади. Компания омбор учун 74 млрд сўм таклиф қилган. Ҳудудда маиший хизмат, спорт ва ижтимоий хизматлар, кўнгилочар ва дам олиш марказлари, турар-жой мажмуалари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Эслатма: "Ўзметкомбинат" Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиевга тегишли экани айтиладиган "SFI Management Group"га топширилганди. 2021 йил 17 февралдан ушбу келишувлар бекор қилинган.

@Zafarbek_Solijonov
10.6K viewsedited  17:10
Ochish/sharhlash
2022-02-02 19:22:08 Фарзандлари хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ота-оналар даромад солиғидан озод этилади.

Кеча Халқ таълими вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши йиғилишида иштирок этдим. Йиғилишда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда бугунги кунда соҳада мавжуд муаммоларга тўхталиб, уларни ечими юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мактабларда таълим сифатини ошириш, янги ўқув ўринларини яратиш, тизимда коррупция ва непотизм ҳолатларини кескин камайтириш ҳамда дарсликлар ва ўқув дастурлари сифатини яҳшилаш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Менимча, таълим соҳасидаги энг асосий муаммо бу давлат мактабларида ўқув ўринлари сиғимларининг етишмаслиги. Статистикага кўра, ҳозирда мактабларимиз сиғимидан ортиқ ўқувчилар сони 1,2 миллионтага етган. Натижада кўплаб мактабларимизда дарслар икки, хатто уч сменада ташкил қилинган, болалар эса ўқувчилар сони 35-40 тага етган синфларда ўқишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ўз-ўзидан уларнинг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Гарчи йилдан йилга янги қурилаётган мактаблар сони ортаётган (2022 йилда 40 та янги мактаб қурилиши белгиланган) ва Тараққиёт стратегиясига асосан 2026 йил якунига қадар мактаблар сиғимини 6,4 миллионтагача етказиш режалаштирилган бўлсада, лекин ошиб бораётган аҳоли сони ҳисобига қурилаётган янги мактаблар ўқув ўринлари ҳамда ўқувчилар сони орасидаги фарқни сақлаб туриш учун ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Куни кеча Президент фармони билан тасдиқланган Тараққиёт Стратегияси ва уни амалга оширишга оид Давлат дастурида эса айнан юқоридаги муаммога энг самарали ечимлардан бири, яъни таълим соҳасида хусусий мактаблар сонини оширишни рағбатлантириш назарда тутилган. Фармонга асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн. сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланмоқда. Бу мамлакатда таълим соҳасида хусусий секторни ривожланиши ва хусусий таълимга бўлган талабни ортишига катта ижобий туртки бўлади. Чунки:

Биринчидан, фуқаролар тўлайдиган солиқларни катта қисми бюджет орқали таълимга йўналтирилишини инобатга олинса, солиқдан тушадиган маблағларни давлатдан кўра фуқаролар қўлида қолдирилиши бу маблағларни таълим учун мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлайди.

Иккинчидан, ҳозир ҳудудларда таълим сифати ва шароити қониқарли хусусий мактаблар нархи ўртача 700 мингдан 1.5млн сўмгачани (пойтахтда бундан 2 баробаргача қиммат ) ташкил этади. Яъни болани хусусий мактабга юбориш харажатини 25-50 фоизини солиқлардан тежалган 360 минг сўм (3млн х 12%) ҳисобига қоплаш мумкинлигини англатади. Бу бир томондан ҳозирда фарзанди хусусий мактабда таълим олаётган оилаларни молиявий қўллаб-қувватласа, иккинчи томондан фарзанди хусусий мактабга бормайдиган ота-оналарни эндиликда хусусий мактабга юборишга рағбатлантиради.

Учинчидан, фарзанди хусусий мактабларда таълим олишни истайдиган оилалар сони ошиши табиийки хусусий мактабларга бўлган талабни оширади. Талаб ошган жойда эса ўз навбатида таклиф ҳам ошади. Худди мактабгача таълим соҳасида каби қисқа муддатларда тадбиркорлар томонидан очилган хусусий мактаблар сони ортиб, хусусий сектор улуши ҳозирги 1% лик ачинарли кўрсаткичдан сезиларли даражада ошишига имконият яратилади.

Тўртинчидан, хусусий мактаблар кўпайиши ўз навбатида таълим соҳасида рақобат муҳитини яратади, фарзандларимизга таклиф этилаётган таълим сифатини оширади. Қолаверса, бу рақобат яхши ўқитувчиларга бўлган талабни ошишига, уларнинг маоши ва ижтимоий мавқеи ортишига сабаб бўлади.

Бешинчидан ва энг асосийси, таълим соҳасида хусусий секторнинг улуши ортиши ҳамда нисбатан юқори даромад ва молиявий имкониятга эга оилаларнинг фарзандлари хусусий мактабга бориши давлат мактабларига бўлган босимни камайтириб, энг қисқа муддатларда ўқув ўринларига нисбатан ўқувчилар сони мутаносиб бўлишига эришишга имконият яратади, деб ўйлайман.

@D_Ganiyev
7.3K views16:22
Ochish/sharhlash