Get Mystery Box with random crypto!

​​ Meн синган қалблардаман...... Маҳзун бўлма!!!! Инсонл | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Meн синган қалблардаман......

Маҳзун бўлма!!!!

Инсонлар сенинг қалбингни синдирса маҳзун бўлма, Раҳмон “Мен синган қалблардаман” демадими...? У ҳолда нега хафа бўласан.
Эй жон! Кундуз каби порлаб туришни хоҳлаётган бўлсанг кеча каби бўлган қоронғу нафсингни ёқ. Дардим бор дейсан, дард инсонни Хаққа етказгувчи Буроқдир. Сен буни биласан. Дард фақат менда бор деб ўйлама, шуни билки сендаги дардни ўзига неъмат деб билгувчилар бор. Умидингни узма, Юсуфни хотирла. Дард қайерда бўлса даво ўша ерда, йўқсиллик қаерда бўлса неъмат ўша ерга кадар, сўров қаердан келса жавоб у ерга берилур, кема қаерда бўлса сув ҳам ўша ердадир. Дунё моли Аллоҳнинг табассумидир, унга боқ, сарҳуш бўлма. Маҳзун бўлма!!! Ошиқ бўлмаганга ишқни англатсангда, мен, сенни англамайди. Кўнглида зарра мисқолича ишқдан чўғ бўлмаган киши ёнмас, ёна олмас. Оёғим кесилди дея хафа бўлма. Балки Аллоҳ сендан олган оёқнинг ўрнига қанот берар. Пастда қолдим дея маҳзун бўлма Юсуфни эсла у паст(қудуқ)дан чиқдида Мисрга Султон бўлди. Унутма!
Истаган нарсанг бўлса бир хайр бўлмаса минг хайр изла. Хақиқат бирдир, бу олам гўё бир тушдир ёмон гумонга борма эй Жон! Тушингда қўлинг кесилсада қўқма қўлинг ўз жойидадир, дунё бир туш бўлса, бошингга келган фалокатлар ҳам ўткинчидир. Нега кўп хафа бўласан. Ҳар қанча балолар устма уст келиб сен чидай олмайдиган ҳолатга етиб келса ҳам асло воз кечма, чунки, катта балолар ортидан бир мерож бордир. Дардинг не бўлса бўлсин қўрма фақат умидидинг ёлғиз АЛЛОҲ бўлсин....
Ҳар кима бир нарсасига ишонаркан сенинг ишончинг Аллоҳ бўлсин! Ҳеч бир гуноҳ Улуғ Роббингнинг раҳматидан катта эмас, аммо сен янада хoзир(эҳтиёткор) бўл, гуноҳ ишламасликка ҳаракат қил. Дардинг не бўлса бўлсин бир гўзал таҳорат олда бир четга жoйнамозингни солда, ўтириб йиғла. Ҳеч нарса дема, У Аллоҳ сени ва дардларингни сендан яхши билади. Унутма. Дуо қилар экансан унга синиқ бир кўнгил ила дуо қил, чунки Аллоҳнинг марҳамат ва эҳсони кўнгли синиқ ва тавозели кишига тўғри етиб боради.
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari