Get Mystery Box with random crypto!

Роббимдан мактуб... “Қуръон ўқиётганингизда ёнинггизга қо | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Роббимдан мактуб...

“Қуръон ўқиётганингизда ёнинггизга қоғоз-қаламни қўйиб қўйинг. Агар қалбингизни жунбушга келтирган бирор оят устида тўхталсангиз, ундан таъсирлансангиз ва  ёқиб қолса, ўша оятни кичик вараққа ёзиб, бир қутичага солиб қўйинг....
Қутичанинг устига "Роббимнинг мактублари", деб ёзиб қўйинг. Кунларнинг бирида ўша мактубларга эҳтиёж сезсангиз, варақлардан бирини олинг-да, Аллоҳнинг сизга ёзган мактубини ўқинг!..”

Унутманг азизларим, шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
Хатосини тан олмади;
Пушаймон бўлмади;
Нафсини койимади;
Тавбага ёндошмади;
Аллоҳнинг раҳматидан умид узди....

Одам Алайҳиссалом эса, беш хислати туфайли саид (Жаннатий) бўлди:
Хатосини тан олди;
Пушаймон бўлди;
Нафсини койиди;
Дарҳол тавба қилди;
Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади, дедилар Муҳаммад ибн Дурий...

Танлов ўз қўлингизда........

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari