Get Mystery Box with random crypto!

​​ Дуо қилганмидинг....... Расулуллоҳ ﷺ хасталаниб, озиб | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Дуо қилганмидинг.......

Расулуллоҳ хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар: Бирор нарса деб дуо қилганмидинг....
Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, - деб дуо қилгандим.
Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг....? деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди.
Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳак таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ унга тўғри йўлни кўрсатиб, икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар. Гоҳида бола касалланса, онаси: "Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди....?!" деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр-шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак....?
Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди. Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса-чи....?! Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятнни сўраганингда, уни берардик!"
Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раб-бим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброқдир”, деган эдилар....
Дуоларингизни гўзал ва мукаммал қилинг қадрдоним!!! Зинҳор, дуоларингиз ижобат бўлмаслигидан ёмон гумонда бўлманг ёки шубҳа қилманг. Роббимизнинг карами кенг, У ҳатто-ки онамиздан ҳам бизга меҳрибон, жон томиримиздан ҳам яқинроқдир. Буни қалбан ҳис қилсангиз кифоя!Роббимиз бўл дейди, ва албатта сиз учун хайрлиги бўлади. Барчангизни дуоларим билан қучиб қолувчи сизнинг "Yurist xonimingiz".......

"Қалблардан сўранг" китобидан

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari