Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-02 17:11:50 Бугун бир судимизда қизиқ иш бўлди.

Олдинги сафарги суд мажлисида бу ишга алоқадор шахслардан бирини гувоҳ сифатида чақиришни илтимос қилган эдик. Суд уни чақиртирган.

Бугунги судда гувоҳ ўз ишхонасидан туриб масофадан (ноутбук орқали) қатнашди. Суд бошланди, ишни кўрувчи судья шахсини аниқлаб бўлганидан кейин, бирдан унга сўз бериб юборди. Гувоҳ ҳолат юзасидан ўз фикрларини айтишни бошлади. Мен ҳайрон бўлдим, сабаби, суд мажлиси раиси уни агар ёлғон гувоҳлик берса, ЖКнинг 238-моддасига мувофиқ жиноий жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирмади. Ҳақиқатни айтиш ҳақида қасамёд ҳам қилдирмади, ундан тилҳат ҳам олмади.

Судьяга жойида эътироз билдирдим ва ундан ФПКнинг 229-моддасига риоя қилишни ҳамда гувоҳга нисбатан юқоридаги талабларни қўллашни талаб қилдим.

Судья ҳам ўз хатосини тўғри тушуниб, гувоҳни тўхтатди. Масофадан қатнашаётганидан ёлғон гувоҳлик ҳақида огоҳлантирилганлиги ҳақида тилҳат олишни ва қасамёд матнига имзо қўйдиришни иложи бўлмаганлиги учун ишни кўришни бошқа кунга қолдирди. Ҳамда гувоҳга ёки суд биносига етиб келиш ё бўлмасам, ўзига яқин бўлган бошқа суд биносидан қатнашиш масаласи қўйилди. Мана бу тўғри иш бўлди, гарчи суд бошқа кунга қодирилган бўлса ҳам.

Бу ишда озгина юзиқаттиқлик қилганимизнинг сабаби бор. Гувоҳни ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни гапириши биз учун жуда муҳим. У суд томонидан ёлғон гувоҳликнинг оқибати жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилиши керак. Бу ҳақида расман тилҳат ёзиб бериши лозим. Гувоҳ шу судда туриб, ҳамманинг олдида бор гапни гапириш ҳақида баланд овозда қасам ичиши, агарда ёлғон гапирса жиноятчига айланиши мумкинлигини ич-ичидан ҳис қилиши керак. Шундагина ундан гарчи ўзи истамаса ҳам ҳақиқатни суғуриб олиш мумкин бўлади.

@yuristkadr
14.6K views14:11
Ochish/sharhlash
2024-04-02 15:10:36
Бухородаги бугунги семинар ҳақида.

Қисқа танаффусдан кейин навбатдаги семинаримиз бугун – 2024 йил 2 апрель куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди. АРГОСнинг Бухоро филиали билан ҳамкорликда ўтказган ушбу тадбиримизда 300 га яқин иштирокчилар: давлат ташкилотларининг "кадровик"лари, юристлари ва касаба уюшмалари вакиллари қатнашди.

Биз бу семинарда асосан, янги меҳнат қонунчилиги ва янги 26-сонли Пленум қароридан келиб чиқиб меҳнат шартномасини бекор қилиш, жумладан штатларни қисқартириш ва қисқартиришга тушган ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида гаплашдик.

Семинар ҳар доимгидек, савол-жавоб ва мунозара форматида ўтказилди. Тўғриси, бугунги қизғин ва жонли тарзда ўтказилган ушбу учрашув ўзимга ҳам жуда маъқул бўлди.

Иштирокчиларнинг барчасига фаолликлари учун, шу билан бирга, АРГОСнинг Бухоро филиали ходимларига ташкилотчилик учун ташаккур айтамиз. Ҳамда уларга "навбатдаги семинарларда учрашгунча" деб қоламиз.

@yuristkadr
14.3K views12:10
Ochish/sharhlash
2024-04-02 12:28:38
Нима учун ходимга таътил пули, у таътилга кетишдан олдин тўланиши керак? Бунинг асосий сабаби нимада?

Инстаграмдаги саҳифамизга аъзо бўлинг.

@yuristkadr
17.4K views09:28
Ochish/sharhlash
2024-04-02 07:01:34 Бизга “ишимга аралашманг” дейдиган бетгачопар судьялар керак.

Судларнинг мустақиллиги учун тахдид ташқаридан кўра ичкарида кўпроқ деб ўйлайман.

Биринчи таҳдид суд тизимидаги раҳбарлар бўлиши мумкин. Суд тизимидаги раҳбарлар, жумладан, судлар, судлов ҳайъатлари раислари, юқори суд аппаратларидаги масъуллар оддий судьялар фаолиятига аралашавераркан, судьялар ҳали-бери тўлиқ мустақил бўлолмайди.

Иккинчи таҳдид шу судьянинг ўзи бўлиши мумкин. Ҳа шундай. Тўғрими, нотўғрими, ҳар битта топшириққа қўл қовуштириб “ес қиламиз” деб турадиган судьялар аслида суд мустақиллиги деган тушунчалардан йироқ. Ахир ўзиз айтинг, ҳозир “ишимга аралашманг” дейдиган судьялар кўпми, ёки хар битта гапга “хоп бўлади” дейдиганларими?

Хуллас, суд тизимидаги мутасаддилар муаммоларни энг аввало, ичкаридан туриб ҳал қилишга ҳаракат қилишса яхши бўларди.

@yuristkadr
15.7K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2024-04-01 15:48:02
Ҳайит байрами яқин, инсофли раҳбарлар байрам мукофотларини тўлаш учун айрим ходимларнинг интизомий жазосини муддатидан олдин олиб ташлайди. Ҳўш, интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлашнинг энг осон усули қандай?

Инстаграмдаги саҳифамизга аъзо бўлинг.

@yuristkadr
20.4K views12:48
Ochish/sharhlash
2024-04-01 14:44:59
Диққат! Эртага семинар!

Қаерда дейсизми? Бухорода албатта. Ҳозиргина Жасурбек (АРГОСнинг Бухоро филиали масъул ходими) билан тадбир ўтказиладиган жойни кўриб чиқдик. Семинар учун барча шарт-шароитлар етарли.

Демак, эртага – 2024 йил 2 апрель куни АРГОСнинг Бухоро филиали билан ҳамкорликда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат институти биносида янги меҳнат қонунчилиги бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзусида семинар ўтказамиз.

Семинар ўтказиш вақти соат 9.30 дан 13.00 гача бўлиб, бу тадбирда вилоятдаги давлат фуқаролик хизмати “кадровик”лари, юристлари ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этиши мумкин. Иштирок этиш бепул. Сизларни кутамиз.

Манзил: Бухоро шаҳри Ғиждувон кўчаси 23-уй

@yuristkadr
15.2K views11:44
Ochish/sharhlash
2024-04-01 02:16:28 #obunachi_fikri

Адлия бўлимларини эҳтимолий тугатилиши ҳақида.

Ассалому алайкум Саидали ака ишлар билан чарчаманг асло. Каналдаги берилаётган ҳуқуқий муаммолар, уларга берилаётган асосли жавобларни анчадан бери кузатиб, ўзим ҳам юрист сифатида билмаганларимни ўрганиб, амалиётда фойдаланиб келмоқдаман. Айниқса кейинги постларингиздаги адлия органи ва унинг таркибидаги бўлимларнинг қисқартиришга тушганлиги аксарият билимли, ўз ишини виждонан, сидқидилдан бажариб келаётган адлия бўлимлари ходимларининг тақдирига, қолаверса иш берувчи ташкилоларда меҳнат қонунчилига, шунингдек Президент, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган қонун, фармон, қарорларнинг ижросини амалда бажарилишини назорат қилиш соҳаси анча оқсоқланишига олиб келади деб ўйлайман.

Тўғри, адвокатлик фаолияти ҳам кўпчилик юристлар учун қулай касб, бироқ туманларда ҳамма ҳам бу соҳани танламаслиги мумкин. Мен иш фаолиятимда шахсан ўзим гувоҳи бўлганманки, давлат муассасаси иқтисодчилари ва хисобчилари шу муассаса нинг юридиу хизмат ходимининг қонунчиликка риоя қилиниши ҳолатлари бўйича жиддий келишмовчиликлар вужудга келиб, юридик хизмат штат бирлигини ўз билганларича қисқартиришга киритишга уринганликлари, бу билан Ўз Р Президентининг 19.01.2017 йилдаги 2733-сон қарорининг 2-банди талабларига зид харакатни амалга оширмоқчи бўлгандилар. Адлия бўлими томонидан тегишли тушунтиришлар  олиб борилиб бу масала хал қилинди.

Бу биргина мисол, бу каби ҳолатлар кўпчиликда учраганлиги аниқ. Бу билан мен бировни қораламоқчи эмасман, аксинча юридик хизмат наинки ҳар бир ташкилотда, хусусий секторда ҳам жуда муҳим ва керакли соҳага айланиб улгурди. Юридик хизматлари маркази ўзларига билдирилган ишончни оқлади, бироқ ҳали уларга бириктирилган идора ва ташкилотларга фақат шартнома ва буйруқларга ҳуқуқий хулоса бериш билан чекланилмоқда, ваҳоланки идора ва ташкилотларга Президент, Вазирлар маҳкамаси томонидан берилаётган топшириқ, вазифаларнинг амалда ижроси ҳаққоний бажарилганли юзасидан ўрганишлар, мониторинглар ўтказилиши бюджет ташкилотлари раҳбарияти томонидан улар қўл остида ишловчи барча ходимларнинг меҳнат қонунчилигида бузилган ва бузилаётган хуқуқларини тиклашда муҳим ҳисса қўшиб келмоқда.

Шунингдек, юридик сохада ҳам бошқа соҳалардаги каби иш ҳажми кўп. Олдинги даврга қараганда муҳтарам Президентимиз томонидан юридик соҳага берилаётган эътибори туфайли идора ва ташкилотларда қонунчиликка риоя қилиниши ҳолатлари анча изга тушди, ҳамда юридик хизмат ходими ўз ишини амалда бажариб бошлади. Илгари айрим ташкилотларнинг юристи фақат шартнома ва буйруқларга юридик хулоса бериш билан шуғулланиб келган, яъни профессионал ёндашув бўлмаган. Очиғини айтишим керак қонунларга риоя қилинишини талаб қилганлиги сабабли юрист ташкилот раҳбариятига деярли ёқмаган. Шу сабабли менинг фикрим юристларни қисқартирмасдан аксинча штатларни кўпайтириш жуда муҳим деб хисоблайман.

Бу эса нафақат ишчи ходимларда, балки кўпчилик фуқароларда ҳуқуқий муаммолар пайдо бўлмаслигига, бўлган тақдирда ҳам одилона қилиниши, муҳтарам Президентимизнинг барчани рози бўлиши йўлидаги мақсадлари амалга ошишида ўта муҳим роли ўйнайди.

Адлия бўлимларини қисқартириш, фақат молиявий чиқимни камайтириш мақсади кўзланган, хуқуқни қўллаш амалиётига ҳамда қонунларнинг сифатли ишлаш тизимига умуман эътибор берилмасдан, қайсидир молиячининг ягона фикри орқали кўр кўрона амалга оширилмоқда.

P/S: Мурожаатда жуда тўғри масалалар кўтарилган. Ҳозирги вақтда адлия бўлимлари фаолиятини тугатиш неча йиллар давомида орзу қилиб эришилган натижани бир пул қилишдек гап бўлади. Умид қиламизки, Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳам айнан шу позицияда ва бу позицияни қўлдан бой бериб қўймайди. Штатларни қисқартириш масаласи ҳали таклиф, зарарли таклифларга қарши туриш учун эса вақт ҳам, имкон ҳам бор ҳали. Бу борада катталаримиз қатъиятларини ишга солишса ҳисоб.

@yuristkadr
12.9K views23:16
Ochish/sharhlash
2024-03-31 20:07:23 #taklif

Масжидларнинг айрим ходимлари иш вақтини ибодат вақтларига мувофиқлаштириш керак.

Масжидлар ҳуқуқий мақоми жиҳатидан диний муассаса шаклидаги юридик шахс, яъни ташкилот ҳисобланади. Ўзбекистондаги давлат рўйҳатидан ўтказилган барча масжидлар ўз ходимлари учун иш берувчи ҳамдир.

Ҳозирда барча масжидларда иш вақти режимини белгилайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ менда. Уларда ҳам бошқа ташкилотлардек одатий иш вақтлари белгиланган деб эшитганман. Масалан, соат 8.00 дан 17.00 гача, ёки соат 9.00 дан соат 18.00 гача дегандек.

Лекин масжидларда фаолият юритадиган ходимларнинг ўзига ҳос меҳнат ҳусусиятларидан келиб чиқиб, уларни икки хил иш вақти режимига ажратиш тўғри бўлади деб ўйлайман.

1. Масжид имоми ва нойиби каби асосий фаолияти намоз ва ибодат амаллари билан боғлиқ бўлган ходимларни 5 маҳал намоз вақтларига тўғрилаб, мослашувчан иш вақти режимига ўтказиш керак.

2. Асосий фаолияти масжиднинг молиявий, хўжалик ва бошқа ташкилий ишлари билан боғлиқ бошқа ходимларни эса одатий иш вақти режими (масалан, 9.00 дан 18.00 гача, ёки 8.00 дан 17.00 гача)да ушлаб туриш мумкин.

@yuristkadr
14.0K viewsedited  17:07
Ochish/sharhlash
2024-03-31 19:25:13 Бухоро шаҳрининг энг яхши жихатларидан бири шаҳарнинг чиқиндилардан ҳоли эканлигида бўлса керак.

Балким кўп хонали квартирали уйлар (домлар) атрофида унча-мунча бордир, лекин эски шаҳар қисмида ва асосий кўчаларида чиқинди уюмларига кўзим тушмади.

Тўғри, бунга асосий сабаб, Бухоронинг туристик шаҳарлардан бўлганлиги ва шундан унга эътибор кучлироқ эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкиндир.

Лекин биргина Тошкент шаҳрини олсак, унинг ҳам ўзига ҳос жиҳати бор ва бу унинг пойтахт эканлигида.

Бироқ, Тошкент нафақат ўз ҳавоси, балки ўз чиқиндилари билан ҳам экологик жиҳатдан нобоп шаҳарга айланаётгани кўпчиликка сир эмас.

@yuristkadr
13.3K views16:25
Ochish/sharhlash
2024-03-31 18:52:22
Ходимга нисбатан текширув тайинланганда, комиссия таркиби нечта бўлиши керак?

Инстаграмдаги саҳифамизга аъзо бўлинг.

@yuristkadr
16.2K views15:52
Ochish/sharhlash