Get Mystery Box with random crypto!

#taklif Масжидларнинг айрим ходимлари иш вақтини ибодат вақт | YURISTKADR

#taklif

Масжидларнинг айрим ходимлари иш вақтини ибодат вақтларига мувофиқлаштириш керак.

Масжидлар ҳуқуқий мақоми жиҳатидан диний муассаса шаклидаги юридик шахс, яъни ташкилот ҳисобланади. Ўзбекистондаги давлат рўйҳатидан ўтказилган барча масжидлар ўз ходимлари учун иш берувчи ҳамдир.

Ҳозирда барча масжидларда иш вақти режимини белгилайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ менда. Уларда ҳам бошқа ташкилотлардек одатий иш вақтлари белгиланган деб эшитганман. Масалан, соат 8.00 дан 17.00 гача, ёки соат 9.00 дан соат 18.00 гача дегандек.

Лекин масжидларда фаолият юритадиган ходимларнинг ўзига ҳос меҳнат ҳусусиятларидан келиб чиқиб, уларни икки хил иш вақти режимига ажратиш тўғри бўлади деб ўйлайман.

1. Масжид имоми ва нойиби каби асосий фаолияти намоз ва ибодат амаллари билан боғлиқ бўлган ходимларни 5 маҳал намоз вақтларига тўғрилаб, мослашувчан иш вақти режимига ўтказиш керак.

2. Асосий фаолияти масжиднинг молиявий, хўжалик ва бошқа ташкилий ишлари билан боғлиқ бошқа ходимларни эса одатий иш вақти режими (масалан, 9.00 дан 18.00 гача, ёки 8.00 дан 17.00 гача)да ушлаб туриш мумкин.

@yuristkadr