Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-04-04 12:35:09 Касаначилик билан боғлиқ коллизион норма ҳақида.

Ҳозирда аҳолининг бандлигини ошириш орқали камбағаллик даражасини камайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири касаначилик билан шуғулланувчи шахсларни ишга ёллашдаги янгиликлар бўлди.

Президентнинг 2023-йил 22-фервралдаги “Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-70-сон қарори 1-бандига мувофиқ, иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига жалб қилишга рухсат берилган.

Яъни, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам касаначилик фаолияти соҳасида иш берувчилар томонидан ходим сифатида ишга жалб қилиниши мумкин.

Қолаверса, амалдаги Меҳнат кодексининг 443-451-моддалари бутун бошли касаначиларга ва уларнинг меҳнат шартномаси асосида амалга оширадиган меҳнат муносабатларига бағишланган.

Аммо Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 23-декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган “Ўз-ўзини банд қилган шахс сифатида фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида” низомнинг 5-бандида “ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳамда тадбиркорлик субъектларига ёлланган ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас” деб белгиланган.

Бундан кўринадики, Вазирлар Маҳкамасининг 806-сонли қароридаги ушбу чеклов Меҳнат кодекси ва Президент қарорига зид. Унга вақтида ўзгартиришлар киритилиши керак эди, ҳозир ҳам кеч эмас.

Лекин шундай бўлса ҳам, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 18-моддаларига мувофиқ Меҳнат кодекси (қонун сифатида) ва Президент қарори Вазирлар Маҳкамаси қароридан иерархик ва нисбат жиҳатдан устун туради.

Шу сабабли ўртада коллизион ҳолат бўлишига қарамасдан, касаначилик фаолияти билан ўзини ўзи банд қилиш тартибида фаолият юритаётган шахсларни меҳнат шартномаси билан ҳам ишга ёллаш мумкин деган фикрдамиз.

@yuristkadr
14.2K views09:35
Ochish/sharhlash
2024-04-04 10:50:26
Шанба куни дўстим илмий ишини ҳимоя қилади.

2024 йил 6 апрель куни соат 10.00 да яқин дўстим, меҳнат ҳуқуқи мутахассиси Шавкатжон Ҳамроқуловнинг фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича ҳимоя иши бўлиб ўтади.

Ҳимоя мавзуси “иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномасини тартибга солиш масалалари” тўғрисида.

Шавкатжон билан шунчаки таниш эмасмиз, ёшликдан дўстмиз, икковимиз ҳам Фарғонанинг Ўзбекистон туманидан. Талабаликнинг ажойиб (очлик, тўқлик ва шўхлик) даврларини ҳам бирга ўтказганмиз. Бирга ижарада яшаганмиз. Буни қарангки, танлаган йўлимиз ҳам бир хил – меҳнат ҳуқуқи соҳаси.

Дўстимга ҳимоя ишида омад тилайман, насиб қилса ўша куни биргамиз.

@yuristkadr
13.7K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:57:44 Адлия бўлимларидаги штатлар фақат ҳуқуқ учун хизмат қилиши керак.

Туман ва шаҳарлардаги адлия бўлимлари штатларини шунчаки бериб қўймаслик керак.

Бу штатлар аввало жойларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини танитиш ва қонунларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш учун ташкил қилинган.

Шундай экан, бу штатлар қаерда бўлмасин фақат ва фақат инсон ҳуқуқлари учун хизмат қилиши керак.

Штатларни қисқартиришга фақатгина битта шарт билан, яъни уларни бир жойга – судларга ўтказиш шарти билангина рози бўлиш мумкин, деб ўйлайман. Бошқа вариантларга қарши туравериш керак.

Яъни, амалда штатлар сақланиб қолинади, фақат улар адлия бўлимларидан суд тизимига ўтказилади. Мисол учун, бунда максимум 4 та штат қисқартирилса, бу штатлар Олий суд таркибига ўтказилиб, қўшимча яна 2 та судья ва 2 та судья ёрдамчиси лавозими очилиши мумкин. Бу 400 дан ортиқ судья ва 400 дан ортиқ судья ёрдамчиси дегани.

Бу билан масалан, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларини ва ниҳоят фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судларига айлантириш мумкин бўлар эди. Оддий қилиб айтганда, ҳар бир туманда алоҳида фуқаролик судлари ташкил қилиниши мумкин.

Натижада минглаб одамлар ҳар кунлик сарсон-саргардонликдан қутулган, энг асосийси, иш тўғри тақсимланиши ҳисобига фуқаролик ишлари ҳам сифатли ва адолатли кўриладиган бўлар эди.

Бу фикрлар фуқаролик жамияти юраги бўлмиш адолатли суд тизими учун қайғурмайдиган, бу соҳага ҳаражат ҳақида гапирсангиз энсаси қотадиган молиячиларимизга ёқмаслиги мумкин.

Лекин тепада гапирса, хатто давлат раҳбари ҳам эшитадиган суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари борку, тўғрими?

@yuristkadr
14.1K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2024-04-04 08:06:45 Учта ташкилот бирлашиб битта бўлганида, қайта ташкил этилган ташкилот раҳбари ўша учта ташкилот ходимларини қайта жойлаштириш чорасини кўрмасдан туриб, ташқаридан битта ҳам ходим ишга ололмайди.

МК 144 ва 156-моддалари талаблари шундай.

@yuristkadr
15.5K views05:06
Ochish/sharhlash
2024-04-04 07:16:57
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муборак Рамазон ойида хайрли ишга старт беришмоқда.

Ногиронлиги бўлган ака-ука, опа-сингилларимиз — Сиз давлат ҳимоясидасиз! Тайёр туринг!

Ҳалироқ батафсил пост ёзамиз!

@yuristkadr
21.3K views04:16
Ochish/sharhlash
2024-04-04 07:07:02
“YURIST VA KADR” NTMда 15 апрел санасидан навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
14.5K views04:07
Ochish/sharhlash
2024-04-03 14:40:08 #taklif

Ходимнинг яқини вафот этганда, агар у сўраса иш ҳақи сақланмаган таътил берилиши мажбурий бўлиши керак.


Ходимларнинг шахсий ҳаётида юз берадиган шундай воқеалар бўладики, бундай вақтларда иш ходим учун иккинчи даражали масалага айланиши мумкин.

Масалан, ходимнинг никоҳ қуриши, фарзанди туғилиши, яқин қариндошининг вафот этиши ва шунга ўхшаш ҳолатларда ходим ишга бормаслиги аниқ, чунки, бундай вазиятларда ходимнинг юрагига иш-пиш деган нарса сиғмайди.

Лекин бундай вазиятлар юз берганда ходимга ишга келмасликка имкон берувчи қонуний асослар етарли эмас. Агарки, таътил жадвали бўйича ходимнинг меҳнат таътилга чиқиш вақти келган бўлса бошқа гап. Ходим ёки ҳомиладор аёл бўлса, ё бўлмасам, аёли фарзанд дунёга келтирган бўлса ҳам, ортиқча чекловсиз муддатидан олдин ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқиб кетиши мумкин. Агар аввалроқ фойдаланиб бўлган бўлса, бу ҳам муаммо. Бошқа ҳолатларда иш берувчи истаса, ходимга ишга келмасликка рухсат бермаслиги ҳам мумкин. Амалиётда учраб туради бунақаси. Бу энди жиддий масала.

Биз бу муаммони ходимга иш ҳақи сақланмаган таътил бериш йўли билан ҳал қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Фақат бунинг учун Меҳнат кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш керак бўлади.

Қаранг, амалдаги Меҳнат кодексининг 241 ва 242-моддаларида иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни бериш тартиби кўрсатилган. Бунда МК 241-моддаси тарафларнинг келишувига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш ҳақида бўлса, 242-моддаси ходимнинг талабига кўра берилиши шарт бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳақида.

Биринчиси – МК 241-моддасидаги тарафлар келишуви деганда, агар иш берувчи келишмаса, яъни рози бўлмаса, ходимнинг иш ҳақи сақланмаган таътил бериш ҳақидаги аризасини рад қилиши мумкин. Демак, масалан, никоҳ тўйи бўлаётган ходимнинг аризасига иш берувчи рад жавоби берса, у бундай таътилга кетолмайди ва натижада прогулга йўл қўйган бўлади. Иш берувчи истаса, уни жазолаши мумкин.

Биз айтаётган таклифга МК 242-моддасидаги ходим талаб қилса, иш берувчи бериши мажбурий бўлган иш ҳақи сақланмаган таътил варианти мос тушади.

Яъни, биз МК 242-моддасига ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш мажбурий бўлган ҳолатлар рўйҳатига қўшимча сифатида қуйидагиларни киритишни таклиф қиляпмиз:

никоҳ тузилганда, фарзанди туғилганда, яқин қариндоши вафот этганда ва шу каби жамоа келишуви, жамоа шартномаси ёки меҳнатга доир бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда – 4 календарь кунгача.


@yuristkadr
16.4K views11:40
Ochish/sharhlash
2024-04-03 10:57:28 Суд тизимида 1 та бўлса ҳам порахўр қолмаслиги керак!!!

Бошқа тизимдан кўра суд тизимида порахўрлик, товламачилик иллати учраши ўта ачинарли ҳолат, чунки фуқаролар бошқа давлат ташкилотларида топмаган адолатини излаб, "ОДИЛ СУДЛОВ" бор деб ўйлаб, судга мурожаат қилади. Нажот истаб борган судида эса бундай иллатни кўрган фуқаро давлатдан норози бўлади.

Шу сабабдан, суд тизимидаги порахўрликка қарши нафақат тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, балки суд раҳбарияти ҳам фаол курашиши лозим.

Бунда суд раҳбариятига жамоатчилик кўмак беришга тайёр
.

@generalissimus_uzb
13.5K views07:57
Ochish/sharhlash
2024-04-02 19:15:07
Ходимни "статья" билан ишдан бўшатишибди. У ҳам иккиланиб ўтирмай судга берибди. Суд жараёнида ходимни буйруқ чиққан куни хизмат сафарида бўлгани маълум бўлибди.

Натижада...

@yuristkadr
14.8K views16:15
Ochish/sharhlash
2024-04-02 18:33:30 Вазирлар Маҳкамаси қарорига 2 ой ўтар-ўтмай ўзгартириш киритилди.

2024 йил 20 январда Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 37-сонли қарори чиққан эди.

Мана шу қарорга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март кунги 181-сонли қарор билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳа, нима бўпти энди, деяпсизми? Ҳеч нарса.

Фақат сал ғалати томони, Вазирлар Маҳкамаси қарори 20 январда чиқиб, орадан 2 ой ўтар-ўтмай унга яна ўзгартириш киритилиши, бу қарорнинг сифатсиз ва шошқалоқлик билан чиққанидан дарак бериши мумкин.

@yuristkadr
14.0K views15:33
Ochish/sharhlash