Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-03-29 08:45:29 "Қонуний ёрдам бериш керак".

Судьялар фаолиятига аралашув кўпинча мана бу сўз билан маскировка қилинади: “қонуний ёрдам бервориш керак”.

Бу ерда “қонуний” сўзи ноқонуний топшириқни ёпиш мақсадида, шунчаки, номигагина ишлатилади холос. Аслида бу ўринда ушбу сўз "ноқонуний" маъносида келади.

@yuristkadr
13.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2024-03-29 07:24:24 Прокуратуранинг меҳнат соҳасини назорат қилишга оид асосий ҳужжатлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 534-моддаси 2-қисмига кўра:

Ушбу Кодекснинг, шунингдек бошқа қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни прокуратура органлари ўз ваколатлари доирасида «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширади.

Демак, жойлардаги меҳнат соҳасидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратура органларининг асосий назорат фаолиятларидан бири ҳисобланади.

Прокуратура назорати натижасида ташкилотнинг меҳнатга доир фаолиятида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, прокуратура томонидан ҳуқуқий таъсир ҳамда оқибат туғдирувчи протест, қарор, тақдимнома, ариза, огоҳлантирув деб номланган ҳужжатлар қабул қилинади.

Хўш, бу ҳужжатларнинг бир-биридан қандай фарқи бор ва улар иш берувчилар ёки бошқа масъул органларга қандай мажбурият юклайди?

Бу саволга “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 38, 39, 40, 41, 42-моддаларига таяниб жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

1. Протест.
Қонунбузарлик аниқланган ва қонунга зид бўлган меҳнатга оид ҳужжатга нисбатан (ва бу ҳужжатдаги) қонунбузарликни бартараф этиш мақсадида қабул қилинади ва иш берувчига ёки унинг юқори органига киритилади. Иш берувчи ёки протестни қабул қилган мансабдор протестни у келиб тушган вақтдан бошлаб 10 кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқиши шарт.

2. Қарор.
Иш берувчи ёки бошқа масъул ходим томонидан содир этилган қонун бузилишининг хусусиятига қараб жиноят иши, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш мақсадида қабул қилинади. Интизомий ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги прокурорнинг қарори келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида иш берувчи томонидан, маъмурий жавобгарлик иши бўйича эса ваколатли мансабдор шахс (давлат меҳнат инспектори) томонидан иш кўрилиши лозим.

3. Тақдимнома.
Меҳнат соҳасидаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинади ҳамда иш берувчига ёки ваколатли юқори органга киритилади. Тақдимнома иш берувчи ёки ваколатли юқори орган томонидан дарҳол кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида 1 ойлик муддат ичида тақдимнома киритган прокурорга ёзма равишда маълум қилиниши лозим.

4. Ариза.
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш учун расмийлаштирилади. Бунда фуқаролик судига ариза киритилганида давлат божи ундирилмайди. Иш берувчи тегишли тартибда даъвогар бўлган прокуратура ва унинг ҳимоясидаги ходимга нисбатан жавобгар сифатида судда иштирок этади.

5. Огоҳлантирув.
Ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида мансабдор шахснинг қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтириш учун тузилади. Иш берувчи прокурор огоҳлантирувини ижро учун қабул қилади ва шу орқали ҳуқуқбузарлик ҳамда қонунбузарликнинг олдини олади.

@yuristkadr
12.7K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-03-28 16:56:14 Бугун Бухоро шахрига соат 16.00 ларда етиб келдим ва келибоқ мехмонхонага шошилдим.

Сабаби, айни шу вақтда Қорақалпоғистонда фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судида - судья М.Адиловада масофадан қатнашадиган судим бор эди (тинч жойда ноутбук орқали масофадан туриб суд ўтказиш имкони бор бугунги кунда).

Бу иш ҳам ҳар доимгидек, меҳнат низоси бўлиб, даъво ишдан бўшатилган ходим (ёш болали аёл)га қарийб 2 йил давомида меҳнат дафтарчаси бериш кечиктирилгани учун иш берувчидан ўртача иш ҳақи ундириш ҳақида эди. Бундан ташқари, даъво аризамизда иш берувчи зиммасига меҳнат дафтарчасидаги ишдан бўшатиш кунини амалда меҳнат дафтарчаси берилган кунга ўзгартириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам бор эди.

Адлия вазирлигидан 402-сонли “Меҳнат дафтарчаларни юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3.1-бандига кўра:

Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (масалан: моддий жавобгар ходимни бириктирилган анжомларни вақтида топширмаганлиги учун баҳона қилиб меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса).

Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув, ушбу Йўриқноманинг 2.8 бандида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Суддаги даъво талабимизнинг асоси биринчи навбатда айнан мана шу қоидалар бўлди.

Бугунги суд охиргиси эди. Бу сафарги судда почта бўлимидан чақирилган гувоҳнинг кўрсатмаси бу иш натижаси учун ҳал қилувчи роль ўйнади.

Якунда судья М.Адилова ҳимоямдаги ходим фойдасига адолатли қарор чиқариб, унинг дуоларини қабул қилиб олди.

@yuristkadr
14.2K views13:56
Ochish/sharhlash
2024-03-28 15:29:00
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан А. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
13.3K views12:29
Ochish/sharhlash
2024-03-28 12:36:38 Сурхондарёда ҳам яна бир адвокатга жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли адвокатлик лицензияси ва адвокатлик мақоми тўхтатилди.

Нималар бўляпти ўзи?

@yuristkadr
16.7K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-03-28 08:33:53 Сув хўжалиги вазирининг 2024 йил 27 мартдаги 72-сонли буйруғига асосан 2024 йилнинг суғориш даври учун сув олиш лимити тасдиқланди.

Сув олиш лимити буйруқнинг 1-5-иловаларига мувофиқ тасдиқланган, лекин порталга буйруқнинг ушбу иловалари жойлаштирилмаган.

Жойлаштирилиши керак.

@yuristkadr
17.5K views05:33
Ochish/sharhlash
2024-03-28 08:12:49 Яна 2 нафар адвокатнинг лицензияси тўхтатилди.

Кеча – 2024 йил 27 март куни яна икки нафар адвокатнинг лицензияси амал қилиши тўхтатилди.

Сирдарё вилоятида бир нафар адвокатнинг лицензияси унинг ўз аризасига асосан тўхтатилган бўлса, Андижон вилоятидаги бир нафар адвокатнинг лицензияси у ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “b, v” бандлари ва 28, 211-моддаси биринчи қисмига асосан айбланувчи сифатида ишга жалб қилинганлиги сабабли тўхтатилди.

@yuristkadr
16.7K views05:12
Ochish/sharhlash
2024-03-27 13:13:43
Маҳкумлар ўз яқинлари билан масофадан туриб, видеоучрашувлар ўтказиши мумкинми?

Инстаграмдаги саҳифамизга аъзо бўлинг аъзо бўлинг

@yuristkadr
13.3K views10:13
Ochish/sharhlash
2024-03-27 12:45:27 Рўзадорлик суд ишларида ҳам самара бермоқда.

Кўплаб тарафлар, жумладан, судьяларнинг кўпчилиги рўзадор бўлганлиги учун, тушлик вақтида ҳам суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Эътиборли жиҳати, бу масалада тарафларда ортиқча эътирозлар бўлмаяпти.

Шу ўринда, судьяларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш ҳақида буйруқ чиқариб қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

@yuristkadr
13.4K views09:45
Ochish/sharhlash
2024-03-27 06:34:02
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
14.5K views03:34
Ochish/sharhlash